Pali tili
Пали тили — ҳинд (ҳинд-орий) тилларидан бири; Шри Ланка оролида мавжуд бўлган буддавийлик қонунларининг тили сифатида Шри Ланка (Сейлон), Мянма (Бирма), Таиланд, Лаос, Камбоджа, Ветнамда қўлланади. Чамаси, қад. ўрта ҳинд лаҳжаси асосида пайдо бўлиб, кейинчалик шарқий лаҳжанинг бир қатор хусусиятларига эга бўлган П.нинг ватани — Ҳиндистон; милоддан аввалги даврдаёқ буддавийлик билан бирга Шри Ланкага тарқалган; милодий 1-минг йиллик охири ва 2-минг йиллик бошларида Жануби-Шарқий Осиёдаги бир қанча мамлакатларга тарқалади. Палида кўплаб диний, фалсафий, илмий, бадиий асарлар (жумладан, жанубий буддистларнинг муқаддас китоблари) яратилган. Бу тил Жануби-Шарқий Осиёдаги кўплаб тилларга сезиларли таъсир кўрсатган. Баён усулига кура ва хронологик жиҳатдан Палининг 4 кўриниши мавжуд: диний қонунларнинг шеърий қисмлари тили (энг қад.); қонунларнинг насрий баён тили (маълум даражада тартиб ва меъёрга солинган); диний китобларга изоҳ ва тафсирлар тили (янада соддалаштирилган); Жануби-Шарқий Осиёдаги янги адабиётлар тили (олдинги даврларга нисбатан кўплаб тафовутлар ва ўзга тизимдаги тилларнинг таъсири сезилади). Бошқа ўрта ва кейинги давр ҳинд тилларидан муайян фонетик, лексик-фамматик жиҳатлари билан фарқ қилади. Айниқса, лексикаси ўта мураккаблиги ва, асосан, диний таълимот ғояларини акс эттиришга мўлжалланганлиги билан ажралиб туради. Браҳми ёзуви асосида шаклланган қад. ёзувга эга[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Пали тили“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (П-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |