„Орзигул“ – ўзбек халқ ишқий-романтик достонларидан. Ислом шоир Назар ўғлидан ёзиб олинган. Достоннинг бош қаҳрамони Орзигул халқнинг энг яхши фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, адолат йўлида кураш олиб борувчи аёл образидир. Орзигул ҳаёти, кураши ўша даврнинг ижтимоий масалалари билан боғлаб талқин қилинади. Орзигул билан Сувонхон муҳаббати барча тўсиқларни енгишга қодир қудратли куч сифатида намоён бўлади. Асарда Орзигул, Сувонхон ва Доно чўпоннинг Қорахон подшо қўшинлари устидан ғалабаси адолат ва ҳақиқатнинг рўёбга чиқиши, зулмат устидан ёруғлик тантанаси сифатида акс эттирилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил