Paxsa devor
Пахса девор – лойни пишитиб, махсус техник усул билан устма-уст босиб уриладиган девор[1].
Тарихи
Пахса девордан қурилган уйлар тарихи мил. авв. даврларга бориб тақалади. Пахса деворлар қадимданоқ иқлими иссиқ ҳудудларда яхшигина бошпана вазифасини ўтаган.
Қадимги Хоразм давлати ҳудудидан топилган мил. авв. ВИ—В асрларга оид манзилгоҳлар пахса ва хом ғиштдан қад ростлаган. Темир даврига келиб, пахса деворлардан кенг фойдаланила бошланган[2]. Қадимда баъзи шаҳарларнинг деворлари, қалъа қўрғонлари пахсадан ишланган. Улар мудофаа аҳамиятига эга бўлгани сабабли жуда мустаҳкам қурилган. Шаҳар деворларининг икки чеккаси пахсадан кўтарилиб, ўртаси тупроқ билан тўлдирилган (Тешик қалъа, Қўйқирилган қалъа, Тупроқ қалъа ва бошқалар)[3]. Дастлаб пахса қамиш ёки ёғоч пойдевор (тирноқ) устига урилган бўлса, ҳозир бетон, пишиқ ғишт ёки тош пойдевор устига қўйилади[4].
Афзаллиги
Пахса деворлар одатда табиий хом ашё — лойдан урилади. Пахса деворли уйлар “нафас олади”, яъни ҳаво айланишини яхши таъминлайди. Бу эса иссиқлик энергияси ва кондиционер қувватини 20 фоизгача тежаш имконини беради. Пахса деворларининг қалинлиги одатда 50-60см.ни ташкил қилади. Деворларнинг бундай қалинлиги совуқ кунлари уйни иссиқ, иссиқ кунларда эса салқин сақланишини таъминлайди.
Пахса деворлар пишиқ ғиштли уйларга нисбатан иссиқликни 25 фоизга камроқ ўтказади. Бу эса иссиқ иқлимли ўлкаларда хона ҳароратини мўтадил сақланишини таъминлайди.
Пахса деворлар устига сомон аралаштириб қилинган лой сувоқ ҳаво ифлосланишининг олдини олиш хусусиятига эга, бактерия ва моғорнинг ривожланишига йўл қўймайди.
Пахса деворлар шовқин ютиш хусусиятига ҳам эга. Шу туфайли инсон бундай уйда ором олса тинч, хотиржам ва мириқиб ҳордиқ чиқаради.
Пахса девордан қурилган уйда яшовчи одамлар аллергия ва шамоллаш касалликлари билан камроқ оғрийди.
Пахса деворли уйларга бирор хавф билан ўт кетган тақдирда уйнинг деворлари бутун сақланади ва қайта таъмирлашда арзонга тушади.
Камчилиги
Қурувчилар ўртасида пахса деворли уйлар зилзилабардош эмас, деган қарашлар юради. Чунки, хом ғишт ва пахсадан қурилган уйларнинг энг заиф жойлари, пишиқ ғиштдан қурилган уйлар каби, деворларнинг бурчаклари ҳамда бўйлама ва кўндаланг деворларининг туташган жойлари ҳисобланади. Зилзила вақтида ҳам, даставвал уйнинг шу қисмига зиён етади, ёрилиши мумкин.
Зилзилабардошлилик хусусиятини ошириш
Пахса деворнинг заиф жойлари металл тўр (сетка) ёки қамиш билан кучайтирилади. Агар қамиш бутун девор бўйлаб ётқизилса, унинг самараси янада кўпроқ бўлади. Бунда биринчи чокда қамиш бўйлама йўналишида, иккинчисида эса кўндаланг ётқизилади. Арматура сифатида ишлатиладиган қамиш яхши пишган, қуруқ, тоза ва чиримаган бўлиши керак. Қамишнинг устидан ётқизилган лой қоришма қамишни тўлиқ қоплаши керак. Қамишлар орасидаги масофа 4-5 см бўлиши керак. Бурчакларда ҳамда бўйлама ва кўндаланг деворлар туташган жойларда лой қоришма қамишга яхши ёпишиши учун, қамиш ёғоч болғача билан пачақланади. Натижада деворларнинг бир-бири билан яхши боғланишига ва ер қимирлаганда уларнинг ўзаро ажралишининг камайишига эришилади[5].
Айримлар пахса деворли уйлар намгарчиликда тез нурайдиган бўлиб қолади, деб ҳисоблайди. Аммо яхшилаб пишитиб урилган ва ортиқча туз ва оҳаклардан холи бўлган пахса деворлар жуда пишиқ: монолит девор бўлиб, ҳар қандай намгарчиликни яхши кўтаради. Уйнинг тагидан емирилишининг олдини олиш учун эса, тажрибали усталар пойдеворни баландроқ олишни тавсия этади.
Пахса девор учун лойни пишитиш
Пахса девор учун асосий ашё бўлган тупроқнинг сифати муҳим. Пахса девор учун тоза соз тупроқ ишлатилиб, у О’збекистон иқлим шароитида кўп учрайди. Соз тупроқ таркиби ёки унга қўшиладиган сув туз, оҳак, темир ва бошқа моддалардан холи бўлиши керак, акс ҳолда бу девор сифатига путур етказади.
Энг аввало, лой тайёрлаш учун ер юмшатилади, мабодо бошқа жойдан деворбоп тупроқ олиб келинса, лой тайёрлашдан аввал, лой ўрни яхшилаб шиббаланади. Баъзи ҳолатларда бирор таглик материал тўшалади. Қаттиқ яхлит тахт тўшама бўлиши ҳам мумкин. Сўнг сув билан сепилиб ивитилади, кейин кетмон ёрдамида ағдарилиб пишитилади.
Тупроқ оз-оздан сувлантирилиб, кетмон билан ағдарилиб ҳамда тепкилаб пишитилади. Бир неча киши иштирокида бу жараён тез ва пишиқ амалга оширилади. Яхши пишган лой оёқ ёки махсус белкуракка илашмайдиган бўлади. Баъзилар лойни 1-2 кунлаб пишитади. Шундан сўнг, тайёр қоришма ҳавонинг ҳароратига қараб 3-4 кун димлаб қўйилади. Бунда плёнка ёки брезент кўринишли материаллардан фойдаланилса мақсадга мувофиқ. Тайёр пишган лойни аввалдан қўйилган пойдевор устидан қўйиб, пахса урилади.
Пахса деворлар урилганда, навбати билан 1, 2, 3-пахсалар урилади. Бунда ҳар бир пахса уриб бўлингач, яхшилаб қуритилиши лозим. Шунда деворнинг мустаҳкамлиги ортади.
О’зига хос хусусияти
Пахса учун ишлатиладиган лой таркибида микроскопик зарра тромбоситлар мавжуд бўлиб, намгарчиликда бу зарралар бир-бирини итариб, кенгаяди. Агар пахса учун ишлатиладиган тупроққа кўп миқдорда сув қуйилса, тромбоцитлар кенгайиб, суюқ қоришма ҳосил бўлади. Лой таркибидаги сув парланиб кетиб, пахса девор қуриганда унинг таркибидаги тромбоцитлар бир-бирига тортилиб, зичлашади. Бу жараён қанча кўп такрорланса, деворнинг зичлиги шунча ортиб бораверади[6].
Манбалар
- ↑ ҳттпс://уз.wиктионарй.орг/wики/пахса, Пахса, 04.04.2021
- ↑ ҳттп://хоразмий.уз/оз/пагес/виэw/242, О’рта осиёда антик давр ёдгорликлари, www.хоразмий.уз
- ↑ ҳттпс://қомус.инфо/оз/энcйcлопедиа/а/афригийлар-маданияти/[сайт ишламайди], Африғийлар маданияти, Қомус.инфо
- ↑ ҳттпс://самстрой.cом/%Д1%80%Д1%83%Д0%Б1%Д1%80%Д0%Б8%Д0%БА%Д0%Б0-%Д1%82%Д0%Б5%Д1%85%Д0%БД%Д0%БЕ%Д0%ББ%Д0%БЕ%Д0%Б3%Д0%Б8%Д0%Б8-%Д1%81%Д1%82%Д1%80%Д0%БЕ%Д0%Б8%Д1%82%Д0%Б5%Д0%ББ%Д1%8C%Д1%81%Д1%82%Д0%Б2%Д0%Б0-%Д1%8Д%Д0%БА/ (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-11-16 санасида архивланган), Рубрика-технологии строительства эко-домов. Начало, 21.06.2018
- ↑ Журнал Инновации и инвестиции, №1, Перспективы и проблемы соломенного строительства, Гобозов С.Ф.,Тибилова А.Г., Кодоева В.С., Юго-Осетинский государственный университет им. А.А. Тибилова, Научная статья, 2019
- ↑ ҳттпс://кун.уз/уз/неwс/2020/06/30/пахсачилик-унутилаётган-санат, Пахсачилик – унутилаётган санъат, 30.06.2020
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |