Оксфорд университети нашриёти (инглизча: Охфорд Университй Пресс) — Оксфорд университетига қарашли нашриёт бўлиб, унинг келиб чиқиш тарихи 1480-йилларга бориб тақалади. 1586-йилдаги фармон билан расман китоб чоп этиш ҳуқуқи берилган[1], Кембриж университети нашриётидан кейин дунёдаги иккинчи энг қадимги университет нашриётидир[2][3][4].

Бу Оксфорд университетига тегишли бўлиб, Оксфорд университети проректори томонидан тайинланадиган Матбуот делегатлари деб номланувчи 15 нафар академикдан иборат гуруҳ томонидан бошқарилади. Нашриёт делегатлар котиби томонидан бошқарилади ,Оксфорд университетининг нашриёти бош ижрочи директори ва бошқа университет органларида асосий вакили сифатида иштирок этади. Оксфорд университети нашриёти ушбу бошқарув тузилмасидан ХВИИ асрдан бошлаб фойдаланиб келади[5]. Нашриёт Оксфорд шаҳрининг Уолтон кўчасида жойлашган.

Сўнгги 500 йил давомида нашриёт биринчи навбатда педагогик соҳага доир матнларни нашр этишга эътибор қаратади ва ҳозирги кунда академик журналлар, луғатлар, инглиз тилидаги манбалар, библиографиялар, индология, мусиқа, классика, адабиёт, тарих, шунингдек Инжил бўйича китоблар ва атласларни нашр этиш орқали ушбу анъанани давом эттирмоқда. Нашриёт дунёнинг кўплаб мамлакатларида офисларга эга, асосан ўтмишда Британия империясининг (жумладан Ҳиндистон ҳамда Қўшма Штатлар) бир қисми бўлган жойларда офислари жойлашган.

Тарихи

Бишоп Фелл томонидан тўпланган кастинг тури учун матрицалар, ҳозир ОУП музейидаги „Фелл Тйпес“ деб номланувчи тўпламининг бир қисми

Оксфорд университети тахминан 1480-йилларда чоп этишни бошлаган ва Инжил, диний китоблар ва илмий асарларнинг асосий нашр этувчисига айланди[6]. Оксфорд канслери, архиепископ Уилям Лауд 1630-йилларда университет босмахонасининг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамланишига сабаб бўлади ва Чарлз Ига Статионерс' Cомпанй ва Кинғс Принтер билан рақобатлашиш учун Оксфордга ҳуқуқларни сўраб мурожаат қилди. У кетма-кет қироллик грантларини қўлга киритади ва 1636-йилда Оксфорднинг „Буюк Хартияси“ (Греат Чартер) университетга „ҳар хил турдаги китобларни“ чоп этиш ҳуқуқини берди[7]. Лауд, шунингдек, Оксфордда Қирол Жеймс ёки Муқаддас Битикнинг рухсат этилган версиясини чоп этиш рухсатни олади[8]. Бу „имтиёз“ кейинги 250 йил ичида нашриётга катта даромад келтирди[9].

Англиядаги фуқаролар урушидан сўнг, Чрист Чурч декани, вице-канслер Жон Фелл, Оксфорд эпископи ва делегатлар котиби 1668-йилда босма машиналарни ўрнатишга қарор қилди ва бу университетнинг биринчи марказий босмахонаси эди[10]. 1674-йилда ОУП Оксфорд Алманак деб номланувчи кенг жадвалли календарни чоп қила бошлади, у Фелл давридан то ҳозирги кунгача ҳар йили узлуксиз ишлаб чиқарилади[11]. Фелл чоп этишни ташкиллаштириш мақсадида биринчи расмий дастурни тузди, унда юзлаб асарлар, шу жумладан юнон тилидаги Инжил, Копт Инжиллари нашрлари ва Чурч Фатҳерснинг асарлари, араб ва сурий тилидаги матнлар, классик фалсафа, шеърият, математика, кенг кўламли ўрта аср алломалари, шунингдек, „ҳашаротлар тарихи, ҳозиргача мавжуд бўлганлардан кўра мукаммалроқ“[12] кабиларни чоп этади.

Уолтон кўчасидаги Оксфорд университети матбуот биноси

Умуман олганда, ХВИИИ аср бошларини матбуотнинг кенгайиши тўхтаб қолган давр сифатида таърифлаш мумкин. Бунга Феллнинг бошқарувдан кетганлигини сабаб қилиб кўрсатиш мумкин. Ушбу вазият Уилям Блекстоуннинг аралашуви туфайли ўзгарди. Нашриётнинг хаотик ҳолатини хушламаган ва вице-канслер Жорж Хаддесфордга қарши бўлган Блекстоун делегатларнинг ваколатлари ва мажбуриятларини қатъий белгилаб берадиган, уларнинг муҳокамаси ва ҳисобини расман қайд этадиган ва босмахонани ишдан бўшатиш учун кенг қамровли ислоҳотлар ўтказишга чақирди[13]. Шунга қарамай, Рандолф бу таклифни эътиборсиз қолдирди ва Блекстоун қонуний ҳаракатлар билан таҳдид қилгандан кейингина ўзгаришлар бошланди. Университетда 1760-йилга келиб Блекстоуннинг барча ислоҳотларини тадбиқ этиш бошланди[14].

Бугунги кунда Ню-Ёрк шаҳридаги Шимолий Америка филиали АҚШда Оксфорд Инжилларини сотишнинг асосий бўлимларидан биридир. Шунингдек, Макмилланнинг барча китобларини маркетинг билан ҳам шуғулланади. 2021-йил охирига келиб ОУПнинг АҚШдаги филиали ўн саккизта турдаги Пулицер мукофотига сазовор бўлган китобларни нашр этди[15]. 2020-йил июл ойида, CОВИД-19 пандемияси пайтида унинг Ҳигҳ Стреэтдаги китоб дўкони ёпилди. 2021-йил 27-августда ОУП унинг босма бўлими Охунипринтни ёпди. Ушбу воқеа ОУПнинг кўп асрлик босиб чиқариш тарихининг „якуний бобини“ эди[16].

Туркумлари

Оксфорд инглизча луғатининг йигирма жилдидан эттитаси (иккинчи нашр, 1989)

Оксфорд университети нашриёти турли хилдаги луғатларни (масалан Оксфорд инглизча луғати, қисқароқ Оксфорд инглизча луғати, ихчам Оксфорд инглизча луғати, Оксфорд инглизча луғатининг ихчам нашрлари, замонавий инглиз тилининг ихчам Оксфорд инглизча луғати, қисқа Оксфорд инглизча луғати, Оксфорд маркетинг луғати, Оксфорд илғор ўрганувчилар луғати, инглиз тили иккинчи ёки чет тили сифатида (мисол учун Летъс Го), инглиз тили имтиҳонлари (мисол учун Оксфорд инглиз тилидан тест), библиографиялар (мисол учун Охфорд Библиограпҳиэс Онлине[17]), мусиқа, классика, адабиёт, тарих, Инжил ва атласларга оид китобларни нашр этади.

Кларендон стипендиялари

2001-йилдан бери Оксфорд университети нашриёти Оксфорд университети битирувчилари учун Кларендон стипендиясини молиявий қўллаб-қувватлайди[18].

Манбалар

  1. ↑ „А Шорт Ҳисторй оф Охфорд Университй Пресс“. Охфорд Университй Пресс. Охфорд Университй Пресс. Қаралди: 2022-йил 29-апрел.
  2. ↑ Балтер, Мичаэл. „400 Еарс Латер, Охфорд Пресс Тҳривес“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1994-йил 16-феврал). Қаралди: 2011-йил 28-июн.
  3. ↑ „Абоут Охфорд Университй Пресс“. ОУП Аcадемиc. Қаралди: 2018-йил 3-август.
  4. ↑ „А Бриэф Ҳисторй оф тҳе Пресс“. Cамбридге Университй Пресс. Қаралди: 2018-йил 3-август.
  5. ↑ Cартер п. 137
  6. ↑ Cартер, пассим
  7. ↑ Сутcлиффе п. хив
  8. ↑ Cартер ч. 3
  9. ↑ Баркер п. 11
  10. ↑ Cартер ч. 5
  11. ↑ Баркер п. 22
  12. ↑ Cартер п. 63
  13. ↑ И. Г. Пҳиллип, Wиллиам Блаcкстоне анд тҳе Реформ оф тҳе Охфорд Университй Пресс (Охфорд, 1957) пп. 45–72
  14. ↑ Cартер, ч. 21
  15. ↑ „ОУП Мажор Боок Аwардс“. ОУП Аcадемиc. Охфорд Университй Пресс. Қаралди: 2022-йил 6-феврал.
  16. ↑ Флоод, Алисон. „Охфорд Университй Пресс то энд cентуриэс оф традитион бй cлосинг иц принтинг арм“. Тҳе Гуардиан (2021-йил 9-июн). Қаралди: 2021-йил 9-июн.
  17. ↑ „Абоут“. Охфордбиблиограпҳиэс.cом.
  18. ↑ „Ҳисторй оф тҳе Cларендон Фунд“. Университй оф Охфорд. Қаралди: 2018-йил 12-феврал.

Адабиётлар

Ҳаволалар