Орхус

Орхус — Даниядаги шаҳар, Ютландия ярим оролнинг шарқида. Орхус амтининг маъмурий маркази. Аҳолиси 217,2 минг киши (2000). Орхус-Бугт қўлтиғидаги порт. Машинасозлик, кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Ун-т бор. Шаҳар Х асрдан маълум. Меъморий ёдгорликлардан готика собори ва черков (11 —ХВ асрлар) сақланган. „Эски шаҳар“ қисми очиқ осмон остидаги меъморий музей ҳисобланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил