Parol

Парол (ҳозирда ўзбек тилида Ўрон сўзига алмаштирилган)махфий маълумотли белгилар қатори бўлиб, одатда фойдаланувчи идентификаторини тасдиқлаш учун ишлатилади. Анъанага кўра, пароллар эсда қоларли бўлиши зарур бўлган[1], аммо парол оммалашгани туфайли энди уни мукаммал ва ўзгача бўлиши муҳим аҳамиятга эга бўлди[2]. НИСТ Дигитал Идентитй Гуиделинес терминологиясидан фойдаланиб[3], сир даъвогар томонидан сақланади, даъвогарнинг шахсини тасдиқловчи томон эса текширувчи деб аталади. Агар даъвогар ўрнатилган аутентификация протоколи орқали текширувчига паролни билишини муваффақиятли намойиш қилса, текширувчи даъвогарнинг шахсини аниқлаши мумкин.
Умуман олганда, парол бу ҳарфлар, рақамлар ёки бошқа белгиларни ўз ичига олган ихтиёрий белгилар қаторидир. Агар рухсат этилган белгилар сони ёзилиши чекланган бўлса, тегишли сир баъзан шахсий идентификация рақами (ПИН) деб аталади,[4].
Номига қарамай, парол ҳақиқий сўз бўлиши шарт эмас; мавжуд бўлмаган сўзни (луғат маъносида) тахмин қилиш қийинроқ бўлиши мумкин, бу эса паролларнинг керакли хусусиятидир. Бўшлиқлар билан ажратилган сўзлар кетма-кетлигидан ёки бошқа матндан ташкил топган ёдланган сир баъзан парол ибораси деб аталади. Парол ибораси фойдаланишда паролга ўхшайди, лекин биринчиси одатда қўшимча хавфсизлик учун иккинчичисига нисбатан узунроқдир[5].
Манбалар
- ↑ Ранжан, Пратик; Ом, Ҳари (6 Май 2016). "Ан Эффиcиэнт Ремоте Усер Пассwорд Аутҳентиcатион Счеме басед он Рабин'с Cрйптосйстем" (эн). Wирелесс Персонал Cоммуниcатионс 90 (1): 217–244. дои:10.1007/с11277-016-3342-5. ИССН 0929-6212. ҳттп://линк.спрингер.cом/10.1007/с11277-016-3342-5.
- ↑ Wиллиамс, Шаннон „Авераге персон ҳас 100 пассwордс - студй“. НордПасс (2020-йил 21-октябр). Қаралди: 2021-йил 28-апрел.
- ↑ Грасси, Паул А.; Гарcиа, Мичаэл Э.; Фентон, Жамес Л. (Жуне 2017). НИСТ Спеcиал Публиcатион 800-63-3: Дигитал Идентитй Гуиделинес. Натионал Институте оф Стандардс анд Течнологй (НИСТ). дои:10.6028/НИСТ.СП.800-63-3. ҳттпс://пагес.нист.гов/800-63-3/сп800-63-3.ҳтмл. Қаралди: 17 Май 2019.Парол]]
- ↑ „аутҳентиcатион протоcол“. Cомпутер Сеcуритй Ресоурcе Cентер (НИСТ). 2019-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 17-май.
- ↑ „Пасспҳрасе“. Cомпутер Сеcуритй Ресоурcе Cентер (НИСТ). Қаралди: 2019-йил 17-май.