"Остона Опера" Давлат опера ва балет театри ёки Остона Опера — Қозоғистоннинг Остона шаҳрида жойлашган опера ва балет театри.

Остона Опера
қозоқча: Астана Опера
Умумий маълумот
Мақоми Саънат саройи
Меъморий услуби Неоклассицизм
Манзили 010000, Остона, Қўнаева кўчаси, д.1
Дизайн ва конструксия
Меъмор Бежет Поколли
Вебсайт
ҳттп://астанаопера.кз/

Тарихи

„Остона Опера“ бевосита Президентнинг ташаббуси билан қурилган театр. Унинг қурилишини тўғрисида ҳам Қозоғистон Республикаси Президенти Н.Назарбоев шахсан назоратида ушлади.

Айнан шу ҳафта театр саҳнасида 2012-йили 14-декабрда эълон қилинган „Қозоғистон — 2050“ стратегиясида Давлат бошлиғи:

„Биз давлат тараққиёти босқичига қадам қўйдик, унда маънавият масаласи иқтисодий ва моддий масалалардан кам эмас. .“ Биринчи марта театр пардасини очиш шарафи Мукан Тўлебаевнинг „Биржон — Сара“ спектаклига насиб этди. Бу йил бу буюк қозоқ бастакори таваллудининг 100 йиллиги нишонланади. „Остона Опера“ режиссёри Тўлеген Муҳамеджанов қозоқ халқининг маданий меросига айланган ушбу ажойиб опера билан очилиши театр учун алоҳида шараф эканини тасдиқлади.

Театр ҳақида маълумот

„Остона Операнинг“ бош саҳнасининг майдони 935 квадрат метр. Бош саҳнанинг эни 21 метрни, чуқурлиги 59 метр ташкил қилади. „Ослодаги опера театрининг катта саҳнасининг кенглиги бор-йўғи 16 метр, чуқурлиги эса 40 метрни“ — дейди Мухтор Абрарович.

Остонадаги янги театрнинг қўшимча икки ёнида саҳна бор. Театр жаргонида „чўнтак“ деб аталадиган бу саҳналар керак бўлганда тайёр декорациялар билан кўчирилади. Шундай қилиб, у спектакллар циклининг узлуксизлигини таъминлайди. Шу туфайли „Остона Опера“ энг мураккаб спектаклларни саҳналаштириш имкониятига эга бўлди.

Саҳна остида, 12 метр чуқурликда „пастки даража“, яъни автоматик бошқарув тизими бор машиналар зали жойлашган.

"Буларнинг барчаси „Остона Опера“ саҳнасин дунёдаги энг бир техник жиҳатдан жиҳозланган саҳналарнинг қаторига қўшади", — деди Маданият ва ахборот вазири. Оркестр чуқури учта стендда туради. Улар турли даражаларда тартибга солинган ва 120 та мусиқачини сиғдира олади.

„Остона Опера“ залига 1 минг 250 томошабин сиғади. Унинг партери 450 томошабинга мўлжалланган. Асосий зал от тақасига ўхшаш шаклга эга, „Ла Скала“сида дунёнинг энг яхши опера театрлари залига ўхшаш, бир неча қаватдан иборат, лекин миллий услубда безатилган. Буннинг ташқарисида, бинода 8 қўшимча зал, 11 та машқ зали, 250 ўринли камера мусиқа зали, матбуот зали ва яна бошқа вазифалар учун хоналар мавжуд.[2]

Манбалар

  1. ↑ „Театр оперы и балета «Астана Опера»“. 2016-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 5-феврал.
  2. ↑ „Астана Опера. Начало пути с высокого полета“. 2016-йил 7-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 5-феврал.