Парфумс Cарон – 1904-йилда Эрнест Далтрофф томонидан асос солинган франсуз парфюмерия уйи. Йиллар давомида бу ерда кўплаб Cарон парфюмериялари ишлаб чиқарилган. 2019-йилдан бренд Люксембургда жойлашган Cаттлея компаниясига қарашли ҳисобланади.

Cарон
Тури Соcиéтé пар аcтионс симплифиéэ
Тармоғи Парфюмерия
Қачон асос солинган 1904 (121 йил аввал) (1904)
Асосчи(лари) Эрнест Далтрофф
Раҳбарият
  • Фéлиcитé Wанпоуилле
  • Мичел Морсетти
Маҳсулот(лар)и парфюмерия, пудра
Вебсайти парфумсcарон.cом

Асос солиниши

Cарон бренди 1904-йилда Эрнест Далтрофф (1867–1941) томонидан молиялаштирилган. Бренд номи қисқа бўлганлиги боис турли хил тилларда эслаб қолиш осон. Дастлаб у Париждаги 10 Руэ де ла Паих кўчасида жойлашган эди.

1906-йилда Далтрофф Руэ де ла Паихда ишлаган ёш миллионер Фéлиcиэ Wанпоуилле (1874–1967) билан учрашган. Wанпоуилле уни ўз мижозлари билан таништирган. Далтроффнинг ўзи атирларни яратган бўлса, Фéлиcиэ Wанпоуилле уларнинг шишаларини ишлаб чиққан.

Парфюмерия ва пудралар Франсияда Париж универмаглари тармоғи орқали тарқатилган, кейинчалик 1923-йилда Cарон Америка бозорига ҳам кириб келган.

Парфюмлар

Cароннинг илк машҳур атири ҳисобланган Нарcиссе Ноир (1911) Голливудгача етиб борган. 1950-йилларда „Сунсет Боулевард“ филмини суратга олиш жараёнида Глориа Сwансон айнан шу атирнинг номини тилга олган[1]. 1947-йилда суратга олинган „Блаcк Нарcиссус“ филмининг сарлавҳаси ҳам мана шу атир номидан олинган.

Биринчи марта пудра шаклида яратилган НъАимез Қуэ Мои парфюми 1917-йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, урушга кетган севгилисининг қайтишини кутаётган ёш аёллар учун мўлжалланган.

1919-йилда Биринчи жаҳон уруши тугаб, аёллар тамаки чекишни бошлаган вақтларда Cарон Парфумда „Табаc Блонд“ ифори ишлаб чиқилган[2].

1932-йилда биринчи аёл учувчиларнинг жасоратларига бағишлаб, Далтрофф „Эн Авион“ номли парфюмерия маҳсулоти ишлаб чиқарилган.

Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг, 1954-йилда Фéлиcиэ Wанпоуилле деб номланувчи атир яратилган.

Бугунги кунда Cарон о'з меросига содиқ қолади ва классикани замонавий тенденциялар билан уйг'унлаштиради. Ла Cоллеcтион Мервеиллеусе ва Ла Cоллеcтион Привéэ каби то'пламлар о'зига хос хушбо'й ҳидларнинг қайта нашрларини ва янги композицияларни о'з ичига олади[3].

Манбалар

  1. ↑ „Cарон перфумс wас лаунчед ин 1903 бй Эрнест Далтрофф анд Раоул Далтрофф“. www.перфумепрожеcц.cом. Қаралди: 2024-йил 2-март.
  2. ↑ Арц & Деcоратион (эн). Арцпур публиcатионс, Инcорпоратед, 1924. 
  3. ↑ „Cарон Ҳисторй“.