Патиссон (Cуcурбита пепо вар. патиссон), кулча қовоқ — қовоқдошлар оиласига, қатгиқ этли қовокдар гуруҳига мансуб бирйиллик сабзавот ўсимлиги. Патиссон палаги тик, бутасимон сершох ўсимлик. Илдизи яхши ривожланган. Пояси ва барг бандлари нисбатан йўғон. Барглари ўртача катталикда, дағал, 3 ёки 5 қиррали. Гуллари бир уйли, бир жинсли, йирик, ранги сариқ, пояларда яккаякка жойлашади. Меваси — қовоқча, майда, шакли юлдузеимон. Четлари кун-гурали. Янги туккан мевалари ранги оч яшил, мева катта бўлган сари ранги оқариб, айрим мевалар юзасида оч яшил доғлар ёки тасмалар пайдо бўлиши мумкин. Уларнинг 6—8 кунлик меваси истеъмол қилинади. Патиссон ис-сиқталаб ўсимлик. Патиссон апрел ойида қатор ва туп оралиғи 70х70 ёки 80х80 см схемада экилади. Ҳар бир уяга 4—5 тадан уруғ экилиб, ниҳол униб чиққач, чин барг ёзганда ягана қилинади. Ўсув даврида қатор оралари юм-шатилади, озиқлантирилади ва суғорилади. Патиссон сувга талабчан. Ошқовоқ каби парвариш қилинади. Мева таркибида 6,0—6,5% қуруқ модда, 2,5— 2,9% қанд ва витаминлар мавжуд. Уруғида мой ва сантанин бор. Ҳосилдорлиги 150—200 с/ра. Асосан, тузланган, консерваланган (6—8 кунлик меваси) ҳолда истеъмол қилинади, катта бўлиб кетганлари молга берилади. Ўзбекистонда 1988-йилдан Патиссоннинг Оқ 13 нави экилади. Унинг ҳосилдорлиги 110—159 с/га.

Манбалар