Pavilon
Павилон (франс. павилион, лот. папилио — чодир) — 1) атрофи очиқ, енгил ва ихчам қурилган кўшксимон иморат, шийпон. Табиат билан ўзаро уйғунлаштирилган. Шарқ меъморлигида сарой ва ибодатхоналар қурилишида, Европа сарой парк ансамбллари меъморлигида кенг қўлланган;2) Европа саройларининг таркибий қисми: томи алоҳида ёпилган енгил бино. Бундай П.лар тарҳи мурабба, кўпқиррали бўлади;3) вақтинча ёки доимий фойдаланиш учун қурилган енгил иншоотлар. Кўргазма, кино, фото, савдо П.лари ва ҳоказо;4) театрда — интерерни гавдалантирувчи декорация.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |