Па

эл (нем. Панеэл) — 1) қурилиш конструксиясининг заводда тайёрланадиган йирик ўлчамли ясси элементи. П. тайёрланаётганда дераза ва эшик ўринлари қолдирилади; 2) девор ва бошқаларнинг безак қопламаси (ёғоч, пластмасса, мой-бўёқли ва бошқалар); 3) кўча четида пиё-далар учун асфалт-бетон, тош ва бошқалардан тўшалган йўлкалар; 4) электр шчитлари, бошқарув пултлари, радиотехник қурилмалар, асбоблар ва бошқаларнинг сигнал, назорат, ўлчаш ва бошқа аппаратлари жойлаштирилган қисми; 5) ферманинг асосий нагрузкани қабул қиладиган икки қўшни узели орасидаги қисми.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил