Pahlavon Mahmud majmuasi
| Паҳлавон Маҳмуд мажмуаси | |
|---|---|
|
| |
| Жойлашуви | Ичан қалъа, Хива, Хоразм вилояти |
| Тури | Мажмуа |
| Архитектура услуби | Ўрта Осиё меъморчилиги |
| Бинолар | Хонақоҳ ва мақбара |
| Машҳур кишилари |
Паҳлавон Маҳмуд Абулғозихон Муҳаммад Раҳимхон И Оллоқулихон |
| Қурилиш материали | Пишиқ г'ишт |

Паҳлавон Маҳмуд мажмуаси, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Полвон ота мақбараси – Хивадаги меъморий ёдгорлик (1810—1913). Мақбара мажмуасининг умумий ҳажми 50х30 м бўлиб, дастлаб Паҳлавон Маҳмуд қабри устига 1664-йилда мўжаз синчкори иморат қурилган. Паҳлавон Маҳмуд (1247—1326) мақбараси азалдан ўзбеклар, туркманлар, қорақалпоқлар ва бошқа халқлар вакиллари зиёрат қилган ва зиёрат қиладиган муқаддас маскан ҳисобланиб келган. Бу мажмуа Хивада „Ҳазрати Паҳлавон Пир“ номи билан ҳам машҳурдир[1]..
Васиятга кўра, Паҳлавон Маҳмуд ўзининг тери кўнчилик устахонасига дафн этилган. Вақт ўтиши билан бу ерда табаррук зиёратгоҳ пайдо бўлди ва кейинчалик унинг номи билан аталган мажмуа барпо этилди.
Афсона
ХИИИ асрда яшаган Паҳлавон Маҳмуд оддий ҳунармандлардан чиққан маҳаллий шоир бўлиб, енгилмас курашчи сифатидаги қаҳрамонлик кучи, одамларни даволай олиш қобилияти билан ҳам машҳур эди. Унинг қабри Жума масжиди орқасидаги қабристонда эди. Маҳаллий оғзаки ижодда Паҳлавон Маҳмуд ҳаёти ва фаолиятига оид кўплаб тафсилотлар тасвирланган. Қадим замонлардан бери у шаҳарнинг ҳомийси сифатида эъзозланган.
Қурилиши
Дастлаб мақбара биноси камтарона эди, аммо бу жой машҳур зиёратгоҳга айлангани сабабли тез орада бу ерда масжидлар ва хонақоҳлар қурилади. Мақбара атрофида зиёратчилар ҳам намоз ўқийдилар, бундан ташқари, зиёратчилар учун яшаш ва бошқа хоналар ҳам мавжуд эди. Аста-секин мақбара Хивадаги энг катта гумбазли, тепаси ялтироқ зарҳалланган кўк рангли сирланган кошинлар билан қопланган ажойиб иншоотга айланди. Оллоқулихон даврида бино маёлика қопламаси билан безатилган.
Дарвозахона эшигидаги ёзувга кўра, П. Паҳлавон Маҳмуд мажмуасининг қурилиш санаси 1701-йилда Шоҳниёзхон қурдирган вақтдан ҳисобланади. 1825—1835-йилларда унинг ўрнида ғиштин тоқу равоқли серҳашам мақба-ра (17,5х25,5 м), зиёратхона (9Х9 м) ва хонақоҳ (4х4 м) қад кўтарган. Кейинроқ Хива хонлари (Абулғозихон, 1643— 63; Шоҳниёзхон, 1695—1702; Муҳаммад Раҳимхон И, 1807— 26; Темурғозихон, 1857—58 ва бошқалар) ҳам шу ерга дафн этилган. 1913-йилда уста Қурбонниёз бошчилигида ҳовлининг ғарб томонига икки ошёнли қорихона, қаршисига ўймакори устунли айвон қурилган. Мақбара уч қисмдан иборат: Хонақоҳ, қабрхона ва йўлак[2]. Мақбаранинг ғарбий томонида жойлашган хонага Паҳлавон Маҳмуд дафн этилган. Хонақоҳнинг шимолий қисмидаги девор ёнига Муҳаммад Раҳимхон қўйилган. Унга яқинроқ жойда Хива хонлари Абулғозихон ва Анушахонга қабр тош қўйилган. Оллоқулихон эса йўлакка дафн этилган. ХИХ аср охирига келиб Паҳлавон Маҳмуд мажмуасининг атрофи Хива хонлари ҳамда уларнинг яқин қариндошлари дафн этиладиган хилхонага айлантирилган[3]. Асфандиёрхон (1910—1920-йиллар ҳукмронлик қилган) даврида ҳовлининг ғарбий қисмида икки қаватли Қорихон масжиди, шарқий қисмида ёзги масжид қурилган[4].
Меъморчилиги
Мажмуага жан. томондаги дарвозахона орқали кирилади, ичкари саҳнига ғишт терилган. Четида қудуқ, кичик ҳовли қаршисида пеш-токли ҳонакоҳмақбара, ўнгда айвон, сўлда супа ва қорихона жойлашган. Хонакоҳ пештоғидаги ғиштлар орасида сиркор бандлар боғланган, икки чеккасидаги гулдаста морпеч шаклида. Гумбазнинг нақшин безаклари, асосан, мовий ранг сирли сополлардан терилган. Бино ичкариси нафис безатилган. Унинг изорасидан тортиб гумбазли қуббасигача оқ ва мовий нақшли. Безаклар орасидаги китобага Пахлавон Маҳмуд рубоийлари битилган. Хонақоҳнинг ғарбий эшиги орқали зиёратхонага ўтилади. Унда Паҳлавон Маҳмуднинг сиркор сағанаси жойлашган. П.Паҳлавон Маҳмуд мажмуасидаги асосий бинолар Одина Муҳаммад Мурод бошчилигида қурилган. Безакларини Мулла Нурмуҳаммад Қаландар ўғли, Сўфимуҳаммад Абдужаббор ўғли ва Абдулла „жин“лар бажарган. Зиёратхона эшиги (1810), ташқари эшик (1894) уста Нурмуҳаммад томонидан ишланган. 1960 йилда уста Рўзимат Машарипов иштирокида қорихона ва айвон таъмир этилган. П.Паҳлавон Маҳмуд мажмуасида ХИХ аср Хива меъморлиги ус-луби ёрқин намоён бўлган.[5]
Галерея
Манбалар
- ↑ „Паҳлавон Маҳмуд мақбараси“. мерос.уз. Қаралди: 12-октабр 2023-йил.
- ↑ „Паҳлавон Маҳмуд мақбараси“. кҳивамусеум.уз. 2023-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-октябр 2023.
- ↑ Бобожонов Д, Абдурасулов М. Фирдавсмонанд шаҳар. Хоразм Ма'мун академияси нашриёти 2008 — 48-бет.
- ↑ Алехей Арапов. Диэ ҳисторисчен Денкмäлер Усбекистанс. Тасчкент·Самарканд·Бучара·Чива·Шаҳрисабз.. СМИ-АСИА, Тасчкент 2016 — 102-бет. ИСБН 978-9943-17-075-9.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
