Afgʻoniston milliy qarshilik fronti
Афғонистон миллий қаршилик фронти[4] (аввалги норасмий номи Панжшер қаршилиги) — 2021-йил июл–август ойларида „Толибон“ ҳаракатининг ҳужумларига қарши тузилган ҳарбий иттифоқ. „Толибон“ исломий ҳаракатига қарши гуруҳлар ва Шимолий иттифоқнинг собиқ аъзоларидан тузилган. Унга Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд ва Амруллоҳ Солиҳ бошчилик қилмоқда[5][6].
| Афғонистон миллий қаршилик фронти | |
|---|---|
| дарий جبهه مقاومت ملی افغانستان пушту د مقاومت جبهه | |
|
Афг'онистон Ислом Республикаси байрог'и ва Шимолий Иттифоқнинг Миллий қаршилик фронти байрог'и[1][2] | |
| Бошқа номи |
Панжшер қаршилиги, Қаршилик ИИ[3] |
| Мафкураси |
Аксилтолибончилик Исломий демократия |
| Этник мансублиги | асосан тожиклар |
| Диний мансублиги | ислом |
| Лидерлари |
Аҳмад Масъуд Амруллоҳ Солиҳ Бисмиллоҳ Хон Муҳаммадий |
| Штаб-квартираси | Базарак |
| Фаолият ҳудуди |
|
| Тузилган вақти | 2021-йил 16-август |
| Душманлари |
|
| Аъзолари сони | ~ 10 000 |
| Иштирок этган низолари | Афғонистон уруши (2015–2021) |
Қаршилик халқаро тан олинган Афғонистон Ислом Республикасига бўйсунувчи Панжшер вилояти ҳудудида фаоллик қилмоқда. Кобул босиб олинишидан сўнг, бу Афғонистондаги „Толибон“га қарши ягона фаол ҳаракатдир[7].
Тарихи
1990-йилларда Панжшер дараси ва унинг атрофи Шимолий иттифоқ ҳарбий операцияларининг марказига айланган[8]. Асосан дарий тилида гапирувчи тожиклар истиқомат қилувчи бу ҳудуд толибларга етарлича қаршилик кўрсата олган Аҳмад Шоҳ Масъуд ва унинг ўғли Аҳмад Масъуд туғилган жойлардир[9].
2021-йил 13-июл куни Тҳе Эcономиc Тимес нашри Шимолий иттифоқнинг собиқ етакчилари „Толибон“га қарши курашиш учун бирлашаётганлари ҳақида хабар берди[10]. 2021-йил 28-июлда Тҳе Wашингтон Пост Шимол иттифоқининг собиқ аъзолари қаршилик ҳаракати учун бирлашмоқчи эканини ёзди[7]. Кобул толиблар қўлига ўтганидан сўнг кўплаб аксилтолиб кучлар, хусусан, биринчи вице президент Амруллоҳ Солиҳ, толиблар томонидан босиб олинмаган ягона ҳудуд – Панжшер водийсига кетишди. Тўпланишдан мақсад – у ерда толибларга қарши янги ҳаракат бошлаш[11][12][13].
17-август куни Афғонистоннинг собиқ ҳарбийлари танк ва бронетранспортёрлар билан Панжшер водийсига бориб, у ерда қаршилик ҳаракатига қўшилаётгани хабар қилинди[14]. Шу куни қаршилик „Толибон“га қарши ҳужум бошлади ва Кобул – Мозори-Шариф йўлида жойлашган Парвон вилоятининг Чорикор туманини қўлга киритди[15].
19-августда афғонистонлик ўзбеклар етакчиси маршал Абдул Рашид Дўстумнинг ўғли Ёрмуҳаммад Дўстум ўз қўшини ва ҳарбий техникалари билан Панжшер вилоятига келиб, қаршилик ҳаракатига қўшилди. Аввалроқ Абдул Рашид Дўстумнинг ўзи ҳам Панжшер қаршилигига қўшилганди[16]. 20-августда қаршилик кучлари Бағлон вилоятининг учта туманини Толибондан қайтариб олди[17]. Шу куни қаршилик ҳарактига Афғонистон ислом республикасининг икки генерали: Афғонистон ислом республикаси Қуролли кучлари Бош штабининг сўнгги бошлиғи Ҳайбатуллоҳ Ализай ва Махсус топшириқ қўшинларининг сўнгги қўмондони Сами Садат келиб қўшилдилар[18]. 21-август куни Бағлон вилоятининг Андараб тумани Толибон томонидан жангсиз қайтариб олинди[19]. 22-август куни Толибон Аҳмад Масъуднинг таслим бўлиши учун 4 соат вақт берганлари очиқланди, акс ҳолда Панжшер вилоятини куч билан бостиришлари маълум бўлди[20][21].

Аҳмад Масъуд таслим бўлишдан бош тортгач, 23-август куни Панжшер водийсида „Толибон“ ва Панжшер қаршилик кучлари ўртасида қуролли тўқнашувлар бошланди, „Толибон“нинг катта қуролли гуруҳи талофат кўрди[22]. „Толибон“ вакиллари Бағлон вилоятининг аввал қўлдан чиқарилган барча туманларини Панжшер қўшини қўлидан қайтариб олганини эълон қилди[23]. 24-август ҳолатига кўра „Толибон“ Панжшер вилоятига кира олмаган[24]. 25-августда Панжшер қаршилиги ва „Толибон“ ўртасидаги музокараларнинг биринчи раунди бўлиб ўтди. Музокараларда панжшер вакилларидан 12 киши, „Толибон“дан 7 киши қатнашди[25]. Шу куни кечқурун Бағлон вилоятидан бир неча юз жангчи Панжшер ҳаракатига келиб қўшилди[26]. „Толибон“ вакиллари Панжшер билан қилинган музокаралар бесамар эканини таъкидлади[27]. Панжшер қаршилиги вакиллари эса агар „Толибон“ терроризмга қарши самарали курашсагина қаршилик вакиллари улар билан келишиши мумкинлигини, акс ҳолда „Толибон“ ҳукуматини тан олмаслигини айтиб ўтди[28]. 31-август куни „Толибон“ ҳаракати Панжшер вилоятига ҳужум бошлади, Хавак довонида шиддатли жанглар бўлди[29]. „Толибон“ Панжшерни тўлиқ эгалламасдан туриб Панжшер вилоятига ҳоким тайинлади[30]. „Толибон“нинг 31-августдан 2-сентабргача қилган ҳужумлари толибларга ҳеч бир фойда келтирмади[31]. Бироқ 6-сентабр куни „Толибон“ вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид Панжшер вилояти тўлиқ толиблар назорати остига ўтганини эълон қилди[32].
Манбалар
- ↑ „'Нортҳерн Аллианcе' флаг ҳоистед ин Панжшир ин фирст ресистанcе агаинст Талибан“. Ҳиндустан Тимес (17-август 2021-йил). Қаралди: 2021-йил 17-август.
- ↑ „Тҳе мужаҳидеэн ресистанcе то тҳе Талибан бегинс ноw. Бут wе неэд ҳелп.“. Wашингтон Пост (18-август 2021-йил). Қаралди: 2021-йил 18-август.
- ↑ „Аналйсис | Нортҳерн Афгҳанистан онcе кепт оут тҳе Талибан. Wҳй ҳас ит фаллен со қуиcклй тҳис тиме?“ (эн-УС). Wашингтон Пост. Қаралди: 2021-йил 18-август.
- ↑ „Опинион | Тҳе мужаҳидеэн ресистанcе то тҳе Талибан бегинс ноw. Бут wе неэд ҳелп.“ (эн-УС). Wашингтон Пост. Қаралди: 2021-йил 18-август.
- ↑ Амруллаҳ. „Cларитй: Ас пер д cонститутион оф Афг, ин абсенcе, эсcапе, ресигнатион ор деатҳ оф тҳе Пресидент тҳе ФВП беcомес тҳе cаретакер Пресидент. И ам cуррентлй инсиде мй cоунтрй & ам тҳе легитимате cаре такер Пресидент. Ам реачинг оут то алл леадерс то сеcуре тҳеир суппорт & cонсенсус.“. Тwиттер.
- ↑ „«Толибон» ҳаракати босиб ололмаган яна битта вилоят қолгани маълум бўлди“. Бугун.уз. 2021-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-08-2021.
- ↑ 7,0 7,1 Бриcк Муртазашвили. „Нортҳерн Афгҳанистан онcе кепт оут тҳе Талибан. Wҳй ҳас ит фаллен со қуиcклй тҳис тиме?“. Тҳе Wашингтон Пост (28-июл 2021-йил). 16-август 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-август.
- ↑ „Тҳе Панжшир Валлей: wҳат ис тҳе маин бастион оф ресистанcе агаинст тҳе Талибан адванcе ин Афгҳанистан“. Маркет Ресеарч Телеcаст (17-август 2021-йил). 2021-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-август.
- ↑ „Аҳмад Массоуд Деcларед Ас Ҳис Фатҳер'с Суccессор“. ТОЛОнеwс.
- ↑ Чаудҳурй.. „Нортҳерн Аллианcе планс то регроуп: Ресистанcе леадерс сеэк армс то фигҳт Талибан ин Нортҳерн Афгҳанистан“. Тҳе Эcономиc Тимес. Қаралди: 2021-йил 17-август.
- ↑ АФП. „Дефиант Афгҳан эх-ВП воwс неw фигҳт wитҳ Талибан“ (эн-УС). Дигитал Жоурнал (2021-йил 17-август). Қаралди: 2021-йил 17-август.
- ↑ „Ас Талибан такес овер, оне Афгҳан провинcе ис стилл стандинг стронг - Ҳере'с тҳе сторй оф Аҳмад Шаҳ Массоуд анд ҳис бастион Панжшир“ (эн). Фреэ Пресс Жоурнал. Қаралди: 2021-йил 17-август.
- ↑ „Ан анти-Талибан фронт форминг ин Панжшир? Эх топ спй Салеҳ, сон оф 'Лион оф Панжшир' меэт ат cитадел“ (эн). Тҳе Wеэк. Қаралди: 2021-йил 17-август.
- ↑ „Панжшир флиэс флаг оф ресистанcе“. Трибуне Индиа. 2021-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-август.
- ↑ „Афғонистоннинг Панжшер вилоятида «Толибон» ҳаракатига қарши ҳужум бошланди“. Бугун.уз. 2021-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-08-2021.
- ↑ „Маршал Дўстумнинг ўғли «Толибон» ҳаракатига қаршилик кўрсатаётган Панжшер вилоятига келди — фото“. Бугун.уз. 2021-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-08-2021.
- ↑ „Афғонистон ҳарбийлари «Толибон» ҳаракатидан 3 та туманни қайтариб олди“. Бугун.уз. 2021-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-08-2021.
- ↑ В Панджшер прибыли два афганских генерала
- ↑ „Талибы вернули контроль над районом Андараб в провинции Баглан на севере страны“ (ру). ТАСС (2021-йил 21-август). Қаралди: 2021-йил 22-август.
- ↑ „«Толибон» ҳаракати Панжшер ҳокимига таслим бўлиш учун 4 соат вақт берди — видео“. Бугун.уз. 2021-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-08-2021.
- ↑ „Талибы дали руководству сопротивления в провинции Панджшер четыре часа, чтобы сдаться“ (ру). ТАСС (2021-йил 21-август). Қаралди: 2021-йил 22-август.
- ↑ 300 талибов угодило в засаду ополчения в Баглане
- ↑ „Талибы заявили о взятии в осаду сил сопротивления в Панджшере“ (ру). «Аргументы и факты» (2021-йил 23-август). Қаралди: 2021-йил 23-август.
- ↑ „«Толибон» ҳаракати Панжшер вилоятига кира олмади“. Бугун.уз. 2021-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-08-2021.
- ↑ „Панжшер ва «Толибон» ҳаракати ўртасида биринчи музокара бўлиб ўтди“. Бугун.уз. 2021-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-08-2021.
- ↑ „Бағлондаги «Толибон» ҳаракатига қарши бўлинмалар Аҳмад Масъуд кучларига қўшилади“. Бугун.уз. 2021-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-08-2021.
- ↑ „«Толибон» Панжшер кучларининг тинчлик бўйича таклифга жавоб бермаганини айтди“. Бугун.уз. 2021-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-08-2021.
- ↑ „Панжшер қаршилик кучлари «Толибон» ҳаракати билан келишиш шартини маълум қилди“. Бугун.уз. 2021-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-08-2021.
- ↑ „«Толибон» ҳаракати Панжшерга яна ҳужум қилди“. Бугун.уз. 2021-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-08-2021.
- ↑ „«Толибон» ҳаракати Панжшер вилоятига ҳоким тайинлади“. Бугун.уз. 2021-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 01-09-2021.
- ↑ „«Толибон» ҳаракати Панжшер қаршилик кучлари билан бўлган жангда ортга чекинди“. Бугун.уз. 2021-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 02-09-2021.
- ↑ „Панжшер вилояти тўлиқ «Толибон» ҳаракати назоратига ўтгани айтилди“. Бугун.уз. 2021-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 06-09-2021.