Chumchuqsimonlar
Чумчуқсимонлар (Пассериформес) — қушлар туркуми. 63 оиласи, 5100 га яқин тури маълум. Ўзбекистонда 209 тури учрайди. Ч. танасининг уз. 9,5 дан (королёк—читтакнинг бир тури) — 65 см гача (қузғун). Оғирлиги 3—4 г дан 1,1—1,6 кг гача. Ер юзида кенг тарқалган. 4 кенжа туркум: шохтумшуқли Ч., қичқирувчи Ч., сайроқи Ч. ва ярим сайроқи Ч.га бўлинади. Шохтумшуқли Ч. (14 тур) Африка ва Жан.Шарқий Осиёда тарқалган. Қичқирувчи Ч. (1100 тур) Жанубий Америка ва Шарқий ярим шарнинг тропик қисмида тарқалган. Сайроқи Ч. (қарийб 4000 тур) ер юзининг ҳамма жойида яшайди. Ярим сайроки Ч. (4 тур) Австралияда учрайди. Кўпчилик Ч. дарахт ва бутасимон ўсимликларда, айримлари ҳавода, баъзилари ерда яшайди. Ўтроқ, кўчиб юриб ва мавсумий ҳаёт кечирувчи Ч. бор. Тропик ва субтропик мамлакатларда йидда икки марта 4—6 (баъзилари 16) та, Австралияда яшовчи айрим турлари 1 та тухум қўяди. Кўпчилик турлар 11—14 кун, баъзилари 19—20 кун, айримлари 45 кун тухум босади. Кўпчилиги жиш жўжа очади (қаранг Жиш жўжа очувчи қушлар); боласи бир ёшда вояга етади. Нари ва модаси катталиги, ранги, сайроқилиги (нари сайрайди) билан бирбиридан фарқ қилади. Ч.нинг ҳашаротхўрлари ва ўсимликхўрлари мавжуд. Баъзи турлари зараркунанда ҳашаротлар билан озиқланиб, қишлоқ хўжалигига катта фойда келтиради. Ноёб турлари Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китоби рўйхатига киритилган.
| Чумчуқлар | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |