Pantomima
Пантомима (юн. пантомимос — фа-кат тана ҳаракати билан ўйновчи актёр, таклид) — саҳна санъати тури. Унда бадиий образ сўзсиз, мимика, имо-ишо-ра, гавдани ҳар мақомга солиш орқали яратилади. П.Европада Юнонистон ва Римда, Осиёда Хитой, Ҳиндистон, Хо-разм, Бақтрияда милоддан аввалги В—ИВ асрларда юзага кела бошлаган. Ўрта асрларда П. катта бир санъатга айланиб, кўпгина жанрларда (драма, фожиа, эртак, памфлет каби) қўлланди. Баъзан мусиқа, ашула, ҳатто декламация (суханпардозлик) билан қўшиб олиб борилади. ХХ асрда П.да Марсел Марсо машҳур бўлди.
Ўзбек халқининг қад. масха-рабозлик театрида ҳам П. санъати катта ўрин эгаллаган. Тақлид деб аталган узбек П.си, хусусан, Амир Темур ва Темур ийлар салтанатида яхши тараққий этган. ХИХ аср 2ярми ва ХХ аср бошида Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги ҳудудида яшовчи машарабозлар, Туркистон ўлкасидаги қизиқчилар томонидан яратилган 3 тоифа П.лар расм бўлган: қуш ва ҳайвонлар такди-ди — рамзий П.лар ва ижтимоий ҳаёт воқеаларининг умумлашма инъикоси — ҳажвий П.лар. Совет даврида П.га кам эътибор берилди. Шунга карамай, Хоразм, Фарғона водийсида П. усталари ҳамон учрайди. Реж. ва драматург Л. Бобохонов узбек П.сини тиклаш бўйича бирмунча ишлар қилди: бадиий дастур тузди, "Қўғирчоқбоз" деган филм яратди. Сўнгги йилларда П. мавқеини тиклаш бўйича қизиқчи Мирзабек Холмедов фаолияти эътиборлидир.
Муҳсин Қодиров.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |