Паул Антҳонй Самуэлсон (1997)

Паул Самуэлсон (1915.15.5, Гери, АҚСҲ, Индиана штати) — америкалик иқтисодчи. 1940-йилдан Массачусец технология институтида профассистенти, 1966-йилдан шу институт профессор 1941-йилдан бошлаб ўқитувчилик билан бирга давлат муассасаларида маслаҳатчилик ҳам қилган (1961—68 йилларда Оқ уйнинг иқтисодиёт бўйича маслаҳатчиси). Халқаро иқтисодий уюшма президента (1965— 68). С.нинг илмий ишлари ҳозирги замон иқтисодиёт фанининг деярли барча соҳаларини қамрайди. Иқтисодий динамика назарияси, иқтисодий сикллар, истеъмолчи талаби назарияси, фаровонликнинг иқтисодий назарияси, халқаро иқтисодиёт назариясига муҳим ҳисса қўшган. С.нинг иқтисодий қарашлари қисқача неоклассик синтез деб аталади ва даромадларнинг тақсимланиш қонуни ҳозирги замон маржиналистик гояларининг "классик" принсиплар билан бирга таҳлил этилади. С. аралаш иқтисодиёт назарияси тарафдори, яъни давлатнинг иқтисодиётга қисман аралашувини маъқуллайди. С.нинг "Экономикс" дарслиги (1945) ва "Иқтисодий таҳлил асослари" (1948) асари бир неча бор нашр этилган. Нобел мукофоти лауреати (1970)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил