Miltiq oʻqi

Патрон (франс. патрон) —1) металл кесиш станокларида заготовка ёки ке-сувчи асбоблар маҳкамланадиган мослама. Механик, электромагнит, пневматик П.лар бор; 2) токарлик станокларида ичи ҳовол буюмлар тайёрлашда лист заготовкалар эзиладиган модел; 3) трубаларга ташқи резбалар ва шу трубаларнинг муфталарига ички конус резбалар кесадиган асбоблар. Нефт саноатида (бурғилаш асбоблари, насос-компрессор ва бошқаларда) қўлланади; 4) электр лампаларни бураб маҳкамлаш учун ишлатиладиган мослама; 5) кийим бичиладиган намуна ва ан-даза; 6) ҳарбий ишда — гилза (снаряд) ўқи билан бирлашган, порохли (жанговар) заряд ва капсюла ёки капсюла втулкаси.
Ўқ (снаряд) ни нишонга уриш учун хизмат қилади. П.нинг пистолет, милтиқ ва бошқа қуролларга мўлжалланган турлари бор. Ҳарбий қуролларда П. жанговар ва ёрдамчи (ўқсиз, ўқувмашқ) турларга бўлинади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Қурол-аслаҳалар ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |