Giovanni Pierluigi da Palestrina
(Palestrina (kompozitor)dan yoʻnaltirildi)
Палестрина (Ралестрина), Жованни Перлуижи да Палестрина (тахминан 1525, Рим яқинидаги Палестрина шаҳри — 1594.2.2, Рим) — италян композитори, Рим полифоник мактаби асосчиси, Уйғониш даври мусиқасининг йирик намояндаси. 1544—1551 йиллари Палестрина шаҳридаги черков хор капелласида органчи ва капелмейстер, сўнгра Рим капеллаларининг мусиқа раҳбари. Ижоди асосини диний хор асарлари ташкил этади (жами 100 дан ортиқ месса, 180 га яқин мотет, ўнлаб мадригаллар, магнификатлар ва бошқалар). Кўп овозли вокал мусиканинг мумтоз намуналарини яратган. Мусиқа услубига полифония ва гармония воситаларининг ўзаро уйғунлиги, оромбахш куйлар равонлиги, мушоҳадали ва самимий образларнинг ички мувозанати хос.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |