Параллел тоналликлар – бири-биридан кичик терсия оралиғида жойлашган, бир хил товушлар ва калитолди белгиларига эга бўлган мажор ва минор тоналликлар. Товушлар таркиби бир хил бўлса-да, уларнинг ҳар биридаги функсиялар (лад тизимидаги ўрни) фарқланади[1][2]. Масалан:

  • До мажор – ля минор,
  • Ре мажор – си минор,
  • Ми-бемол мажор – до минор.

Манбалар

  1. ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 
  2. ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2. 

Ҳаволалар