Paleontologiya
Палеонтология (палео- қадимги ва юнонча, онтос — жонзот ва логос -фан, таълимот) — о'тмиш геологик даврларда мавжуд бўлган, қазилма қолдиқлари сақланган организмлар, уларнинг ҳаёт фаолияти ва ориктоценозлар (тошқотган организмлар) ҳақидаги фан. П. 2 йирик бўлим — палеозоология ва палеоботаникадан иборат.
Тошқотган организмлар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар антик даврдан табиацҳунос олимларга маълум. Бироқ бу тошқотганлар қирилиб кетган организмларнинг қолдиқлари эканлиги ҳақида ҳали аниқ тасаввур юзага келмаган эди. Табиацҳунослардан даниялик Н. Стено ва инглиз Р. Гук ўлиб кетган ҳайвонларнинг турлари ҳақида дастлабки фикрларни айтишган. ХВИИИ аср ўрталари Россияда М. В. Ломоносов, Франсияда Ж. Бюффон ва Жиро-Сулави, Буюк Британияда Ж. Геттон ва бошқа ғояларининг ривожланиши билан қад. давр жонли табиатидаги узлуксиз ўзгаришлар ва ўтмишни билишнинг муҳимлиги ҳақидаги қараш тарафдорлари тобора кўпая бошлади. Британиялик У. Смит биринчи бўлиб умуртқасиз тошқотган организмлар асосида қатламларнинг нисбий геологик ёшини аниқлади ва шу асосда дастлабки геологик харитани тузди (1794).
П. фан сифатида тарихий геология билан узвий боғлиқ ҳолда вужудга келди. Ҳар 2 фан асосчиси Ж. Кюве ҳисобланади; у коллежда "Қазилмалар тарихи" фанидан дарс берган ва сут эмизувчиларнинг қазилма суякларини чуқур қиёсий-анатомик ўрганиш натижасида умуртқалилар П.сини яратган (1808). Кейинроқ франсуз ботаниги А. Бронярнинг "Қазилма ўсимликлар тарихи" нашр этил-гач, палеоботаника вужудга кедди. Ж. Кюве ва А. Броняр (1811) геологияда тош-қотган организмлар ҳақидаги тасаввурларни ривожлантирдилар; уларнинг ҳар иккиси қазилмалар билан ҳозирги замон организмларини ўзаро боғлаб, ҳалокатлар назариясини ёқлаб чиқдилар. "П." терминини 1марта (1822) франсуз зоологи А. де Бленвил ишлатган. Дастлабки эволюсион назария асосчиси бўлган Ж. Б. Ламарк умуртқасизлар П.сини яратган. ХИХ аср нинг 1ярмида П.да турларнинг ўзгармаслиги ва уларнинг ҳаётида кетма-кет кескин ўзгаришлар бўлиб туриши ҳақидаги ғоя ҳукмрон бўлган. Шу билан бирга, бу умумий қарашларни швейсариялик Л. Агассис, англияликА. Сежвик ва франсиялик А. Д. Орбинилар ривожлантирдилар. Натижада стратиграфик П. шаклланди ва 40-йилларнинг бошида Ернинг умумий стратиграфик шкаласи ишлаб чиқилди.
ХИХ асрнинг 60-йилларидан П.да янги босқич вужудга келиб, у табиацҳунослик фанларининг кейинги ривожига катта таъсир кўрсатган эволюсион назариянинг яратилиши (Дарвиннинг "Турларнинг келиб чиқиши" асари, 1859-йил) билан боғлиқ. ХИХ асрнинг кўпгина палеонтологлари дарвинист бўлмасаларда, эволюсионизм ғояларини П.да тез ёя бошладилар. В. О. Ковалевский ҳозирги эволюсион П.нинг чинакам асосчиси сифатида муҳим ўрин тутади. Унинг умуртқалилар П.си ва австриялик геолог Неймайрнинг умуртқасизлар П.сига оид асарларидан кейинги-на дарвинизм палеонтологик асосга эга бўлди. Умуртқалилар П.си эволюсиянинг назарий масалаларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга.
П. биология, ситология, биокимё, биометрия каби фанлар билан узвий боғлиқ бўлиб, қисман уларнинг методларидан фойдаланади. У қиёсий анатомия, хайвонлар ва ўсимликлар морфологияси ва систематикаси билан узвий боғлиқ бўлиб, бу фанлар бир-бирини бойитмоқда. Морфологик функсионал анализ ва қазилмаларнинг скелетлари структураси морфогенезини ўрганиш П.ни физиология, эмбриология, биомеханика билан яқинлаштиради. Қад. организмларни қиёсий-тарихий ўрганиш натижасида П. экология, биогеоценология, биогеография, гидробиология ва океанология билан тобора кўпроқ боғланмоқда. Ер тўғрисидаги фанлар ичида П.нинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Геология ХВИИИ—ХИХ асрларда стратиграфиянинг вужудга келиши билан Ер ҳақидаги тарихий фанга айланди. Табиий танланиш назарияси, эволюсион жараённинг таназзулсиз кечиши ҳақидаги консепсиясига таянган эволюсион таълимот П.нинг стратиграфик геологияда қўлланиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Литологик фациал ҳариталар тарихий геологияда катта аҳамиятга эга бўлиши билан бирга, кумир, нефт, газ, боксит, туз, фосфорит ва бошқа фойдали қазилмаларни қидириб топишда ҳам муҳим воситадир.
А. Д. Архангелский, В. Н. Вебер, А. П. Карпинский ва бошқа Ўрта Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда дастлабки палеонтологик тадқиқотлар олиб боришган. Ўзбекистонда П.нинг ривожланиши В. А. Вахрамеев, С. Х. Миркамолова, О. И. Сергункова, Е. А. Репман, К. А. Алимов, Я. Х. Иминов, Н. Эшназаров, Р. Абдуллаев ва бошқа номлари билан боғлиқ.
Ад. Л.Давиташвили Л. Ш., История эволюсионной палеонтологии от Дарвина до на-ших дней, М.—Л., 1948; Си кстел Т. А., Худайбердиев Р., О флорах прошлого Средней Азии, "Палеоботаника Узбекистана", т. 1, Т., 1968.
Холдор Чиниқулов[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |