Озарбайжон туркчаси, Озарбайжонча ёки Озарбайжон тили (озарбайжон туркчаси: Азəрбайcан дили, Азəрбайcан тüркcəси, Азəрбайcанcа) — туркий тиллар оиласининг ўғуз гуруҳига мансуб тил; асосан Озарбайжонда ва Эронда, қисман Грузия, Туркия, Ироқ ва Россияда тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 14 млн. кишидан ортиқ (жумладан, Озарбайжонда 6 млн.га яқин — 1979-йил маълумотлари). Озарбайжон тили 4 лаҳжа гуруҳига эга: шарқий (куба, боку, шемаҳи лаҳжалари ва муған, ланкаран шевалари); ғарбий (казах, қорабоғ, ганжа лаҳжалари, айрум шеваси); шимолий (нуҳин лаҳ-жаси ва закатала-кох шеваси); жанубий (на-хичеван, ўрдубод, тавриз лаҳжалари, ереван шеваси). Лаҳжалардаги фарқлар, асосан, фонетика ва лексика соҳаларида кузатилади.

Озарбайжон туркчаси
Миллий номи Азəрбайcан дили, Азəрбайcан тüркcəси, Азəрбайcанcа
Мамлакатлар Озарбайжон, Эрон, Грузия, Россия, Украина, Қозоғистон, Олмония, АҚШ, Ироқ, Туркия, Сурия, Буюк Британия
Расмийлик ҳолати Ozarbayjon bayrogʻi ОзарбайжонRossiya bayrogʻi Россия Dogʻiston bayrogʻi Доғистон
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 45,000,000-50,000,000[1][2][3][4][5][6]
Туркумланиши
Тил оиласи

Олтой

Туркий тармоқ
Ўғуз гуруҳи
Алифбоси

Лотин- (Озарбайжонда) Кирилл - (Доғистонда)

Араб ёзувида (Эронда)
Тил кодлари
ИСО 639-1 аз
ИСО 639-2 азе
ИСО 639-3 азе, азж, азб, қхқ, слқ

Озарбайжон тили фонетикасининг бошқа туркий тилларга нисбатан фарқли жиҳатлари: Озарбайжон тилида 9 унли, 23 ундош товуш бор; бар-ча ўринларда Г фонемасининг кенг қўлланиши; асли туркий к/к, ундошларининг жаранглиланиши (қонган) ва бўғиз товушига айланиши (қачон-пачан) сўз бошидаги баъзи жа-рангли ундошларнинг жарангсизланиши (балчиқ—шалчиг) ва бошқа Морфо-логияда бир қатор аффиксал кўрсаткичлар ўзаро фарқланса, синтаксисда боғловчили қўшма гаплар тизими ри-вожланган. Ҳозирги Озарбайжон тили лексикасининг асо-сий қисмини шу тилнинг ўзига мансуб ва умумтуркий сўзлар ташкил этади; шунингдек, унда араб ва форс тилларидан ўзлашган сўзлар ҳам анчагина.

Ёзуви 1929-йилгача араб графикаси асосида, 1929—39 йилларда лотин графикаси асосида, 1939—90 йилларда рус графикаси асосида бўлган. 1992-йилдан яна лотин графикаси асосидаги ёзув жорий этилган. Ҳозирги адабий Озарбайжон тили (Озарбайжон Республикасида) ХИХ асрнинг ўрталарида боку ва шемаҳи лаҳжалари асосида шакллана бошлаган.[7]

Ёзуви

Аа Бб Cc Çç Дд Ээ Əə Фф
Гг Ğğ Ҳҳ Хх Иı İи Жж Кк
Ққ Лл Мм Нн Оо Öö Пп Рр
Сс Şş Тт Уу Üü Вв Йй Зз

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ "Пеоплес оф Иран" ин Лооклех Энcйcлопедиа оф тҳе Ориэнт. Ретриэвед он 22-январ 2009-йил.
  2. ↑ ҳттп://www.террорфреэтоморроw.орг/упимагестфт/ТФТ%20Иран%20Сурвей%20Репорт%200609.пдф
  3. ↑ "Иран: Пеопле", CИА: Тҳе Wорлд Фаcтбоок: 24% оф Иран'с тотал популатион. Ретриэвед он 22-январ 2009-йил.
  4. ↑ Г. Риаух, "Тҳе Формативе Еарс оф Азербаижан Натионалисм ин Пост-Револутионарй Иран", Cентрал Асиан Сурвей, 27(1): 45-58, Марч 2008: 12-20%оф Иран'с тотал популатион (п. 46). Ретриэвед он 22-январ 2009-йил.
  5. ↑ "Иран", Амнестй Интернатионал репорт он Иран анд Азербаижан пеопле. Ретриэвед 30-июл 2006-йил.
  6. ↑ Этҳнологуэ тотал фор Соутҳ Азербаижани плус Этҳнологуэ тотал фор Нортҳ Азербаижани
  7. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил