Pak In No
Пак Ин Но (адабий тахаллуси – Ноге) (1561-йил 8-ноябр Ёнчхон вилояти – 1643-йил 25-январ) – корейс шоири. Корейс адабиётидаги каса (достон) ва сижо (уч мисра) каби поэтик жанрларда ижод қилган. Япон босқинчиларига қарши бўлган Имжин озодлик уруши (1592— 98) қатнашчиси. Ватанпарварлик руҳидаги „Тинчлик ҳақида сўз“ (1598), „Кемадаги ўйлар“ (1605), „Ённам ҳақида қўшиқ“ (1635) каби достонлар муаллифи. 1605-йилдан қарбий хизматни ташлаб, якка, хилватда яшай бошлаган; бу ҳолат унинг табиат манзаралари тасвирланган энг яхши достонларида („Овлоқ кўча қақида тўртликлар“, „Ноге манзили ҳақида қўшиқ“, тахминан 1610—11) ўз ифодасини топган. Ханмун (хитой адабий тилининг корейслашган шакли)да яратилган 7 каса, 68 сижо ва бошқа шеърлар „Ногелик ўқитувчининг асарлар тўплами“ (1—3китоблар, 1800-йилда нашр этилган)ни ташкил этади. 1961-йилда Жахон Тинчлик Кенгаши қарорига мувофиқ шоир таваллудининг 400 йиллиги нишонланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |