Овози Самарқанд (Овози Самарқанд) — Халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгаши ва вилоят ҳокимлигининг газетаси. 1990-йил 1-январдан чиқа бошлаган[1].

Овози Самарқанд
(Рӯзномаи «Овози Самарқанд»)
"Ватан саҷдагоҳи муқаддас аст!"
("Ватан муқаддас саждагоҳдир!")
Файл:О2 (4).пнг
Формати А2 (2010-йилдан бери)
Кимга тегишли Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимлигининг газетаси
Асос солинган 1990-йил 1-январ
Бош муҳаррир Баҳодур Раҳмонов
Тили Тожикча
Бош офиси Самарқанд шаҳри, У.Турсунов кўчаси, 80-уй
Адади 4500 нусха (2022-йил)
Вебсайт овози.уз

Тарихи

1990-йилда газетага журналист ва ёзувчи Нор Остонзода бош муҳаррирлик қилган[2]. У етти йиллик раҳбарлик фаолияти давомида газетанинг мазмунан бойиши ва ижодий адабий муҳитнинг шаклланишига ҳисса қўшган.

Газета саҳифаларида таниқли олимлар, ёзувчилар, тажрибали ўқитувчилар ва турли касб эгаларининг чиқишлари, таҳлилий, танқидий мақолалари чоп этилган ва бугунги кунда ҳам бу ан’ана давом этмоқда.

“Овози Самарқанд” газетасини ташкил этиш ва вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ўртасида ўз ўрнини топишида Нор Остонзода, Ғафуржон Маҳмудов, Хурсанд Жумаев, Ҳазрат Сабоҳий, Адаш Истад, Шавкат Баҳромов, Тошқул Азимов, Бахтиёр Жумаев, Гулчеҳра Ҳалимова сингари журналистларнинг меҳнатлари алоҳида тилга олинади.

1994-йилда газета қошида “Ёш ижодкорлар мактаби” ташкил этилган.

1995-йилда “Овози Самарқанд” театр студияси илк бор ўзининг бадиий чиқишини қўғирчоқ театрида намойиш этади.

1997-йилнинг октябр ойидан газетага филология фанлари номзоди Ғафуржон Маҳмудов бош муҳаррир этиб тайинланди. Унинг тадбиркорлик ва ишбилармонлик хислатлари газетанинг янада жонланишига, муштарийлари сонининг кўпайишига хизмат қилди.

2010-йилда А2 форматда саҳифаланиб, рангли чоп этилди. Шу санадан газета янги форматга ўтди.

2011-йил 1-мартдан 2016-йил июлига қадар Озоджон Хидиров (Ҳамидзода) газетага муҳаррирлик қилди.

2011-йилда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан газетанинг ма’навий кўмагида ёш тожик адибларининг баёзи – “Армуғони Самарқанд” китоби нашрдан чиқди.

2015-йилдан 2025-йилгача газета ҳафтада икки марта чоп этиладиган бўлди.

2017-йилдан ҳозиргача фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) Баҳодур Раҳмонов газетага муҳаррирлик қилмоқда.

Унинг раҳбарлик даврида газетанинг Телеграм, Фаcебоок ва ЁуТубе ижтимоий тармоқларида о'з саҳифалари очилди. Бундан ташқари газетанинг веб-сайти —овози.уз о'з фаолиятини ё'лга қо'йилди. Ҳозирги кунда веб-сайт ва ижтимоий тармоқлардаги ко'ришлар сони 45 мингдан (2025-йил, феврал) ортиқ бо'либ, дунёнинг турли бурчакларидан о'қувчиларига эга.

2018-йилда “Овози Самарқанд” кутубхонаси” таҳрир ҳай’ати томонидан замонавий ўзбек ше’рияти намуналарининг таржималаридан иборат “Саодати дўсти” китоби нашр этилди. Кейинчалик ушбу рукн остида о'нлаб китоблар, жумладан, самарқандлик машҳур ва ма'лум ижодкорлар, Ро'дакий, Ҳабиб Юсуфий, Г'афуржон Маҳмудов, Бахтиёр Жума, Мирсафо Камолий, Фозил Шукуров, Хожа ва газета тарихига бог'лиқ бо'лган бир қатор китоблар чоп этилган.

Ютуқлар

Айнан "Саодати до'сти" китоби 2018-йилда "Овози Самарқанд" газетасига "Олтин қалам" мукофотини олиб берган.

2019-йилда газета ташкил этилганининг 30 йиллиги кенг нишонланиб, 2020-йил ноябр ойида газетанинг уч мингинчи сонининг чиқиши ҳам тантанали равишда кутиб олинган.

Манбалар

  1. ↑ Овози Самарқанд: дирӯз ва имрӯз. 
  2. ↑ „“ОВОЗИ САМАРҚАНД” ГАЗЕТАСИ“ (2023-йил 12-январ). 2018-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-январ.