Parrak
| Паррак | |
|---|---|
|
| |
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Ҳайвонлар |
| Тип: | Хордалилар |
| Синф: | Аcтиноптерйгии |
| Оила: | Карпсимонлар |
| Уруғ: | Cапоэтобрама |
| Турлари: | Паррак |
| Халқаро илмий номи | |
| Cапоэтобрама кусчакеwицчи (Кесслер, 1872) | |
Паррак (наштарқанот) ( лотинча: Cапоэтобрама кусчакеwицчи) — карпсимонлар оиласига мансуб, Cапоэтобрама туркумидаги ягона наштарқанотли балиқлар тури ҳисобланади.
Тарқалиши
У Марказий Осиёнинг чучук сув ҳавзаларида (Амударё, Сирдарё, Қашқадарё) сув ҳарорати + 16 ... + 20 ° С гача яшайди. Ҳозирги вақтда дарёлар оқими тартибга солингандан сўнг, кўплаб сув ҳавзаларида унинг сони кескин камайди . Ҳозирги вақтда Марказий Осиё учун эндемик ҳисобланади. Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. У қимматбалиқлар сирасига кирмайди, савдода ҳам қиймати йўқ[1].
Тавсиф
Узунлиги 25 см га этади, вазни 150 граммгача. Наштарқанот ютиш учун мўлжалланган бир қаторли тишларга эга. Жабра тирқишининг юқори четидан дум суягининг тагига қадар тўқ тусдаги пигментли доғи мавжуд. Вояга етаётган эркакларининг бошида, танасида ва қанотларида эпителий чуқурчалари бор. Тана узунлиги 10-14 см бўлган 3 ёшида жинсий етукликка эришади. Урчиши апрел-июн ойларида унчалик чуқур бўлмаган ҳавзаларда содир бўлади. Уруғланиш жойлари юмшоқ, лойли тупроқда жойлашган. Серпуштлиги – 6-90 минг увулдириқ атрофида. Лой, чириган, қуруқликдаги ўсимликлар қолдиқлари билан озиқланади[1].
Кичик турлари
2 та кичик турга бўлинади [2] :
- Cапоэтобрама кусчакеwицчи кусчакеwицчи (Кесслер, 1872)
- Cапоэтобрама кусчакеwицчи ориэнталис Николскии, 1934
Яшаш жойи
Дарёнинг чуқурлиги 1-2 м, туби қумли ва тошлоқ жойлари. Лойқа оқар сувларда яшайди.
Сони
Илгари барча яшаш жойларида кўп эди. Сўнгги ўн йилликларда уларнинг сони кескин камайди.
Ҳаёт тарзи
Кам сонли тўдани вужудга келтириб яшовчи дарё балиғи. 3-4 ёшда жинсий вояга етади. Урчиши – апрел–июн ойларида. Серпуштлиги – 1,75–42,3 минг увулдириқни ташкил этади. Жониворларнинг чириётган қолдиқлари ва балчиқ билан озиқланади.
Чекловчи омиллар
Дарёлар оқимининг сун’ий тартибланиши натижасида табиий сув режимининг кескин ўзгариши, сувининг ифлосланиши, кўпайиш шароитларининг ёмонлашуви; келгинди балиқлар рақобати.
Муҳофаза этиш
Қизилқум, Сурхон қўриқхоналарида ва Қуйи Амударё биосфера резерватининг қўриқланадиган ҳудудида муҳофаза қилинади. Турнинг яшаш жойларида махсус ҳимоя чораларини жорий қилиш керак[3].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Cапоэтобрама кусчакеwицчи (Кесслер) - Остролучка“. 2015-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 20-август.
- ↑ ФишБасе: список валидных видов рода Cапоэтобрама (ингл.)
- ↑ ПАРРАК (НАШТАРҚАНОТ) (CАПОЭТОБРАМА КУСCҲАКЕWИТСCҲИ) (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-08-05 санасида архивланган) Редбоок.уз