Uchar lagʻmon jonivori


Учар лағмон жонивори — пастафарианизм ёки Учар лағмон жонивори черкови деб аталувчи пародия дин худоси[1]. Ушбу дин 2005-йили Орегон Давлат Университети физика факултети битирувчиси Боббй Ҳендерсон томонидан Канзас штати Халқ Таълими бўлимининг мактабларда эволуция назарияси билан биргаликда ақлли лойиҳани ўқитиш ҳақидаги қарорига норозилик сифатида яратилди. Халқ Таълими бўлимига ёзган очиқ хатида Ҳендерсон оламни яратган, Учар Лағмон Жонивори деб аталувчи, лағмон ҳамда гўштдан иборат „Яратувчи“ борлигини эътироф этади[2]. Агар дунёни Худо яратгани мактабда ўқитиладиган бўлса, „Пастафарианизм“ ҳам ўқитилиши зарурлигини уқтиради. Чунки бу дин бошқа динларидан ҳеч ҳам қолишмайди[3].
Учар Лағмон Жонивори атеист ва агностиклар томонидан Русселл чойнагининг замонавий шакли ўлароқ аргумент сифатида ишлатилади[4].
Ҳендерсон: „Менинг дин билан муаммом йўқ. Муаммо шундаки, дин ўзини фан қилиб кўрсатмоқда. Агар худо бор ва у ақлли бўлса, у ҳолда менимча унинг мутойиба ҳисси ҳам бўлади“, деган[5].
2011-йили австриялик атеист Нико Алм шахсни тасдиқловчи ҳужжат учун суратга бошига „диний бош кийим“ сифатида човги кийиб тушиш ҳуқуқига эришди[6]. Алм бу ишни бошқа диндагилар шундай суратларга бошига ҳижоб, кипа кийиб тушаётганига жавоб сифатида қилганини изоҳлади.
Яна қаранг
Манбалар
Ҳаволалар
| Дунё динларидан бири ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |