Овулясия (лот. орум — тухум) — тухум ҳужайраларининг тухумдондан тана бўшлиғига чиқиши. Урғочи сут эмизувчи ҳайвонларда ва аёлларда О. вақтида етук тухум ҳужайраси бўлган Грааф пуфакчаси ёрилади ва О. даври кечади. О.ни, асосан, гипофиз гормонлари бошқаради. Ҳомиладорлик бошланиши билан О. тўхтайди (яна қаранг Ҳайз). ОВХОНА — Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги сой. Зирабулоқ — Зиёвуддин тоғларининг шим. ён бағридан бошланади. Узунлиги 30 км, ҳавзасининг майдони 24,3 км². Ўртача йиллик сув сарфи 0,28 м³/сек., оқим модули 11,5 л/сек, км². Сувининг асосий қисми қишнинг 2-ярмида ва эрта баҳорда ўтади. Сойдан 4—5 йилда кучли сел келади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил