Oxirat
Охират (арабча: الآخرة — охирги кун, дунёнинг тугаш куни) — диний тушунча. Охират ҳақидаги тасаввурлар барча динларга хос. Исломдаги Охират ҳақидаги тасаввур ва ривоятлар яҳудийлик, христианликдаги тасаввурларга ва баъзи Шарқ халқларининг диний ривоятларига қисман ўхшаб кетади, Қуръонда осмон ёрилиши, денгизлар тошиши, инсонларнинг тирилиб ўрнидан туриши, сўроқ қилиниши, гуноҳ ва савобнинг ўлчаниши, марҳумларнинг жаннат ё дўзах (жаҳаннам)га жўнатилиши тафсилотлари ва шу кабилар кенг берилган.Қиёмат аломатлари:(катта) Охират кунида учта йирик зилзилалар бўлиши,дажжол келиши ва одамларни йўлдан уриши,Исо алайҳиссалом келиши дажжол ва унга эргашган кишиларни ўлдириши, Яжуж ва Мажуж чиқиши, Араб чўлларига дарё ва ўтлоқлар қайтиши.Ва энг асосийси қиёмат кунида қуёш Шарқдан эмас балки Ғарб тарафдан чиқиши[1]
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Охиратга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |