Palearktika oblasti
Палеарктика области, Палеарктика (юнонча: палаиос – қадимги ва арктрос – шимолий) – қуруқлик зоогеография области. Европа, Шимолий Африка (жумладан, Сахрои Кабир), Арабистон ярим орол (жанубдаги тоғлиқ қисмидан ташқари), Осиёнинг Ҳинд ва Янсзи дарёлари ҳамда Ҳимолай тоғларигача бўлган мўтадил ва совуқ иқлимли ҳудудларни ўз ичига олади. Палеарктика областига Тинч океандаги Командор, Курил, Сахалин ва Япония ороллари; Атлантика океанидаги Исландия, Яшил Бурун, Канар, Мадейра ва Азор ороллари ҳам киради. Ҳайвонот дунёси Неарктика областиникига ўхшайди. Шунинг учун кўпчилик зоогеографлар палеарктика ва неарктика областларини ягона Голарктика областига бирлаштиришади. Палеарктика области Арктика, Сиркумбореал, Ўрта денгиз бўйи, Марказий Осиё ва Хитой-Ҳимолай кичик областларига ажратилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |