Пахтакор ФК – Ўзбекистоннинг етакчи футбол жамоаси. 1956-йил ташкил этилган. Пахтакор пойтахт Тошкент шаҳрида жойлашган бўлиб, Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этади.[1]

Пахтакор
Файл:Пахтакор wеб.пнг
Тўлиқ номи Пахтакор Футбол Клуби
Лақаби ўзбекча: Пахтакорлар
(Тҳе cоттон гроwер)
ўзбекча: Шерлар
(Тҳе Лионс)
ўзбекча: Халқ жамоаси
(Пеоплеъс теам)
Асос солинган 8-апрел, 1956-йил (70 йил аввал) (1956-04-08)
Стадиони Пахтакор Марказий Стадиони
Сиғими 35,000
Эгаси Тошекент шаҳар ҳокимлиги
Президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Бош мураббий Педро Мореира
Лига Ўзбекистон Суперлигаси
Вебсайти Клуб сайти

36 мавсум (1956—1991) УзССР чемпионатининг турли лигаларида, шу жумладан Олий лигада ўйнади. „Пахтакор“ олий даражадаги Совет футбол лигасида ўйнаган ягона ўзбек клуби бўлган ва Совет кубоги финалида иштирок этган ягона Марказий Осиё клуби эди 1992-йилдан мунтазам Ўзбекистон чемпионати Олий лигаси (2018-йилдан – Суперлига)нинг доимий иштирокчиси.

Жамоа номи

Пахта (پخته) сўзи форсча пахта маъносини билдиради ва „кор“ (کار) کاشتن, (сўзи ḵạсẖтн, кâштан (эронча форсча талаффуз), коштан, киштан (тожикча форсча талаффуз)) феълидан бўлиб, „экин қилиш“ маъносини билдиради; шунинг учун „Пахтакор“ бирикмаси иш номини ҳосил қилади ва сўзма-сўз пахтакор деган маънони англатади.

Тарихи

"Пахтакор" футбол клуби – Тошкент шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи, Ўзбекистондаги энг машҳур футбол клубларидан бири. Клубга 1956-йил 8-апрел куни асос солинган. 36 мавсум давомида (1956—1991) СССР биринчилигининг турли лигаларида иштирок этган. „Пахтакор“ СССР Олий Лигасида тўп сурган Ўзбекистоннинг ягона клуби, шунингдек, СССР Кубоги финалига чиққан Ўрта Осиёнинг ягона жамоаси ҳисобланади.

1992-йилдан бошлаб Ўзбекистон Олий Лигасининг доимий вакили. „Пахтакор“ 8 карра Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади, хусусан, олти чемпионлик соврини 2002—2007 йиллар оралиғида кетма-кет қўлга киритилган. „Пахтакор“, шунингдек, Ўзбекистон Кубогида энг кўп – 10 марта ғолиб чиққан ягона жамоа бўлиб, Кубоклардан еттитаси 2001—2007-йилларда қўлга киритилган. „Пахтакор“ футболчилари турли йилларда жами етти марта Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея топилган, мураббийлари эса икки марта мавсум якунига кўра Ўзбекистоннинг энг кучли мураббийи деб топилган.

„Пахтакор“ ОФК Чемпионлар Лигасининг ягона доимий иштирокчиси бўлиб, жамоа 2003 ва 2004-йилги мавсумларда мусобақа ярим финалига қадар етиб бора олган. 2022-йил июлдан „Пахтакор“ асосий жамоаси бош мураббийи сифатида Максим Шацких билан келишувга эришилди. Жисмоний тайёргарлик мураббийи сифатида украиналик Виталий Шпанюк таклиф этилди. 51 ёшли мутахассис фаолияти давомида Украинанинг „Кремен“, „Арсенал“, „Славутич“, „Карпати“, „Лвов“, „Ворскла“ ва ЛНЗ, Россиянинг „Анжи“, „Ротор“, Грузиянинг „Динамо“ Тбилиси клубларида ишлаган. Шунингдек, уч ярим йил давомида Украина миллий терма жамоасида ишлаган[2]. Шимолий македониялик Славче Войнески мутахассис билан „Пахтакор“ ўртасидаги шартнома муддатидан олдин бекор қилинди[3].

СССР Лигаси

1956-йил Тошкентда ташкил этилган „Пахтакор“ жамоаси қисқа фурсат ичида халқнинг севимли жамоасига айланди[4]. Дастлабки йилларни „Пахтакор“нинг оёққа туриб олиш даври сифатида кўрсатиш мумкин. Жамоа ташкил этилганидан кейин СССР чемпионатининг Б класс мусобақасида иштирок эта бошлади. Тўрт йил мобайнида Бехтенев, Ходотов ва Олшанский қўл остида Б классда қатнашган „Пахтакор“ ўзи учун зарур тажрибани тўплади. қайд этилаётган натижалар йилдан-йилга яхшиланиб борди. Масалан, ўзининг дебют мавсумида „Пахтакор“ 13-поғонадан ўрин эгаллаган бўлса, бир йил ўтгандан сўнг бу кўрсаткич учтага юқорилади. Кейинги икки мавсумда ишончли тўп тепган ўзбек футболининг байроқдор клуби олий лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ушбу йиллар ичида Моторин, Азизхўжаэв, Мақсудов, Тазетдинов, Боркин, Виткалов, Шеффер, Козенков сингари футболчилар яхши савияда ўйин намойиш қилишди.

1960-йилдан бошлаб „Пахтакор“ олий лигада қатнашишни бошлади. Бош мураббийликка Александр Келлер таклиф этилди. Кучлилар лигасидаги илк ўйинини „Пахтакор“ 9-апрел куни Тошкентда Москванинг „Торпедо“ клубига қарши ўтказди. Тарихий учрашувда „Пахтакор“ шарафини мазкур футболчилар ҳимоя қилишди: Пшеничников,[5] Азизхўжаэв, Козенков, Суюнов, Семенов, Тожиров, Тимохин, Моторин, Красницкий, Тазетдинов (сардор), Феофанов. Умумий ҳисобда эса жамоа мавсумни 14-ўринда якунлади. Кейинги мавсумда деярли олдинги йилги натижа такрорланган бўлса-да, турнир жадвалида тўрт поғона юқорига ўсиш кузатилди. Орадан бир мавсум ўтгач, 1962-йилда „Пахтакор“ СССР чемпионатлари тарихидаги энг яхши натижасидан бирини қайд этди. Бутун чемпионатни яхши ўтказган „пахтакорчилар“ мавсум якунида олтинчи ўриндан жой олишди. Бу ўша даврда ёш бўлган клуб учун жуда яхши кўрсаткич эди. Агар яна олти очко қўлга киритилганда, Ўзбекистон фахри саналган клубимиз кумуш медалларга сазовор бўлиши ҳам мумкин эди. Бироқ 1963-йил жамоа ўз ўйинини намойиш эта олмади ва пастки лигага тушиб кетди. Мураббий Келлернинг ўрнини эса Гавриил Качалин эгаллади. 1964-йил иккинчи гуруҳда учинчи ўринни эгаллаган „Пахтакор“ яна олий лигага қайтди. Бир мавсум ичида жамоани Александр Абрамов, Савелий Софронов ва Борис Набоков бошқарганини алоҳида эслаб ўтиш жоиз.1975-йилги мавсумда жамоа аввалги шаштини сақлаб қола олмади ва олий лигани тарк этди. Чемпионат ўртасида Гавриил Качалин иккинчи марта бош мураббийликни қўлга олди. Мавсум муваффақияциз кечган бўлса-да, ишқибозларни жуда қувонтирадиган натижалар ҳам кузатилди. Масалан, 17-октябр куни Тошкентда Киэвнинг „Динамо“ клуби 5:0 ҳисобида тор-мор этилди. Хадзипанагис, Ан (2) ва Исоқовнинг (2) киритган тўплари ўша йил Европада ўзини кўрсатган „Динамо“нинг шармандали тарзда мағлубиятга учрашига сабаб бўлди.

Умуман олганда, 1965-йил „Пахтакор“ Москва жамоаларини „қақшатиши“ билан кўчпиликнинг эътиборини тортган. Ўтказилган ўн учрашувнинг фақат биттасида „Торпедо“га имконият бой берилган. Орадан бир йил ўтгач, 1966-йилги мавсумда ҳам натижа деярли аввалги чемпионатникидек бўлган. Лекин бу сафар „Пахтакор“да бронза медалларини қўлга киритиш учун имконият юзага келганди. Афсуски, охирги беш турда бирорта ҳам ғалабага эришилмагани сабабли совриндорлар қаторига кириш орзуси чиппакка чиққан. 1968-йил яна мураббий алмашди. Энд Евгений Елисеэв жамоани устозлик қилишга киришди. У жамоа фахри саналган Геннадий Красницкийни таркибга киритмади, лекин гол уришда муаммоларга дуч келингани учун Гена иккинчи даврада сафга қайтарилди. ҳужумда Красницкий – Абдураимов тандеми кўп йиллардан самарали ўйнаб келгани сабабли тажрибали футболчисиз ўйинни ташкил этиш қийин бўлди. Чемпионатда 17-ўрин эгалланган бўлса-да, „Пахтакор“ ишқибозларни СССР Кубогидаги муваффақиятли иштирок билан хурсанд қилди. „Динамо“ (Батуми), „Сокол“ (Саратов), „Заря“ (Луганск) ва „Шахтёр“ (Донецк)ни доғда қолдирган „Пахтакор“ финалда „Торпедо“ (Москва) билан тўқнаш келди. 8-ноябр куни ўтган учрашувда мазкур таркиб майдонда ҳаракат қилди:

Любарцев, Доценко, Штерн, Науменко, Иноятов, Раҳматуллаэв, Варюхин, Бектошев (Исоқов, 74), Абдураимов, Красницкий, Ибрагимов. Баҳснинг 52-дақиқасида Юрий Савченко томонидан киритилган ягона тўп ўйин тақдирини ҳал этди ва москваликлар кубокни қўлга киритишди. Шунга қарамай, Елисеэв шогирдлари Еврокубокларга йўлланма олишларига бир қадам қолгани билан фахрлана оладилар. Шунингдек, Биродар Абдураимов чемпионат ўйинларида 22 гол уриб, тбилисилик Гавашели билан бирга тўпурарлар рўйхатининг юқорисидан жой олди. Чемпионатнинг энг кучли 33 футболчиси қаторидан Абдураимовнинг ўрин олгани мутахассислар ўша йилги тўпурар сифатида ҳужумчимизни тан олишганини кўрсатиб турибди.

1969 ва 1970-йилларда яна Якушин бош мураббийликни ўз қўлига олди. Жамоа 16 ва 13-ўринларни эгаллади. 1969-йил „Криля Советов“ билан Тошкентдаги учрашувда жамоа афсонаси Геннадий Красницкий мамлакат чемпионатидаги юзинчи голини уришга эришди[6].

1971-йил клубни ўз тарихидаги энг юқори ўринга олиб чиққан Келлер Тошкентга қайтди. Бироқ Красницкий энди ёрдамчи мураббий бўлиб фаолиятини давом эттира бошлади, яъни у катта футболдаги фаолиятини тугатди. Бу эса қимматга тушди. Етакчисидан айрилган жамоа ўйин услубини олдингидек сақлаб қололмади ва биринчи лигага тушиб кетди. Кейинги мавсумда „Пахтакор“ни Вячеслав Соловев бошқарди. У бир йилнинг ўзидаёқ „Пахтакор“ни юқори лигага қайтарди. 33 учрашувда 34 тўп киритган Биродар Абдураимов биринчи лига тўпурарига айланди. Хулоса қиладиган бўлсак, ушбу йиллар давомида Пшеничников, Штерн, Иноятов, Раҳматуллаэв, Абдураимов, Красницкий, Ибрагимов, Исоқов, Варюхин, Турғунов, Доценко, Любарцев, Бектошев ва бошқа бир қатор ўйинчилар ажойиб ҳаракатлари билан мухлислар меҳрини қозонишди.

СССР Мусобақларида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар

Клубнинг мавсум бўйича энг сермаҳсул ўйинчилари:

Йил Ўйинчи Голлар
1956 Миҳаил Боркин — 11 (Д-2)
1957 Миҳаил Боркин — 11 (Д-2)
1958 Геннадий Красницкий — 12 (Д-2)
1959 Геннадий Красницкий — 12 (Д-2)
1960 Геннадий Красницкий — 19
1961 Геннадий Красницкий — 20
1962 Биродар Абдураимов — 8
1963 Геннадий Красницкий — 14
1964 Геннадий Красницкий — 16 (Д-2)
1965 Геннадий Красницкий — 13
1966 Геннадий Красницкий — 10
1967 Геннадий Красницкий — 10
1968 Биродар Абдураимов — 22
1969 Вячеслав Бектошев — 8
Геннадий Красницкий — 8
1970 Владимир Родионов — 7
1971 Биродар Абдураимов — 7
1972 Биродар Абдураимов — 34 (Д-2)
1973 Биродар Абдураимов — 12
Йил Ўйинчи Голлар
1974 Михаил Ан — 11
1975 Михаил Ан — 8
1976 Владимир Фёдоров — 16 (Д-2)
1977 Михаил Ан — 10 (Д-2)
1978 Константин Баканов — 7
Владимир Фёдоров — 7
1979 Виктор Чуркин — 5
1980 Андрей Якубик — 8
1981 Андрей Якубик — 13
1982 Андрей Якубик — 23
1983 Андрей Якубик — 15
1984 Игор Шквирин — 9
1985 Айдер Зейтуллаев — 11 (Д-2)
1986 Айдер Зейтуллаев — 13 (Д-2)
1987 Марат Кабаев — 16 (Д-2)
1988 Александр Мишел — 12 (Д-2)
1989 Азамат Абдураимов — 13 (Д-2)
1990 Игор Шквирин — 37 (Д-2)
1991 Игор Шквирин — 14

Владимир Фёдоров, Юрий Пшеничников, Геннадий Красницкий ва Михайл Ан биринчи СССР терма жамоаси таркибида ўйнашган (Василис Хатзипанагис, Миржалол Қосимов ва Мустафа Белялов СССР олимпия терма жамоасида ўйнаган)

Пахтакор-1979

Асосий мақола: Днепродзержинск устидаги авиа тўқнашув

Файл:Пакҳтакор-1979.жпг
Ҳалокатга учраган Пахтакор футболчилари[7].

1979-йилги мавсумда жамоа Кочетков бошчилигида старт олди, лекин чемпионат ўрталарида қайд этилган қониқарсиз натижалар сабабли унинг ўрнида Олег Базилевич иш бошлади. Шундан сўнг „Пахтакор“ биринчи давра охирида рақибларини кетма-кет мағлубиятга учратди ва турнир жадвалида юқорига кўтарилишни бошлади. Аммо 11-август куни юз берган маш’ум фожеа жамоамизнинг 17 нафар аъзосини ҳаётдан олиб кетди. 1979-йилнинг 11-август санаси ўзбек футбол жамоатчилиги учун қора ҳарфлар билан ёзиб қўйилган. Ўша воқеага ҳам тезда 34-йил бўлди. Бутун халқнинг аза тутишига сабаб бўлган ҳодиса Днепродержинск осмонида содир бўлган[8][9][10].

Тошкент вақти бўйича соат 13 дан 35 дақиқа 38 сония ўтди. Шу лаҳзада Тошкент-Гурев-Донецк-Минск рейсида парвоз қилаётган ТУ-134 самолёти Челябинск-Кишинёв рейсини бажараётган шу русумдаги бошқа самолёт билан тўқнашиб кетди. Фожеа эрдан 8400 метр баландликда юз берди ва икки самолёт бортида бўлган 178 киши ҳалок бўлди[11][12]. Улар орасида ўша вақтда ўзбек футболининг фахри ҳисобланган „Пахтакор“нинг 17 нафардан иборат таркиби ҳам бўлган. Афсуски, диспетчернинг хатоси икки юзга яқин инсонларни бу ҳаётдан олиб кетди. Ушбу ҳалокатдан жуда кўпчилик ўзини йўқотиб қўйган. Чунки ўша мавсумда „Пахтакор“ ишончли ўйин кўрсатиб, юқори ўринлардан жой эгаллашга ҳақли эканлигини исботлаб келаётганди. ҳатто, баъзи мутахассислар жамоанинг яқин йиллар ичида Еврокубокларда ўйнаши мумкинлиги тўғрисида тахмин қилаётганди. Фожеа оқибатида нафақт кўплаб инсонлар ҳалок бўлди, балки бу ўзбек футболининг ривожланишига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Тасаввур қилинг, ўшанда бизнинг энг яхши футболчиларимиз дунёдан кўз юмди. Натижада бир бутун бир авлоддан ажралиб қолдик. Агар ўша ҳалокат бўлмаганда футболимиз ҳозирги савиясидан икки-уч баробар юқорироқ бўлиши мумкин эди. Футбол клубининг баъзи аъзолари Тошкентдаги шаҳардаги Боткин қабристонига дафн қилинди ва у ерда уларга ҳайкал ўрнатилди[13][14]. „Пахтакор“ 1979-йилда ва ундан кейинги бир неча чемпионатларда ушбу фожиа туфайли бошқа клублар кўнгиллилари ҳисобига мустаҳкамланди[15]. Бундан ташқари, СССР футбол чемпионати регламентига модда киритилди, унга кўра, 3 йил давомида, натижалардан қатъи назар, „Пахтакор“ совет футболи олий лигасидаги ўрнини сақлаб қолди[16][17][18].

Пахтакор-79 хотирасига бағишланган мемориал

Самода ҳалок бўлган ўйинчи ва жамоа аъзоларининг рўйхати мазкур инсонлардан иборат:

Техник ходимлар
Футболчилар

Пахтакор 1980-1991

1980 ва 1981-йиллларда жамоага берилган энгиллик бежизга бўлмагани ўз исботини топди. Чемпионатда 16 ва 18-ўринлар эгалланди. Бош мураббийлик фаолиятини 1980-йилнинг ўрталарида бошлаган Иштван Секеч 1982-йил жамоани ўз тарихидаги энг юқори ўринга яна бир марта олиб чиқди[20]. Афсуски, совринли поғоналарга этиш учун беш очкогина этишмади. Шунга қарамай, ўша йилдаги иштирок мухлисларга олам-олам қувонч улашди.

Афсуски, 1984-йилги мавсум „Пахтакор“ учун омадсиз келди ва клуб билан юқори чўққига кўтарилган Секеч қуйига шўнғишга ҳам мажбур бўлди. Бу сафар биринчи лигага „сайр“ нақд олти йилга чўзилди. Фақат 1990-йилда Фёдор Новиков „Пахтакор“ни олий лигага қайтарди. Магометов, Пятницкий, Макаров, Синелобов, Микляэв, Бондаренко, Гесс, Зейтуллаэв, Нортожиэв, Ковшов, Қосимов, Абдураимов, Билолов сингари футболчилар ўз маҳоратларини ёрқинроқ намойиш қилишди[21][22].

1991-йил охирги марта СССР чемпионатлари ўтказилгани билан тарихда қолган. „Пахтакор“ 14-ўринни эгаллаб, ўз ўрнини сақлаб қолишга эришди. СССР биринчиликлари тарихидаги сўнгги учрашувини „Пахтакор“ Ахрол Иноятов қўл остида ўтказди[23]. Шу тариқа Собиқ Иттифоқ чемпионатлари ниҳоясига этди ва барча мамлакатлар ўзларининг мустақил биринчиликларини ташкил эта бошлашди. Шу жумладан, Ўзбекистон ҳам[24].

Ўзбекистон Олий Лигаси

1992-йил „Пахтакор“ Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоаси билан биринчи маротаба ўтказилган Ўзбекистон олий лигасида бир хил очко тўплаб қўш чемпион бўлди[25]. 1993-йилги мавсумни Баҳодир Иброҳимов қўл остида ўтказган жамоа чемпионат олтин медалларига эриша олмади, лекин мухлисларни мамлакат кубогини қўлга киритиб, хурсанд қилди. 1995-йил голландиялик мутахассис Ханс Ферел жамоада иш бошлади. Унинг бошчилигида совринли ўринлар эгалланмади, лекин „Пахтакор“ иштирокидаги сермаҳсул учрашувлар мухлисларга жуда маъқул келди. 1996-йил кубок финалида „Нефтчи“га пеналтилар сериясида имкониятнинг бой берилгани билан ёдда қолди. Буни қарангки, ўшанда пеналтини аниқ амалга ошира олмаган Андрей Акопянц орадан бир йил ўтгач, қўшимча вақтда фарғоналиклар дарвозасини ишғол қилди ва „Пахтакор“га иккинчи кубокни келтирди. Бу ўша мавсумда чемпионатдаги муваффақияцизликни унутишга ёрдам берди.

1998-йилги мавсумни катта ўзгаришлар билан бошлаган „Пахтакор“нинг олтин медалларни қўлга киритиши тахмин қилинганди ва шундай бўлди ҳам. Чемпионатни бир текисда ўтказган жамоа якунда турнир жадвалининг энг юқори поғонасидан ўрин олди. Клубни навбатдаги чемпионликка бразилиялик мураббий Убиража Вега да Силва олиб келгани эътиборга молик ҳол. Ўша мавсумда Павел Бугало, Рустам Шаймарданов, Александр Хвостунов, Бахтиёр Қамбаралиэв, Бахтиёр Ашурматов, Мурод Алиев, Николай Ширшов, Отабек Пирматов, Миржалол Қосимов, Андрей Акопянц, Нўмон Нурматов, Дилмурод Назаров, Азамат Абдураимов, Собир Ходиев ва Игор Шквирин сингари футболчиларини ўзларини кўрсатишди.

Афсуски, 1999 ва 2000-йилги мавсумлар „Пахтакор“ учун омадсиз кечди. Жамоа мос равишда 4 ва 7-ўриндан жой олди. Ниҳоят, 2001-йилга келиб ижобий ўзгаришлар юзага келди. Чемпионатда кумуш медаллар кўлга киритилган бўлса, Ўзбекистон Кубоги учинчи бор клуб музейига келтирилди. Финал учрашувида Леонид Кошелев томонидан киритилган икки тўп жамоага „Нефтчи“ устидан 2:1 ҳисобида ғалаба келтирди. Шу тариқа „Пахтакор“нинг „олтин эра“си бошланди[26].

Пахтакор 2019-йил

2001-йилдан кейинги давр „Пахтакор“ тарихида олтин харифлар билан битиладиган бўлди. Жамоани маҳаллий тадбиркорлардан Ботир Раҳимов жамоани қайта жонланишида муҳим ўрин тутди. Жамоа таркиби тубдан ёшартириб юборилиши натижасида, кучли жамоа шакилланди ва „Пахтакор“ 2008-йилгача ички мусобақаларда ғолибликни ўзида сақлаб келишга эришди.

Шунингдек, стадион тўлиқ таъмирдан чиқарилди, жамоа академияси ишга тушди ва клуб профессионал тизимда ишлашга ўтди. Бундан ташқари, янги ташкил этилган Осиё чемпионлар лигасининг дастлабки икки мавсумида ярим финал забт этилди. Албатта, бу каби фактлар жамоанинг жуда яхши натижаларни қайд этганини исботлаб турибди. Бу йиллар ичида „Пахтакор“га Тошмурод Оғамуродов, Виктор Жалилов, Равшан Ҳайдаров ва Валерий Непомняшчий сингари тажрибали мураббийлар устозлик қилишди. қўлга киритилган натижалар ҳам шунга яраша бўлди. Кетма-кет олти мавсум мобайнида жамоа Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида ғолиб чиқди. Бир йиллик танаффусдан сўнг 2009-йил кубок яна қўлга киритилди. Игнатий Нестеров, Леонид Кошелев, Сервер Жепаров, Анвар Солиев, Темур Кападзе, Одил Аҳмедов, Асрор Алиқулов, Анзур Исмоилов, Зайниддин Тожиэв, Илдар Магдеэв, Александр Гейнрих, Илҳом Суюнов, Темур Жўраев ва бошқа бир қатор футболчилар ғалабаларга муносиб ҳиссаларини қўшишди[27][28].

2011-йил яна бир бор Ўзбекистон Кубогига эга чиқилди. 2012-йил эса мухлислар 4-йиллик танаффусдан жамоанинг чемпионликка эришганини байрам қилишди. Бу сафар олтин медаллар чемпионатлар тарихидаги энг ёш таркиб билан қўлга киритилди. 2014-йил эса чемпионликка мағлубияциз мавсумдан кейин эришилди. 2015-йил ҳам олтин медалларга эга чиқилди.

2017-йилда клуб тарихида янги давр бошланди. „Пахтакор“ Президенти этиб Бобур Шодиев тайинланди ва жамоани бошқариш учун европалик мутахассислар гуруҳи таклиф этилди. Грузиялик собиқ футболчи ва ҳозир мураббий Шота Арвеладзе „Пахтакор“га устозлик қилишга киришди. 2019-йил жамоа Ўзбекистон клублари тарихида биринчи бор треблга эришиб, Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон Кубоги ва Лига Кубогида зафар қучди.

Совет иттифоқи мусобақалардаги натижалар

Мавсум Лига СССР Кубоги Энг яхши тўпурар Мураббийлар
Див. Ўрин Ў Ғ Д М УГ ЎГ О Исм Лига
1956 Биринчи лига 13 34 12 6 16 44 53 30 Ўтказилмаган Sovet Ittifoqi Миҳаил Боркин 11 Sovet Ittifoqi Валерий Бехтенев
1957 Биринчи лига 10 30 9 6 15 36 39 24 3-зона Sovet Ittifoqi Миҳаил Боркин 11 Sovet Ittifoqi Юрий Ходотов

Sovet Ittifoqi Лев Олшанский

1958 Биринчи лига 4 30 14 10 6 55 33 38 1/4 финал Sovet Ittifoqi Геннадий Красницкий 12 Sovet Ittifoqi Лев Олшанский
1959 Биринчи лига 4 26 13 6 7 40 33 32 6-зона Sovet Ittifoqi Геннадий Красницкий 12 Sovet Ittifoqi Лев Олшанский
1960 Олий Лига 14 30 11 7 12 36 44 29 Sovet Ittifoqi Геннадий Красницкий 19 Sovet Ittifoqi Александр Келлер
1961 Олий Лига 10 30 11 8 11 44 61 30 1/16 финал Sovet Ittifoqi Геннадий Красницкий 20 Sovet Ittifoqi Александр Келлер
1962 Олий Лига 6 20 15 7 10 36 39 37 1/16 финал Sovet Ittifoqi Биродар Абдураимов 8 Sovet Ittifoqi Александр Келлер
1963 Олий Лига 20 38 4 13 21 44 83 21 1/16 финал Sovet Ittifoqi Геннадий Красницкий 14 Sovet Ittifoqi Александр Келлер

Sovet Ittifoqi Гавриил Качалин

1964 Биринчи лига 3 38 16 13 9 55 33 45 1/32 финал Sovet Ittifoqi Геннадий Красницкий 16 Sovet Ittifoqi Александр Абрамов

Sovet Ittifoqi Савелий Сафронов

Sovet Ittifoqi Борис Нобоков

1965 Олий Лига 10 32 10 12 10 34 40 32 1/16 финал Sovet Ittifoqi Геннадий Красницкий 13 Sovet Ittifoqi Михаил Якушин
1966 Олий Лига 9 36 10 18 8 36 32 38 1/8 финал Sovet Ittifoqi Геннадий Красницкий 10 Sovet Ittifoqi Михаил Якушин
1967 Олий Лига 15 36 5 19 12 31 42 29 1/4 финал Sovet Ittifoqi Геннадий Красницкий 10 Sovet Ittifoqi Борис Аркадев
1968 Олий Лига 17 38 9 11 18 42 61 29 Финал Sovet Ittifoqi Биродар Абдураимов 22 Sovet Ittifoqi Борис Аркадев
1969 Олий Лига 17 34 13 9 12 35 36 35 1/16 финал Sovet Ittifoqi Геннадий Красницкий

Sovet Ittifoqi Вячеслав Бектошев

8 Sovet Ittifoqi Михаил Якушин
1970 Олий Лига 13 32 8 12 12 28 46 28 1/8 финал Sovet Ittifoqi Владимир Родионов 7 Sovet Ittifoqi Михаил Якушин
1971 Олий Лига 15 30 8 10 12 29 46 26 1/8 финал Sovet Ittifoqi Биродар Абдураимов 7 Sovet Ittifoqi Александр Келлер
1972 Биринчи лига 1 38 24 7 7 74 36 55 1/16 финал Sovet Ittifoqi Биродар Абдураимов 34 Sovet Ittifoqi Вячеслав Соловёв
1973 Олий Лига 12 30 9 2 19 37 44 20 1/8 финал Sovet Ittifoqi Биродар Абдураимов 12 Sovet Ittifoqi Вячеслав Соловёв
1974 Олий Лига 8 30 10 10 10 45 44 30 1/16 финал Sovet Ittifoqi Михаил Ан 11 Sovet Ittifoqi Вячеслав Соловёв
1975 Олий Лига 15 30 8 7 15 31 44 23 1/4 финал Sovet Ittifoqi Михаил Ан 8 Sovet Ittifoqi Вячеслав Соловёв

Sovet Ittifoqi Гавриил Качалин

1976 Биринчи лига 3 38 18 12 8 63 31 48 1/16 финал Sovet Ittifoqi Владимир Фёдоров 16 Sovet Ittifoqi Анатолий Башашкин

Sovet Ittifoqi Геннадий Красницкий

Sovet Ittifoqi Александр Кочетков

1977 Биринчи лига 2 38 19 14 5 57 28 52 1/4 финал Sovet Ittifoqi Михаил Ан 10 Sovet Ittifoqi Александр Кочетков
1978 Олий Лига 11 30 9 8 13 42 43 26 1/8 финал Sovet Ittifoqi Владимир Фёдоров

Sovet Ittifoqi Константин Баканов

7 Sovet Ittifoqi Александр Кочетков
1979 Олий Лига 9 34 11 9 14 42 53 30 3-зона Sovet Ittifoqi Виктор Чуркин 5 Sovet Ittifoqi Александр Кочетков

Sovet Ittifoqi Олег Базилевич

1980 Олий Лига 16 34 9 8 17 26 43 26 1/4 финал Sovet Ittifoqi Андрей Якубик 8 Sovet Ittifoqi Сергей Мосягин

Sovet Ittifoqi Иштван Секеч

1981 Олий Лига 18 34 7 5 22 34 58 19 6-зона Sovet Ittifoqi Андрей Якубик 13 Sovet Ittifoqi Иштван Секеч
1982 Олий Лига 6 34 13 11 10 42 38 37 1/4 финал Sovet Ittifoqi Андрей Якубик 23 Sovet Ittifoqi Иштван Секеч
1983 Олий Лига 10 34 13 9 12 37 34 35 1/8 финал Sovet Ittifoqi Андрей Якубик 15 Sovet Ittifoqi Иштван Секеч
1984 Олий Лига 17 34 10 5 19 37 58 25 1/16 финал Sovet Ittifoqi Игор Шквирин 9 Sovet Ittifoqi Иштван Секеч
1985 Биринчи лига 14 38 14 13 11 48 38 41 1/16 финал Sovet Ittifoqi Айдер Зейтуллаев 11 Sovet Ittifoqi Иштван Секеч

Sovet Ittifoqi Виктор Тихонов

1986 Биринчи лига 17 46 15 10 21 46 73 40 1/16 финал Sovet Ittifoqi Айдер Зейтуллаев 13 Sovet Ittifoqi Виктор Тихонов
1987 Биринчи лига 7 42 16 12 14 47 44 44 1/32 финал Sovet Ittifoqi Марат Кабаев 16 Sovet Ittifoqi Биродар Абдураимов
1988 Биринчи лига 5 42 21 10 11 64 38 52 1/8 финал Sovet Ittifoqi Александр Мишел 12 Sovet Ittifoqi Биродар Абдураимов
1989 Биринчи лига 12 42 16 11 15 59 44 43 1/64 финал Sovet Ittifoqi Азамат Абдураимов 13 Sovet Ittifoqi Виктор Носов
1990 Биринчи лига 2 38 23 8 7 80 45 54 1/8 финал Sovet Ittifoqi Игор Шквирин 37 Sovet Ittifoqi Фёдор Новиков
1991 Олий Лига 14 30 9 7 14 37 45 47 1/64 финал Sovet Ittifoqi Игор Шквирин 14 Sovet Ittifoqi Фёдор Новиков

Sovet Ittifoqi Ахрол Иноятов

Sovet Ittifoqi Александр Тарханов

1992 1/8 финал

Маҳаллий мусобақалардаги натижалар

Мавсум Лига Ўзбекистон Кубоги Энг яхши тўпурар[29][30]
Див. Ўрин Ўйин Ғ Д М УГ ЎГ О Наме Леагуэ
1992 Ўзбекистон Суперлигаси 1 32 24 3 5 94 40 51 Биринчи босқич Валерий Кечинов 24
1993 2 30 20 7 3 74 29 47 Ғолиб Шуҳрат Мақсудов 15
1994 8 30 13 9 8 56 37 35 Ярим финал
1995 4 30 20 5 5 70 27 65 Чорак финал
1996 6 30 15 3 12 50 30 48 Иккинчи ўрин Дилмурод Назаров

Равшан Бозоров

12
1997 5 34 18 7 9 65 35 61 Ғолиб
1998 1 30 24 4 2 96 29 76 Ярим финал Миржалол Қосимов

Игор Шквирин

22
1999 4 30 18 4 8 69 42 58 Чорак финал
2000 7 38 17 9 12 67 51 60 Игор Шквирин 20
2001 2 34 23 3 8 72 32 72 Ғолиб Нематулло Қуттибоэв 16
2002 1 30 24 2 4 85 22 74 Ғолиб Гочгули Гочгулиев 14
2003 1 30 25 2 3 82 23 77 Ғолиб Зайниддин Тожиев 13
2004 1 26 22 3 1 81 15 69 Ғолиб Леонид Кошелев 12
2005 1 26 21 2 3 78 15 65 Ғолиб Анваржон Солиев 29
2006 1 30 25 2 3 84 12 77 Ғолиб Сервер Жепаров 18
2007 1 30 26 4 0 83 13 82 Ғолиб Александр Гейнрих 16
2008 2 30 23 5 2 64 14 74 Иккинчи ўрин Зайниддин Тожиев 17
2009 2 30 18 10 2 69 16 64 Ғолиб[31] Одил Аҳмедов 16
2010 2 26 17 6 3 41 19 57 Чорак финал Александр Гейнрих 11
2011 3 26 15 6 5 33 17 51 Ғолиб Дуšан Савиć 7
2012 1 26 18 5 3 51 16 59 Ярим финал Темурхўжа Абдухолиқов 13
2013 4 26 17 3 6 45 25 54 Ярим финал Каха Махарадзе

Темурхўжа Абдухолиқов

Дилшод Шарофетдинов

6
2014 1 26 23 3 0 54 14 72 Ярим финал Игор Сергеев 11
2015 1 30 24 3 3 66 23 75 Ярим финал Игор Сергеев 23
2016 5 30 15 7 8 49 30 52 Учинчи босқич Игор Сергеев 11
2017 3 30 18 5 7 44 28 59 Нимчорак финал Игор Сергеев 13
2018 2 32 20 7 5 61 25 67 Иккинчи ўрин Тиаго Безерра 17
2019 1 26 22 3 1 75 18 69 Ғолиб[32][33] Драган Черан 23
2020 1 26 21 2 3 76 18 65 Ғолиб Драган Черан 21
2021 1 26 19 3 4 51 18 60 Иккинчи ўрин Драган Черан 16
2022 1 26 15 9 2 47 18 54 Чорак финал Драган Черан 20
2023 1 26 16 5 5 41 25 53 1/8 финал Драган Черан 13
2024 6 26 11 5 10 42 37 38 Ярим финал Драган Черан 13
2025 2 30 18 6 6 59 23 60 Ғолиб Игор Сергеев 20

Халқаро мусбақалар

матч плаед 26 Април 2022
Мусобақа Ў Ғ Д М УГ ЎГ
Осиё кубоги эгалари кубоги 14 6 2 6 37 23
Осиё чемпионлар кубоги 2 1 0 1 5 9
Осиё Чемпионлар лигаси 110 46 24 40 146 145
Умумий 126 53 26 47 188 177
Мавсум Мусобақа Босқич Клуб Уй Сафар Натижа
1994-95 Осиё кубоги эгалари кубоги Прелиминарй роунд Tojikiston Равшан Кулоб 10-0
Qozogʻiston Тараз 0-3
Qirgʻiziston Алай-Ош-Пирим 5-1
Turkmaniston Мерw 4-0
1998-99 Осиё кубоги эгалари кубоги Биринчи босқич Tojikiston Хўжанд 4-1 1-1 5-2
Иккинчи босқич Turkmaniston Ниса Аşгабат[34] 6-0 0-5 6-5
Учинчи босқич Saudiya Arabistoni Ал-Иттиҳад 0-1 0-3 0-4
1999-2000 Осиё чемпионлар кубоги Биринчи босқич Qozogʻiston Иртйш Павлодар 5-2 0-7 5-9
2001-02 Осиё кубоги эгалари кубоги Биринчи босқич Qirgʻiziston СКА-ПВО Бишкек 3-1 1-2 4-3
Иккинчи босқич Tojikiston Регар-ТадАЗ Турсунзода 2-2 1-3 3-5
2002-03 Осиё Чемпионлар лигаси Гуруҳ босқичи Eron Персеполис 1-0 1ст
Iroq Ал-Талаба 3-0
Turkmaniston Ниса Аşгабат 3-0
Ярим финал Tailand БЕC Теро Сасана[35] 1-0 1-3 2-3
2004 Осиё Чемпионлар лигаси Гуруҳ босқичи Eron Зоб Аҳан 2-0 0-1 1ст
Qatar Қатар 1-0 0-0
Bahrayn Риффа w/о w/о
Чорак финал Birlashgan Arab Amirliklari Ал Wаҳда 4-0 1-1 5-1
Ярим финал Janubiy Koreya Сеонгнам 0-0 0-2 0-2
2005 Осиё Чемпионлар лигаси Гуруҳ босқичи Saudiya Arabistoni Ал-Аҳли 2-1 0-3 2нд
Iroq Ал-Заwраъа 1-2 0-1
Suriya Ал-Жаиш 4-1 2-0
2006 Осиё Чемпионлар лигаси Гуруҳ босқичи Kuvayt Қадсиа 2-2 1-2 2нд
Eron Фоолад[36] 2-0 3-1
Suriya Ал-Иттиҳад[37] 2-0 1-2
2007 Осиё Чемпионлар лигаси Гуруҳ босқичи Saudiya Arabistoni Ал-Ҳилал[38] 0-2 0-2 2нд
Kuvayt Куwаит 2-1 1-0
Eron Эстегҳлал ФC w/о w/о
2008 Осиё Чемпионлар лигаси Гуруҳ босқичи Kuvayt Қадсиа 0-1 2-2 2нд
Iroq Эрбил 2-0 5-1
Qatar Ал-Гҳарафа 2-0 2-2
2009 Осиё Чемпионлар лигаси Гуруҳ босқичи Saudiya Arabistoni Ал-Ҳилал 1-1 0-2 2нд
Eron Саба Қом[39] 2-1 2-0
Birlashgan Arab Amirliklari Ал-Аҳли 2-0 2-1
1/8 финал Saudiya Arabistoni Эттифақ 2-1
Чорак финал Saudiya Arabistoni Ал-Иттиҳад 1-1 0-4 1-5
2010 Осиё Чемпионлар лигаси Гуруҳ босқичи Saudiya Arabistoni Ал-Шабаб 1-3 1-2 2нд
Eron Сепаҳан 2-1 0-2
Birlashgan Arab Amirliklari Ал Аин 3-2 1-0
1/8 финал Qatar Ал-Гҳарафа 0-1
2011 Осиё Чемпионлар лигаси Гуруҳ босқичи Qatar Ал Садд 1-1 1-2 4тҳ
Saudiya Arabistoni Ал-Насср 2-2 0-4
Eron Эстегҳлал ФC[40] 2-1 2-4
2012 Осиё Чемпионлар лигаси Гуруҳ босқичи Saudiya Arabistoni Ал-Иттиҳад 1-2 0-4 3рд
Birlashgan Arab Amirliklari Банияс 1-1 0-2
Qatar Ал-Араби 3-1 1-0
2013 Осиё Чемпионлар лигаси Гуруҳ босқичи Qatar Лекҳwия 2-2 1-3 4тҳ
Birlashgan Arab Amirliklari Ал Шабаб 1-2 1-0
Saudiya Arabistoni Эттифақ 1-0 0-2
2015 Осиё Чемпионлар лигаси Гуруҳ босқичи Birlashgan Arab Amirliklari Ал Аин 0-1 1-1 3рд
Eron Нафт Теҳран 2-1 1-1
Saudiya Arabistoni Ал-Шабаб 0-2 2-2
2016 Осиё Чемпионлар лигаси Гуруҳ босқичи Saudiya Arabistoni Ал-Ҳилал 2-2 1-4 3рд
Eron Траcтор Сази 1-0 0-2
Birlashgan Arab Amirliklari Ал Жазира 3-0 3-1
2018 Осиё Чемпионлар лигаси Плай-офф босқичи Qatar Ал-Гҳарафа 1-2
2019 Осиё Чемпионлар лигаси Плай-офф биринчи босқичи Iroq Ал-Қуwа Ал-Жаwия 2-1
Плай-офф босқичи Birlashgan Arab Amirliklari Ал-Наср 2-1
Гуруҳ босқичи Eron Персеполис 1-0 1-1 3рд
Saudiya Arabistoni Ал Аҳли 1-0 1-2
Qatar Ал Садд 2-2 1-2
2020 Осиё Чемпионлар лигаси Гуруҳ босқичи Birlashgan Arab Amirliklari Шабаб Ал-Аҳли 2-1 0-0 1ст
Eron Шаҳр Кҳодро 3-0 1-0
Saudiya Arabistoni Ал-Ҳилал 0-0 1-2
1/8 финал Eron Эстегҳлал ФC 2-1
Чорак финал Eron Персеполис 0-2
2021 Осиё Чемпионлар лигаси Гуруҳ босқичи Eron Траcтор 3-3 0-0 3рд
Iroq Ал-Қуwа Ал-Жаwия 1-0 0-0
Birlashgan Arab Amirliklari Шаржаҳ 1-1 1-4
2022 Осиё Чемпионлар лигаси Гуруҳ босқичи Eron Сепаҳан 1-3 1-2 4тҳ
Qatar Ал-Дуҳаил 0-3 2-3
Saudiya Arabistoni Ал-Тааwоун 5-4 1-0

Стадион

Пахтакор марказий стадиони

„Пахтакор“ марказий стадиони 1956-йилда қурилган бўлиб, дастлаб сиғими 55 минг томошабинга мўлжалланган. Стадион 1996-йилда таъмирланган. 2007-йилнинг июл ойида клуб раҳбарияти стадионнинг навбатдаги таъмирланишини эълон қилди. 2009-йилда реконструксия ишлари ниҳоясига етди, сиғими 35 мингга камайтирилди ва стадион тўлиқ ўриндиқли стадионга айланди. 2010-йил январ ойида ушбу стадион Ўзбекистоннинг 2009-йилдаги энг яхши спорт иншооти деб топилган[41][42].

Жамоа Тошкентдаги ўйинларини, асосан, „Пахтакор“ стадионида, ўқув машгулотларини Қибрай базаси (катта ва кичик стадион, қишки ёпиқ манеж)да ўтказади[43].

Рақобат

Марказий Осиё дербиси

Совет даврида „Пахтакор“нинг асосий ва асосий рақиби Қозоғистоннинг ўша даврдаги энг кучли клуби – Олмаотанинг „Қайрат“ клуби эди.

Бу икки клуб ўртасидаги қарама-қаршилик Марказий Осиё дербиси деб аталди. Унга республикаларнинг олий раҳбарияти ташриф буюриши шарт эди ва стадионларда ҳақиқий тўлиқ уйлар бор эди.

Бу ХХ аср ўрталарида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида юзага келган барча даражадаги умумий рақобатнинг бир қисми эди.

СССР парчаланганидан сўнг, „Пахтакор“ ва „Қайрат“ ўз мамлакатлари миллий чемпионатларида қатнаша бошладилар ва шунга кўра, халқаро турнирларда тез-тез тўқнаш келишмади, фақат камдан-кам учрайдиган ўртоқлик ўйинлари билан чекланиб қолишди. Умуман олганда, жамоалар ўзаро 80 дан ортиқ расмий ўйин ўтказишган.

Совет даврида ҳам Марказий Осиёнинг бошқа республикаларининг етакчи клублари – Душанбе „Помир“, Ашхободнинг „Копетдог“ ва Бишкекнинг „Алга“ жамоалари „Пахтакор“нинг асосий рақиблари ҳисобланарди.

Ўзбек Эл Классикоси

1990-йиллардан то 2000-йилларнинг ўрталаригача „Пахтакор“ нинг асосий асосий рақиби Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоаси бўлган. Бу клублар ўртасидаги ҳар бир учрашув мухлисларда катта қизиқиш ва ҳаяжон уйғотди.[44]

Мухлислар ва ОАВ томонидан бу қарама-қаршилик „Ўзбек Эл Классикоси“ деб номланди. Дастлабки 15 мавсумда (қисқа танаффуслар билан) асосан ушбу 2 клуб Ўзбекистон чемпионатида 1 ва 2-ўринларни бўлишиб олишди.

Олий лигада Тошкент клубларининг гегемонлиги бошланганидан кейин (2000-йилларнинг ўрталаридан) ва Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоаси натижаларининг пасайиши натижасида бу қарама-қаршилик ўрнини Тошкент дербисига бўшатиб берган бўлса-да, ҳалигача эътиборга моликларидан бири бўлиб қолмоқда.

Тошкент дербиси

2005-йилда Тошкентда „Қурувчи“ клуби ташкил этилиб, 2008-йилда номи „Бунёдкор“га ўзгартирилди. Ўзбекистон Олий лигасида иштирок этган илк йилларданоқ олтин медаллар учун курашни бошлади.

2008—2011-йилларда клуб қаторасига тўрт марта Ўзбекистон чемпиони бўлди, „Пахтакор“ эса вице-чемпионлик ёки бронза медаллари билан чекланди.

2007-йилдан буён Ўзбекистондаги асосий футбол қарама-қаршилиги Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоасидаги каби Ўзбекистон Кубогига йўл олган „Пахтакор“ – „Бунёдкор“ ўйинлари бўлиб келмоқда.

2012-йилдан бери мунтазам равишда Олий лига ғолибига айланиб келаётган (2016—2018-йилларда эса чемпион) Тошкентнинг яна бир клуби – „Локомотив“ кучайгач, „Пахтакор“ ва „Бунёдкор“нинг ушбу жамоага қарши ўйинлари ҳам „Тошкент дербиси“ номини олди.

Ижтимоий медиада

Таниқли ўзбек хонандалари Шаҳзода, Рустам Ғоипов, „Парвоз“(собиқ), „Квартет“, „Божалар“ ва „Уммон“ гуруҳлари ўз қўшиқларини „Пахтакор“ футбол клубига бағишлади[45][46].

Таркиб

Биринчи жамоа таркиби

2026-йил 1-март ҳолатига кўра[47]

Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.

Р. Поз. Миллати Футболчи
3 ДФ Oʻzbekiston УЗБ Шаҳзод Азмиддинов
4 ДФ Iroq ИРҚ Заид Таҳсеэн
5 ДФ Oʻzbekiston УЗБ Муҳаммадқодир Ҳамролиев
7 ДФ Oʻzbekiston УЗБ Ҳожиакбар Алижонов
8 ДФ Oʻzbekiston УЗБ Дилшод Саитов
9 МФ Oʻzbekiston УЗБ Иброҳим Иброҳимов
10 МФ Oʻzbekiston УЗБ Акмал Мозговой
11 МФ Oʻzbekiston УЗБ Ҳожимат Эркинов
12 ГК Oʻzbekiston УЗБ Владимир Назаров
14 ФW Oʻzbekiston УЗБ Рустам Турдимуродов
17 МФ Oʻzbekiston УЗБ Достонбек Ҳамдамов
Р. Поз. Миллати Футболчи
19 ФW Polsha ПОЛ Пиотр Парзйсзек
20 ДФ Oʻzbekiston УЗБ Дилшод Абдуллаев
21 МФ Iroq ИРҚ Башар Ресан
23 МФ Oʻzbekiston УЗБ Абдурауф Бўриев
27 МФ Oʻzbekiston УЗБ Сардор Собирхўжаев
34 ДФ Oʻzbekiston УЗБ Шерзод Насруллаев
35 ГК Oʻzbekiston УЗБ Санжар Қувватов
50 МФ Gruziya ГЕО Фламарион
55 ДФ Oʻzbekiston УЗБ Муҳаммадрасул Абдумажидов
77 МФ Oʻzbekiston УЗБ Ойбек Бозоров

Ижарага берилган

Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.

Р. Поз. Миллати Футболчи
— МФ Oʻzbekiston УЗБ Саидумархон Саиднуруллаев (Металлург жамоасига 2026-йил 31-декабргача)
Р. Поз. Миллати Футболчи

У21

Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.

Р. Поз. Миллати Футболчи
6 МФ Oʻzbekiston УЗБ Сардор Мирқобилов
13 ДФ Oʻzbekiston УЗБ Муҳаммадали Дилшодбеков
15 ДФ Oʻzbekiston УЗБ Амирхон Муродов
16 ДФ Oʻzbekiston УЗБ Миразиз Абдукаримов
18 МФ Oʻzbekiston УЗБ Абубакир Шукуруллаев
22 ДФ Oʻzbekiston УЗБ Муҳаммадбобур Каримов
24 ДФ Oʻzbekiston УЗБ Диёрбек Қўшматов
25 ГК Oʻzbekiston УЗБ Расул Маматов
26 ФW Oʻzbekiston УЗБ Даврон Тўлаганов
28 МФ Oʻzbekiston УЗБ Жамшидбек Рустамов
33 МФ Oʻzbekiston УЗБ Қувониш Сайдалиев
Р. Поз. Миллати Футболчи
36 МФ Oʻzbekiston УЗБ Ҳумоюн Назаров
37 МФ Oʻzbekiston УЗБ Фарид Фарҳодов
39 МФ Oʻzbekiston УЗБ Мироншоҳ Меҳмонов
40 МФ Oʻzbekiston УЗБ Абдушукур Махаматов
44 ДФ Oʻzbekiston УЗБ Диёр Эрманов
45 МФ Oʻzbekiston УЗБ Фарруҳ Агаев
63 МФ Oʻzbekiston УЗБ Яҳё Ўринбоев
66 ДФ Oʻzbekiston УЗБ Абдумалик Анваров
88 ГК Oʻzbekiston УЗБ Олим Шомуродов
99 ГК Oʻzbekiston УЗБ Максим Муркаев

У19

Техник ходимлар

Мураббийлар штаби

2024-йил 4-декабр
Лавозим Исм
Бош мураббий Oʻzbekiston Камолиддин Тожиев
Ёрдамчи мураббий Oʻzbekiston Ойбек Усмонхўжаев
Ёрдамчи мураббий Oʻzbekiston Юрий Сиянов
Дарвозабонлар мураббийи Oʻzbekiston Павел Бугало

Бошқарув

Лавозим Исм
Президент Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Вице Президент Дилшод Каримов
Бош директор Дмитрй Адисман
Умумий ишлар директори Максим Шацких
Умумий ишлар директори Николай Минчев

Ютуқлари

Маҳаллий

  • Ўзбекистон Суперлигаси
    • Чемпион (16) (рекорд): 1992, 1998, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2012, 2014, 2015, 2019, 2020, 2021, 2022, 2023
  • Ўзбекистон кубоги
    • Ғолиб (14) (рекорд)[48]: 1993, 1997, 2001, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009, 2011, 2019, 2020, 2025
    • Иккинчи ўрин: 1996, 1999, 2014, 2018, 2021
  • Ўзбекистон Суперкубоги
    • Ғолиб: (2) 2021, 2022[49]
    • Иккинчи ўрин: 1999, 2015, 2016, 2023
  • Ўзбекистон Лига кубоги
    • Ғолиб: 2019-йил[50]
  • Совет Биринчи Лигаси
    • Ғолиб: 1972-йил
  • Совет кубоги
    • Иккинчи ўрин: 1967-68

Халқаро

  • МДҲ кубоги
    • Ғолиблар: 2007-йил
    • Иккинчи ўрин: 2008-йил
  • ИФА қалқони (ИФА)
    • Ғолиблар: 1993
  • Осиё чемпионлар лигаси
    • Ярим финалчи: 2002-03,[51] 2004

Бошқарув тарихи

Мамлакат Исм Дан Гача Давомийлиги Ўйин Ғ Д М Ғал %
 Совет Иттифоқи Валерий Бехтенев 1956 1956
 Совет Иттифоқи Юрий Ходотов 1957 1957
 Совет Иттифоқи Лев Олшанский 1957 1959
 Совет Иттифоқи Александр Келлер 1960 1963
 Совет Иттифоқи Гавриил Качалин 1963 1963
 Совет Иттифоқи Александр Абрамов 1964 1964
 Совет Иттифоқи Михаил Якушин 1965 1966
 Совет Иттифоқи Борис Аркадев 1967 1967
 Совет Иттифоқи Евгений Елисеев 1968 1968
 Совет Иттифоқи Михаил Якушин 1969 1970
 Совет Иттифоқи Александр Келлер 1971 1971
 Совет Иттифоқи Вячеслав Соловёв 1972 1975
 Совет Иттифоқи Гавриил Качалин 1975 1975
 Совет Иттифоқи Анатолий Башашкин 1976 1976
 Совет Иттифоқи Геннадий Красницкй 1976 1976
 Совет Иттифоқи Александр Кочетков 1977 1979
 Совет Иттифоқи Олег Базилевич 1979 1979
 Совет Иттифоқи Сергей Мосягин 1980 1980
 Венгрия Иштван Секеч 1981 1985
 Совет Иттифоқи Виктор Тихонов 1986 1986
 Совет Иттифоқи Биродар Абдураимов 1987 1988
 Совет Иттифоқи Виктор Носов 1989 1989
 Совет Иттифоқи Фёдор Новиков 1990 1991
 Россия Александр Тарханов 1991 1992
 Ўзбекистон Аҳрал Инаятов 1992 1992
 Ўзбекистон Баҳодир Иброҳимов 1993 1993
 Ўзбекистон Рустам Акрамов 1994 1994
 Ўзбекистон Аҳрал Инаятов 1994 1994
 Нидерландия Ҳанс Верèл 1995 1996
 Ўзбекистон Александр Иванков 1996 1997
 Бразилия Убиражара Веига да Силва 1998 1999
 Ўзбекистон Александр Иванков 2000 2000
 Россия Сергей Бутенко 2001 2002
 Ўзбекистон Виктор Жалилов 2002 2002
 Ўзбекистон Равшан Ҳайдаров 2002 2002
 Туркманистон Тошмурод Оғамуродов 2003 2006
 Руссиа Валерий Непомняшчий 2006 2006
 Ўзбекистон Равшан Ҳайдаров 2006 2007
 Ўзбекистон Виктор Жалилов 2008 2009
 Черногория Миодраг Радуловиć 1 Жануарй 2010 3 Май 2010
 Ўзбекистон Равшан Ҳайдаров[52] 4 Май 2010 27 Септембер 2011
 Ўзбекистон Мурод Исмоилов 28 Септембер 2011 27 Деcембер 2011
 Сербия Дежан Đурđэвиć 28 Деcембер 2011 20 Жуне 2012
 Ўзбекистон Мурод Исмоилов 20 Жуне 2012 31 Деcембер 2013
 Ўзбекистон Самвел Бабаян 3 Жануарй 2014 23 Жуне 2015
 Ўзбекистон Нўмон Ҳасанов 8 Жулй 2015 29 Май 2016
 Ўзбекистон Григорий Колосовский 30 Май 2016 5 Април 2017
 Ўзбекистон Равшан Ҳайдаров 6 Април 2017 1 Жуне 2017
 Ўзбекистон Жасур Абдураимов 1 Жуне 2017 23 Жуне 2017
 Грузия Шота Арвеладзе[53] 23 Жуне 2017 21 Деcембер 2020 124 90 18 16 72.58
 Нидерландия Пиэтер Ҳуистра[54] 6 Жануарй 2021[55] 10 Жануарй 2022[56] 37 23 8 6 62.16
 Шимолий Македония Славче Вожнески[57] 11 Жануарй 2022[58] 2022-йил 7-июл 17 8 5 4 47.06
 Ўзбекистон Максим Шацких 2022-йил 14-июл 2024-йил 4-декабр 0 0 0 0
 Португалия Педро Мореира 2024-йил 4-декабр ҳ. в.
 Ўзбекистон Камолиддин Тожиев

Машҳур футболчилар

Собиқ футболчилар

Асосий мақола: Тошкентнинг „Пахтакор“ клуби футболчилари рўйхати

Ўз мамлакатлари учун халқаро чегараларга эга эди. „Пахтакор“да ўйнаган вақтида исмлари қалин ҳарфлар билан кўрсатилган футболчилар ўз мамлакатларини намойиш этишди.

СССР/Ўзбекистон

Собиқ СССР давлатлари
Европа
Жанубий Америка
Африка
Осиё

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Бир клуб тарихи: "Пахтакор" - халқ жамоаси“. 2023-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-апрел.
  2. ↑ ҳттп://www.пакҳтакор.уз/неwс/cнеwс/6385
  3. ↑ ҳттп://www.пакҳтакор.уз/неwс/cнеwс/6377
  4. ↑ „История узбекских клубов: «Пахтакор»“ (2018-йил 25-декабр).
  5. ↑ „“Пахтакор” сафида энг ко'п о'йнаган дарвозабонлар: Яновский, Пшеничников, Бугало ва бошқалар“. 2023-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июн.
  6. ↑ „Мозийга назар. "Пахтакор" иштирокидаги тарихий ўйинлар“. 2023-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-май.
  7. ↑ „Мозийга қайтиб... Эркаклар йиғлаганда...“. 11 авг 11:35да асл нусхадан архивланган.
  8. ↑ „37 йиллик айрилиқ: "Пахтакор-79"ни хотирлаб“. 2022-йил 8-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-сентабр 2022-йил.
  9. ↑ „Мозийга қайтиб... Эркаклар йиғлаганда...“. 2023-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-май.
  10. ↑ „17 ЎҒЛОНСИЗ 39 ЙИЛ“. 2022-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-октябр.
  11. ↑ „1979 йил, 11 август: самоларга сочилган юлдузлар“. 2023-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-октябр.
  12. ↑ „Бу йил “Пахтакор-79” жамоаси авиаҳалокатга учраганига роппа-роса 41йил тўлади…“. 2023-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-октябр.
  13. ↑ „"Пахтакор-79" фожиасига 44 йил тўлди“. 2023-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-октябр.
  14. ↑ „"Пахтакор-79": ўзбекистонликлар қалбида мангу яшайди“. 2023-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-октябр.
  15. ↑ „Мозийга қайтиб... Самода сочилган юлдузлар“. 2023-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-май.
  16. ↑ „Тошкентда пахтакорчилар хотирланди“. 2022-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-октябр.
  17. ↑ „Мозийга қайтиб...Ўйиндан ташқари ҳолат“. 2023-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-май.
  18. ↑ „Мозийга қайтиб... Эркаклар йиғлаганда...“. 2023-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-май.
  19. ↑ „"Пахтакор-79": Сирожиддин ва қиличбоз қиз“. 2023-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-май.
  20. ↑ „Мозийга қайтиб... Тренер тақдири шундай экан“. 2023-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-май.
  21. ↑ „Мозийга қайтиб... Футбол мафиясининг бошланиши“. 2023-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-май.
  22. ↑ „Мозийга қайтиб... "Пахтакор" олий лигада!“. 2023-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-май.
  23. ↑ „Мозийга қайтиб... "Пахтакор" - Олий Лигага тайёр!"“. 2023-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-май.
  24. ↑ „Мозийга қайтиб...“. 2023-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-май.
  25. ↑ „Мозийга қайтиб... Қарор ва ижро: АГАР “ПАХТАКОР” ЧЕМПИОН БЎЛОЛМАСА...“. 2023-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-май.
  26. ↑ „“Пахтакор” – 2002 йил Осиёнинг энг яхши клуби. Улар ҳозир қаэрда?“. 2023-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-май.
  27. ↑ „"Пахтакор" олий лигада 500-ғалабасини қўлга киритди“. 2022-йил 8-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-сентабр 2022-йил.
  28. ↑ „"Пахтакор"нинг CҲемпионлар Лигасидаги то'пурарлари ва гвардиячилари“. 2023-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-май.
  29. ↑ „"Пахтакор"нинг миллий чемпионатлардаги энг яхши то'пурарлари“. 2023-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-июн.
  30. ↑ „"Пахтакор"нинг CҲемпионлар Лигасидаги то'пурарлари“. 2023-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-май.
  31. ↑ „АРХИВ. 2009 йилги Ўзбекистон Кубоги финали. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 1:0“. 2023-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-май.
  32. ↑ „Архив: Чемпионлик йўлаги, Сергеев ва Машариповдан дубль, тўйидан олдин гол уришни хоҳлаган Сардор. "Пахтакор"га чемпионлик кубоги топширилган ўйин“. 2023-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-май.
  33. ↑ „Архив: Чераннинг бенефиси, "бошсиз чавандоз" ва Шораҳмедовнинг алами, Ўзбекистон кубоги-2019 финалини ёдга оламиз“. 2023-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-май.
  34. ↑ „1998 йил "Пахтакор" "Барселона"дан ҳам ажойиб "камбек" қилган“. 2023-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-май.
  35. ↑ „Тарихда бугун: "Пахтакор"нинг 17 йил олдин ОЧЛ ярим финали доирасида "Бек Теро"га қарши ўтказган ўйини“. 2023-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-май.
  36. ↑ „АРХИВ. 2006 йилги "Пахтакор" - "Фулад" учрашувини ёдга оламиз“. 2023-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-май.
  37. ↑ „АРХИВ. 2006 йилги "Пахтакор" - "Ал Иттиҳод" учрашувини ёдга оламиз“. 2023-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-май.
  38. ↑ „Ретро. 13 йил олдин МҲСК стадионида ўтган "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" ўйинидан ФОТОРЕПОРТАЖ“. 2023-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-май.
  39. ↑ „Тарихда бугун: Юлдузли "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги 11 йил олдинги иродали ғалабасини ёдга оламиз“. 2023-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-май.
  40. ↑ „Тарихда бугун: 19 ёшли Кримецнинг 88-дақиқадаги голи "Пахтакор"га ОЧЛда ғалаба келтирган ўйин“. 2023-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-май.
  41. ↑ „Стадион "Пахтакор" признан лучшим спортивным сооружением Узбекистана“. CА-Неwс (19-январ 2010-йил). 2015-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган.
  42. ↑ „Стадион "Пахтакор" признан лучшим спортивным сооружением Узбекистана“. Спортпортал (19-январ 2010-йил).[сайт ишламайди]
  43. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  44. ↑ „Мозийга қайтиб... "Нефтчи"ни фақат "Пахтакор" юта олади“. 2022-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-май.
  45. ↑ „Шаҳзода – Пакҳтакор“. Ёутубе. 2021-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган.
  46. ↑ „Божалар – Пакҳтакор“. Ёутубе. 2021-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган.
  47. ↑ „Пахтакор жамоаси таркиби“. УЗПФЛ. Қаралди: 2026-йил 22-феврал.
  48. ↑ „"Пахтакор"нинг Ўзбекистон Кубогида босиб ўтган йўли“. 2024-йил 26-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-январ.
  49. ↑ „"Пахтакор" ўз тарихида иккинчи бор Суперкубокни қўлга киритди ёхуд Самарқанддаги сценарий такрорланди“. 2022-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган.
  50. ↑ „Архив: Тарихда илк бор ўтказилган Ўзбекистон Лига кубогининг 8та гол урилган финалини ёдга оламиз“. 2023-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-май.
  51. ↑ „“Пахтакор” – 2002 йил Осиёнинг энг яхши клуби. Улар ҳозир қаэрда?“. 2023-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-май.
  52. ↑ „Р.Ҳайдаров "Пахтакор" ФК в.в.б. бош мураббийи“ (2010-йил 4-май).
  53. ↑ „"Пахтакор"нинг янги мураббийи ҳақида нималарни билишимиз керак? (ФОТО)“. 2022-йил 8-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-сентабр 2022-йил.
  54. ↑ „Питер Хюистра - "Пахтакор" бош мураббийи“. 2021-йил 6-январда асл нусхадан архивланган.
  55. ↑ „ПИТЕР ХЮИСТРА - ГЛАВНЫЙ ТРЕНЕР "ПАХТАКОРА"“ (ўзбекча). пакҳтакор.уз/. Пакҳтакор Ташкент ФК (6-январ 2021-йил). 25-июн 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-июн 2022-йил.
  56. ↑ „ПИТЕР ХЮИСТРА БИЛАН ҲАМКОРЛИК ДАВОМ ЭТТИРИЛМАЙДИ“ (ўзбекча). пакҳтакор.уз/. Пакҳтакор Ташкент ФК (10-январ 2022-йил). 18-январ 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-июн 2022-йил.
  57. ↑ „"Пахтакор" Хюистра ўрнига бошқа европалик мураббий билан шартнома имзолади“. 2022-йил 7-январда асл нусхадан архивланган.
  58. ↑ „СЛАВЧЕ ВОЙНЕСКИ - "ПАХТАКОР"НИНГ ЯНГИ БОШ МУРАББИЙИ!“ (ўзбекча). пакҳтакор.уз/. Пакҳтакор Ташкент ФК (11-январ 2022-йил). 22-январ 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-июн 2022-йил.

Ҳаволалар