Орлеан — Франсиянинг марказий қисмидаги шаҳар. Луара дарёси бўйида. Луара департаментининг маъмурий маркази ва Орлеане тарихий вилоятининг бош шақри. Аҳолиси 112 минг киши (1999). Йирик транспорт йўллари тугуни. Қишлоқ хўжалиги, электротехника машинасозлиги ривожланган. Озиқ-овқат, тўқимачилик, фармацевтика саноати корхоналари мавжуд. Шаҳар Сенабум номи билан милоддан аввалги вужудга келган. Университет, Нафис санъат, тарих музейлари бор. Х—ХВИИИ асрларда қурилган меъморий би-нолар сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил