Ordovik sistemasi
Ордовик системаси (ДАВРИ), ордовик (лот. Ордовиcес — Буюк Британиянинг ҳозирги Уэлс ҳудудида яшаган қад. келт қабиласи номидан) — палеозой эрасининг пастдан 2даври. Ордовик системаси радиологик метод бўйича ҳрз. даврдан 490±15 млн. йил аввал бошланиб, 435±10 млн. йил аввал тугаган ва тахминан 67 млн. йил давом этган. Ордовик системаси дастлаб 1879-йилда инглиз геологи Ч. Лапуорс томонидан Буюк Британия ҳудудида ажратилган. Ордовик системаси мустақил давр сифатида фақат 1960-йилда Халқаро геологик конгреседа қабул қилинган. Илгари кўп мамлакатларда уни силур системаси (даври)нинг қуйи бўлими сифатида қўллаганлар. Ордовик системаси 3 бўлим (қуйи, ўрта, юқори) ва 6 ярус (тремадок, арениг, лланвирн, лландейл, карадок ва ашгил) дан иборат. Ордовик системасининг бўлим ва ярусларга аж-ратишда ҳамма томонидан тан олинган бўлиниши ҳозиргача йўқ. Ордовик системаси барча қитъаларда ва кўпинча оролларда ажратилган. Ордовик системасининг бошланиши Ер юзасининг чўкишига тўғри келиб, кўпгина ҳудудлар денгиз суви билан крпланган. Денгиз трансгрессиясининг максимуми ўрта ордовик бўлимларида мавжуд бўлган. Юқори Ордовик системаси каледон бурмаланиши туфайли денгиз сувлари билан қопланган майдонлар камайиб, янги йирик қурукликлар вужудга келган. Бу даврда денгиз ҳавзаси икки турли бўлган: биринчи-си тургун платформа структураларида тузилган эпиконтинентал денгиз ҳавзаларидан иборат; уларда, асосан, оҳактош, гил, кварсли қум ётқизиқлари тарқалган; иккинчиси эса геосинклинал структураларга хос бўлиб, қум, гил ва граптолитли сланецлар ҳамда сув ости вулкан жинслари кўп. Вулкан жинслари Уэлс, Аппалачи, Қозоғистон, Шимолий Тяншан ва бошқа геосинклинал областларида учрайди.
Ордовик системаси денгиз ётқизиқларида граптолит, трилобит, бошоёқли моллюскалар, елкаоёқлилар, пелеципода, фораминифера ва бошқа умуртқасиз жониворлар қолдиғи учрайди. О.еда денгиз типратикани, остракода, мшанкалар, булутлар мавжуд бўлган ва умуртқалилар пайдо бўла бошлаган. Ўсимликлардан кўкяшил сувўтлар кўп тарқалган бўлиб, биринчи бор юксак ўсимликлар вужудга келган. Кембрий даврида-гидек, бу даврда ҳам бактериялар ни-қоятда кўп эди. Ўрта Осиёда Ордовик системаси ётқи-зиклари Шимолий ва Жанубий Тяншан, Чат-қол, Туркистон, Зарафшон, Олай, Нурота ва Қизилқумдаги Томдитов, Бўкантов тоғларида маълум. Ордовик системаси ётқи-зикларида нефт (АҚСҲ), ёнувчи сланец (Эстония), фосфоритлар (Ленинград вилояти), ордовик интрузияларида олтин ва бошқа металлар (Қозоғистон) учрайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |