Паперман
Паперман — 2012-йилда Wалт Дисней Аниматион Студиос томонидан ишлаб чиқарилган оқ-қора компютер анимацион филми. Режиссёр Жон Каҳрс анъанавий ва компютер анимациясини уйғунлаштиради. Асосий ролларда Каҳрс ва Кари Wаҳлгренлар иштирок этган.
| Паперман | |
|---|---|
|
Файл:Паперман (2012) постер.жпг Филм постери | |
| Режиссёр(лар) | Жоҳн Каҳрс |
| Продюсер(лар) | Кристина Реэд |
| Ролларда |
|
| Бастакор(лар) | Чристопҳе Беcк[1] |
| Монтажёр(лар) | Лиса Линдер Сливер |
| Студия | |
| Дистрибютор |
Wалт Дисней Студиос Мотион Пиcтурес |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 6 дақиқа 33 сония[2] |
| Мамлакат |
|
| Тил | инглизча |
Филм 2012-йил 2-ноябрда „Wреcк-Ит Ралпҳ“ филми билан бирга чиқди. У танқидчилар ва томошабинлар эътирофига сазовор бўлган. Анимация ва унинг сужети, айниқса, юқори баҳоланди. 85-Осcар мукофотида[3] „Энг яхши қисқа метражли анимацион филм“ номинациясида ғолиб деб топилди. Бу Wалт Диснейнинг 1969-йили ғолиб бўлган Итъс Тоугҳ то Бе а Бирддан кейин 42-Аcадемй Аwардсни қўлга киритган биринчи филм бўлди[4]. 40-Энни мукофотининг энг яхши қисқа метражли анимация йўналишида ғолиб бўлди[5].
Сюжети
Жорж исмли ёш бухгалтер 1940-йилларда Ню-Ёрк шаҳридаги баланд поезд платформасида қўлида папкани ушлаб турганида, унга бир қоғоз учиб келиб урилади. Қоғоз поезд шамоли туфайли Мег исмли ёш аёлнинг қўлида чиқиб кетган бўлади. Худди шу нарса Жорж билан содир бўлади. Бошқа бир поезднинг шамоли унинг қўлидаги қоғозни учириб кетади. Қоғоз Мегнинг юзига бориб урилади ва қоғозда унинг лаб бўёғининг изи қолади. Мег қоғозни Жоржга беради. Бу пайт Жорж унинг юзини кўриб, гўзаллигидан ҳайратда қолади. Шунинг учун Мег жўнаб кетаётган поезднинг орқасидан термулиб қолади.
Жорж иш столи устидаги лаб бўёғи теккан қоғозга қараб ўтирганда бошлиғи бир тахлам ҳужжат олиб келиб ташлайди. лаб бўёғи теккан қоғоз учиб дераза ёнига боради. Жорж чаққонлик билан қоғозни тутиб қолади ва деразадан ташқарига қарайди. Шунда Мегни кўчанинг нариги томонидаги бинода деразаси очиқ офисда ишлаётганини кўриб ҳайрон бўлади. Жорж қўлларини силкитиб, унинг эътиборини ўзига қарата олмайди. Сўнг Жорж унинг эътиборини тортиш учун қоғозлар тўпламидан самолётлар ясаб, деразадан бирин-кетин улоқтира бошлайди. Афсуски, унинг саъй-ҳаракатлари муваффақияцизликка учрайди. Иш столидаги барча қоғозларни ишлатиб, охирида лаб бўёғи теккан қоғозни ҳам ишлатади. Лекин уни ҳам шамол учириб кетади. Кейин Мег офисни тарк этади. Жорж ҳам хўжайинига қаршилик қилиб, офисидан отилиб чиқади. Одамлар гавжум кўчадан ўтиб, Мег қайси томонга кетаётганини кўра олмайди. Кейин йўлдан лаб бўёғи билан ёзилган қоғоз самолётни топади. Жаҳли чиқиб, уни улоқтиради ва у осмонга кўтарилади.
Маълум бўлишича, қоғоз самолётлар яқин атрофдаги берк кўчада тўпланиб қолган. Лаб бўёғи теккан қоғоздан ясалган самолёт уларнинг орасига қўнганида, улар қўзғалиб, уча бошлайди. Гўё самолётлар тириклайин ва Жоржни таъқиб қилишади. Қоғоз самолётлар оқими уни яқин атрофдаги темир йўл вокзалига олиб боради ва поэздга ўтиришга мажбур қилади. Жорж бундан бироз саросимага тушади. Бу орада лаб бўёқли қоғоз самолёт Мегни таъқиб қилиш учун жўнаб, уни гул дўкони ёнидан топади. У лаб бўёғи теккан қоғозни таниб, ортидан югуради. Улар ниҳоят бир жойда учрашишади.
Овоз берганлар
- Жоҳн Каҳрс — Георге
- Кари Wаҳлгрен — Мег
Анимация
Аниматорлар „2Д ва 3Дни бирлаштириш йўли“ни излаётганда, Каҳрс Меандерни топди. У „гибрид вектор/растерга асосланган чизма ва анимация тизими рассомларга филмни яратишнинг интерфаол усулини беради“ дейди[6][7]. Меандер деб номланган янги ички технология ёрдамида яратилган филмнинг ўзига хос анимация услубини тасвирлар экан[8], Каҳрс шундай дейди: „Биз барқарорлик ва ўлчамлиликка ботган 2Д чизманинг экспрессивлигини иложи борича бирлаштирдик. Бу ҳақиқатан ҳам Глен Кеане билан Танглед филмида ишлашга, унинг барча тасвирларни чизишини томоша қилишга қайтади.“[9]
Қаҳрамонлар ва овозлар
Паперман персонажлари дизайни Диснейнинг анъанавий анимацион филми "101 та далматин" (1961)га ўхшатилган. Папермандаги Георге ва "101 та далматин"даги Рожер қаҳрамонлари ўртасида бир нечта таққослашлар қилинган, хусусан, уларнинг иккаласи ҳам ўхшаш тана тузилишига эга. Георгенинг ташқи кўринишида бироз ўзгаришлар бор. Бироқ Каҳрс ҳар доим қаҳрамоннинг бурни катта бўлишини хоҳлаган. "Мен унинг бурни катта бўлса, яхши бўлади, деб ўйладим, " дейди. Узоқ вақт давомида Дисней аниматори Глен Кеане Георгенинг севгиси Мег устида ишлаган. Каҳрснинг сўзларига кўра, „Паперман“ қаҳрамонлари Георге ва Мег атайлаб бир-бирларининг дизайнларини тўлдириш учун яратилган[10].
Релизи
Қисқа метражли филм премераси 2012-йил июн ойида Аннеcй Интернатионал Аниматед Филм фестивалида бўлиб ўтди[11]. Филм 2012-йил 2-ноябрда чиқарилган Wреcк-Ит Ралф филмининг театрлаштирилган чиқишига ҳамроҳлик қилди[12]. Чристопҳе Беcкнинг мусиқаси 2012-йил 18-декабрда Wалт Дисней Реcордс томонидан рақамли равишда чиқарилди[13]. Энг яхши қисқа метражли анимацион филм учун Аcадемй Аwардга номзод бўлганидан сўнг[14], „Паперман“ ШорцҲД томонидан кинотеатрларда йилнинг бошқа Оскар номзодлари билан бирга чиқарилди[15].
Манбалар
- ↑ Бурлингаме, Жон „Чристопҳе Беcк'с греэн пҳасе“. Вариэтй (25-октабр 2011-йил). 15-июн 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-июн 2012-йил.
- ↑ „СНОW WҲИТЕ АНД ТҲЕ СЕВЕН ДWАРФС“. Филм Соcиэтй оф Линcолн Cентер. Қаралди: 26-сентабр 2012-йил.
- ↑ „Лист оф wиннерс ат тҳе 85тҳ аннуал Аcадемй Аwардс“. УСА Тодай (26-феврал 2013-йил). Қаралди: 27-декабр 2013-йил.
- ↑ „42нд Аcадемй Аwардс Wиннерс - Осcар Легаcй - Аcадемй оф Мотион Пиcтуре Арц анд Сcиэнcес“. Осcарс.орг. 2011-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-октабр 2014-йил.
- ↑ Беcк, Жеррй. „Анниэ Аwард Wиннерс“. Cартоон Бреw (2-феврал 2013-йил). Қаралди: 3-феврал 2013-йил.
- ↑ Фаилес. „Тҳе инсиде сторй беҳинд Дисней'с Паперман“. Фхгуиде. Фхгуиде.cом, ЛЛC (31-январ 2013-йил). Қаралди: 7-октабр 2013-йил.
- ↑ Бернстеин. „Ассигнмент Х“. Эхcлусиве Интервиэw: Жоҳн Каҳрс & Кристина Реэд он ПАПЕРМАН. Миднигҳт Продуcтионс, Инc (25-феврал 2013-йил). Қаралди: 6-октабр 2013-йил.
- ↑ „ФИРСТ ЛООК: Дисней'с 'Паперман' фусес ҳанд-драwн чарм wитҳ дигитал дептҳ“. ЭW.cом. 2014-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-октабр 2014-йил.
- ↑ Сарто. „Инсиде Дисней'с Неw Аниматед Шорт Паперман“. Аниматион Wорлд Нетwорк. Қаралди: 5-июн 2012-йил.
- ↑ Блаин. „Интервиэw: ПАПЕРМАН'с Аcадемй Аwард WИННИНГ wритер/диреcтор Жоҳн Каҳрс“. Ливе фор Филмс. 2013-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-октабр 2013-йил.
- ↑ Cоннеллй, Брендон. „Wҳат Ис Дисней'с Паперман? Анд Wҳен Wилл Wе Сеэ Ит?“. Блеэдинг Cоол (8-феврал 2012-йил). Қаралди: 9-феврал 2012-йил.
- ↑ Амиди, Амид. „Тҳе Постер фор Дисней'с "Паперман"“. Cартоон Бреw (25-апрел 2012-йил). 29-апрел 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-апрел 2012-йил.
- ↑ „Wалт Дисней Реcордс то Релеасе Чристопҳе Беcк'с 'Паперман' Сcоре“. филм Мусиc Репортер (5-декабр 2012-йил). Қаралди: 30-январ 2013-йил.
- ↑ Брезниcан, Антҳонй. „Осcар 2013: Тҳе номинатионс ревеалед ...“. Энтертаинмент Wеэклй (10-январ 2013-йил). 2013-йил 12-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-май 2013-йил.
- ↑ Wолфе, Женнифер. „ШорцҲД Брингс 2013 Осcар Номинатед Шорц то Тҳеатерс“. Аниматион Wорлд Нетwорк (16-январ 2013-йил). Қаралди: 24-август 2013-йил.