Otashgoh
Оташгоҳ, оловхона — оташпарастлар сиғинган, доимий олов ёниб турадиган махсус бино. Ҳар бир шаҳар ва каттароқ қишлокда О.лар бўлган. Улар қавм раиси томонидан тайинланган озарбон (оташбон) томонидан қўриқланиб, назорат қилиб турилган. Халқ доимий оловдан тутантириқ олиб, уйларида олов ёққан. Қадимда ҳокими-ятни қўлга олган ҳар бир подшоҳ ўз номидан махсус О.лар қурдирган. Доро О.и, Анушервон О.и, Афросиёб О.и ёки Митра, Анахита О.и деб номланган О.лар шу тарзда пайдо бўлган. Пер-сепол, Исфаҳон, Язд, Хуросон (Эрон), Хоразм ва Сурхондарёда кад. О.лар то-пилган. Доро /замонидан бошлаб О.ларни биноларнинг жан. томон этагига, аҳоли гавжум яшайдиган шаҳарларнинг четроғига қуриш раем бўлган.
Адабиёт
- Асқаров А., Энг қадимий шаҳар, Т., 2001.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |