Пай Нам Себ норасмий русча номи – Константин (1908-йил 13-март, Приморская вилояти, Уссурийск тумани, Попова Гора қишлоғи – 1976-йил 3-декабр, Тошкент, Ўзбекистон ССР) – Ўзбекистон ССР, Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани МТС трактор бригадаси бригадири. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1951).

Пай Нам Себ
Таваллуди 13-март 1908-йил
Вафоти 3-декабр 1976-йил
Тошкент
Унвони

Биографияси

Пай Нам Себ 1908-йилда Уссурийск тумани, Попова Гора қишлоғида деҳқон оиласида таваллуд топган. 1921-йилда Барабаш қишлоғидаги бошланғич мактабни тугатган. 1926-йилдан Посетовский туманида қишлоқ хўжалиги ишчиси бўлиб ишлаган. Нам Себ 1930–1931-йилларда Посетовский туманидаги „Трактор“ колхозида , 1932–1933-йиллардаСвердлов номидаги буғучилик колхозида ҳамда 1933–1937-йилларда Калинин номидаги колхозда темирчи ва трактор ҳайдовчиси бўлиб ишлаган. 1937-йилда Ўзбекистон ССР Тошкент вилоятига сургун қилинган[1].

Пай Нам Себ 1937-йилдан Қуйи Чирчиқ вилояти Будённий номидаги колхозда тракторчи, 1944-йилдан 4-сон трактор бригадасида механик, 2- Қуйи Чирчиқ МТС трактор бригадасида бригадир лавозимларида фаолият олиб борган.

Пай Нам Себ СССР Олий Совети Президиумининг 1951-йил 15-октябрдаги фармони билан Ленин ордени ва "Ўроқ ва Болға" олтин медали ҳамда Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

1958-йилдан Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, Димитров номидаги колхозда бригада механиги ва устахона мудири бўлиб ишлаган.

Механик 1971-йилда нафақага чиққан. Тошкентда яшаган. 1976-йил декабрда вафот этган. У собиқ Димитров номидаги колхоз (ҳозирги Қуйи Чирчиқ тумани) қабристонига дафн этилган.

Мукофотлари

Пай Нам Себ Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони, Ленин ордени, „1941–1945-йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги жасоратли меҳнати учун“ медали ва „Владимир Илич Ленин таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан“ медали билан тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ „Пай Нам Себ“. Қаралди: 2023-йил 17-ноябр.