Об, ов қилиш, шикор — ёввойи ҳайвон ва паррандани овлаш; одамнинг ҳаёт кечириш жараёнидаги қад. меҳнат фаолиятларидан бири. Одамлар дастлаб гуруҳ бўлиб, кейин якка ҳолда ов қилишган. Кадимда тош, найза, кейинроқ пичоқ, тўр ва бошқалардан ов қуроли сифатида фойдаланилган. Камон кашф этилиши овчиликда катта аҳамият касб этган. Осиёдаги кўчманчилар от миниб, исковуч ит ва қуш ёрдамида ов қилган. Ҳозир кўпроқ милтиқ, қопқон ва тўр, ит билан ов қилинади.

Ҳайвон ва паррандалар қурол билан ов қилинганда итлардан фойдаланилади. Бунда, асосан, мўйнали ва туёкли ҳайвонлар, ўрмон ва сув паррандалари овланади. Қуролсиз овда мўйнали ҳайвонлар ва илвасин тутилади. Бунда қопқ-ондан ва тузоқсан фойдаланилади, улар ҳайвонлар ини оғзига, юрадиган йўлига қўйилади. Ит ёрдамида ов қилишда отлиқ, баъзан пиёда овчи ов итларидан фойдаланади, бунда тез югурадиган този ит ҳайвонни очиқ майдонга „ҳайдаб“ беради, овчи билан ов ити эса уни қувлаб бориб тутади. От ва тез югурадиган този ит ёрдамида ов қилинганда ҳайвон итга олдирилади, бунда ит ҳайвонни қувиб тутгунча овчи отда етиб боради ва итдан уни айириб олади. Овчи қушлар билан ов қилишда ҳайвонлар, асосан, очиқ майдонларда, бургут, лочин, қирғий каби қўлга ўргатил- ган қушлар ёрдамида тутилади.

Ов шартли равишда санўат, спортҳаваскорлик ва илмий мақсадлардаги овларга бўлинади. Саноат мақсадидаги овда аҳоли ва саноат эҳтиёжи учун мўйнали, туёқли ёв-войи ҳайвонлар ва сув қушлари тутилади. Спорт ови дам олишнинг бир туридир. Илмий ов овланадиган ҳайвонларни, ёввойи ҳайвонлар касалликларини, овчилик иши ва ўлкани ўрганиш мақсадида илмий муассасалар топшириғи билан олиб борилади.

Мўйнали ҳайвонларнинг 100 дан ортиқ тури, туёкли ёввойи ҳайвонларнинг 20 дан зиёд ва овланадиган парранда (қуш)ларнинг 150 дан кўп тури мавжуд. Овнинг асосий товар маҳсулоти — мўйна, қўшимча маҳсулоти — гўшт, ёғ; қимматбахр хом ашёси: тери, пат, пар, жун.

Ўзбекистонда 18 ёшга кирган, овчилар уюшмаси аъзоси ва овчилик биле-ти бўлган фуқаролар ов милтиғидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ҳайвонларнинг қимматбаҳо турлари махсус рух-сатнома (лицензия) билан овланади. Ов тўғрисидаги қонунларга риоя қилиш, ов муддатлари ва усулларини белгилаш ишларини „Ўзбековчибалиқчи“ уюшмаси ва овчилик назорати хизмати бажаради (қаранг Овчилик хўжалиги)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил