Папуа Янги Гвинея (Папуа Неw Гуинеа), Папуа Янги Гвинея Мустақил Давлати (Индепендент Стате оф Папуа Неw Гуинеа) пойтахти – Порт Моресбй шаҳри. БМТ аъзоси. Океанияда, Тинч океаннинг жануби-шарқий қисмида жойлашган давлат. Ғарбда Индонезия билан чегарадош, қолган қисми денгизлар билан ўралган. Папуа Янги Гвинея таркибига Янги Гвинея оролнинг шарқий қисми ва унга ёндош ороллар, Бисмарк архипелаги, Соломон оролларининг шимолий қисми, Д’Антркасто ороллари, Луизиада архипелаги, Тробриан ороллари, Муруа орол ва бошқа 200 га яқин катта кичик ороллар киради. Умумий майдони 462,8 минг км². Аҳолиси 5,172 млн. киши (2002). Маъмурий жиҳатдан 20 вилоят (провинcе)га бўлинади.

Папуа Янги Гвинея Мустақил Давлати
Папуа Ниугини
Шиор: Унитй ин Диверситй
Мадҳия: О Арисе, Алл Ёу Сонс
Location of Papua Yangi Gvineya
Пойтахт Порт Моресби
Расмий тил(лар) Инглиз тили, Ҳири Моту тили, Ток Писин тили, Папуа Янги Гвиней Имо-ишора тили
Ҳукумат Ҳамдўстлик
Елизавета ИИ
Сер Паулиас Матане
Сер Мичаэл Сомаре
Мустақиллик (БМТ васийликдаги Австралия ма'муриятидан)
• Сана
16-сентабр 1975
Майдон
• Бутун
462,840 км2 (54-ўрин)
• Сув (%)
2
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
5,545,268 (107-ўрин)
• Зичлик 11/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$13,350 мил. (129-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$2,407
Пул бирлиги Кина (ПГК)
Вақт минтақаси УТC+10...+11
• Ёз (ДСТ)
УТC+10...+11
Қисқартма ПП
Телефон префикси 675
Интернет домени .пг

Давлат тузуми

Папуа Янги Гвинея – парламентли монархия, Буюк Британия Ҳамдўстлиги таркибига киради. Амалдаги конституцияси 1975 и. 16-сентябрда қабул қилинган. Давлат бошлиғи – Буюк Британия қироли (қироличаси); ҳукуматнинг такдимига биноан ва парламентнинг қарорига мувофиқ тайинланадиган генерал-губернатор унинг номидан иш кўради. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни бир палатали Миллий парламент, ижрочи ҳокимиятни бош ва-зир бошчилигидаги Миллий ижроия кенгаш (ҳукумат) амалга оширади.

Аҳоли

Аҳолисининг аксарияти папуаслар, меланезлар, шунингдек, европаликлар, асосан, инглиз-австралияликлардан иборат. Расмий тили – инглиз тили. Кўпчилик диндорлари – христианлар, қолганлари маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилади, аммо аҳолининг кўпчилиги папуас тилларида, меланезлар малай-полинез тилида сўзлашади, гуруҳлараро муомалада моту тилидан фойдаланилади. Аҳолининг кўп қисми қишлоқ жойларда, бориш қийин бўлган олис қишлоқларда яшайди. Шу сабабли мамлакатда урф-одат ва тиллар жуда кўп (700 дан ортиқ). Қишлоқ жойларда анъанавий турмуш тарзи сақланиб қолган.

Тарихи

Янги Гвинеяга ХВИ асрнинг 1-ярмида португал денгизчи сайёҳлар келганлар. 1884-йил Янги Гвинея о.нинг жануби-шарқий қисми Англия протекторатига айлантирилди ва у Папуа номини олди, 1888-йил Буюк Британия мустамлакаси деб эълон қилинди, ХХ аср бошларида Австралия Иттифоқига топширилди. 1920-йил оролнинг Германия протектората бўлган Шимоли-шарқий қисми (Янги Гвинея ҳудуди) ҳам, Миллатлар Иттифоқининг мандатига биноан, Австралия Иттифоқи бошқа-рувига олиб берилди. 1949-йил Австралия ҳукумати унинг иккала қисмини маъмурий жиҳатдан бирлаштирди ва мамлакат Папуа Янги Гвинея номини одди. 1973-йил Папуа Янги Гвинея ички ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқига эга бўлди. 1975-йил 16-сентябрда эса мустақил давлат деб эълон қилинди. Папуа Янги Гвинея 1975-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами – 16-сентябр – Муста-қиллик куни (1975).

Хўжалиги

Қишлоқ хўжалиги ва кончилик саноати иқтисодиётнинг асосини ташкил этади. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги улуши 26%, саноатнинг улуши 26,6%. Асосан, кокос палмаси, каучук, банан, кофе, какао етиштирилади. Ички эҳтиёж учун аҳоли ямс, таро, маниок, маккажўхори, батат, шакарқамиш экади; ёввойи тарзда ўсадиган нон дарахти, сага палмаси ва бошқа ўсимликлар мевасини йиғиштириб олади. Гўштбоп чорвачилик, балиқ овлаш ривожланган, ёгоч тайёрланади. Озиқовқат ва ёғочсозлик саноати маҳаллий хом ашё асосида ишлайди. Мис (кўпроқ Соломон о.ларида), олтин, кумуш, рух казиб оли-нади. Автомобил йўллари узунлиги 20 минг км га яқин. Четга олтин, кофе, мис, копра, ёғоч-тахта, какао чикаради. Четдан озиқ-овқат, машина ва ускуна, саноат моллари олади. Австралия, Буюк Британия, АҚСҲ, Япония билан савдо қилади. Пул бирлиги – кина.

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

Меланез иттифоқи, 1978-йил асос солинган; Халқ ҳаракат партияси, 1985 тузилган; Халқ илғор партияси, 1970-йилда ташкил этилган; Халқ-демократик ҳаракати, 1985-йил асос солинган; Миллий партия, 1979-йил тузилган; Пангу Пати („Бирлашган Папуа Янги Гвинея партияси“), 1967-йил ташкил этилган; Папуа Янги Гвинея биринчи партияси, 1998-йил асос солинган. Папуа Янги Гвинея касаба уюшмалари конгресси, Халқаро эркин касаба уюшмалари конфедерациясига киради.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Газ.лари „Ниугини ниус“ („Янги Гвинея янгиликлари“, маҳаллий тилдаги кундалик газ., 1979-йилдан), „Нешнл“ („Миллий“, инглиз тилидаги кундалик газ., 1993-йилдан), „Папуа— Нюгини посткурер“ („Папуа— Янги Гвинея почта курери“, инглиз тилидаги кундалик газ., 1969-йилдан). Папуа Янги Гвинея миллий радиоэшиттириш корпорацияси тижорат маҳкамаси бўлиб, 1973-йил асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.