Parta
Парта — Мактаб мебели буюми, ёзув столи, ўрта (баъзан мактабгача) таълим тизими ўқувчилари учун мўлжалланган. Одатда, парта икки киши учун мўлжалланган.
Тарихи
Эрисман мактаб партаси 1870 йилда кашф қилинган ва 5 йил олдин Германияда нашр қилинган Фарнер чизмаларига асосланган[1]. Жиҳознинг биринчи аналоги Уйғониш даврида пайдо бўлган, кейинчалик у мактаб партасига айлантирилган[2].
Рус-швейцариялик гигиэнист Фёдр Фёдрович Эрисман 28 ёшда кўз ва таъна касалликларининг пайдо бўлишини ўқувчининг стол олдидаги нотўғри позициясига боғлиқлигини ўрганиб „ Миёпиянинг келиб чиқишига мактабларнинг таъсири“ илмий ишини нашр этди. Ва шундан сўнг у янги жиҳозни таклиф этди. Эрисман мактаб партасининг тўғри қурилмаси ўқувчи ёзиши, ўқиши, чизиши учун яхши шароитлар яратади: у шундай қилинган эдики, китоб ёки дафтардаги матнни фақат тўғри бурчак остида ўқиб бўларди. Эрисман узоқ вақт кўз касалликларини даволаш билан шуғуллангани туфайли у ўқиш учун энг оптимал масовани ҳам ҳисобга олган — 30-40 сантиметр. Партага ўтириб, эгилиб бўлмасди. Эрисман партаси биркишилик эди. Лекин кейинчалик „Земля и воля“ инқилобий ҳаракатида иштирок этганлиги учун урал қишлоғига сургун қилинган петербург студенти Пётр Феоктистович Коротков Эрисман партасини мукаммаллаштирди. У партани иккикишилик қилди, болаларга туриш осон бўлиши учун очиладиган қопқоқни ўйлаб топди[3]. Бунинг учун Коротков 1887 йилда Урал-Сибир саноат кўргазмасида кумуш медал ва ихтиро дипломини олди.
Конструкция
Скамейка ўриндиғининг баландлиги пастги оёқ узунлигига тўғри келиши керак. Тўғри ўтирганда тизза бўғимидаги оёқ тўғри бурчакда букилган бўлади. Ўриндиқнинг чуқурлиги оёқнинг сон қисмининг 2/3 — 3/4 қисми ўриндиқда бўлишини таъминлаши керак. Партанинг орқа томони бир ёки икки бардан иборат бўлади.
Қизиқ фактлар
Варшавада (Полша) шаҳар марказида мактаб столига ёдгорлик ўрнатилган.

.
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Сидоров, Сергей „Школьная парта“ (русча). Сайт педагога-исследователя. Сидоров С.В. (2016-йил 24-феврал). Қаралди: 21-июл 2022-йил.
- ↑ Мельниченко, Наталья „История школьной парты“ (русча). ЛАВАНДА.ЛИФЕ. Натальи Мельниченко (14-январ 2017 йил). 2022-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-июл 2022-йил.
- ↑ „Ода школьной советской парте“ (русча). cбсйкт.ру (cбсйкт.ру). Қаралди: 21-июл 2022-йил.