Паяриқ (1991-йилгача Наримоновка посёлкаси) — Самарқанд вилояти Паяриқ туманидагн шаҳар (1991-йилдан), туман маркази. Нурота тоғлари ён бағрида жойлашган. Денгиз сатҳидан ўртача 610 м баландликда. Яқин темир йўл стансияси — Улуғбек (40 км). Вилоят маркази (Самарқанд)гача —43 км. Аҳолиси 11,5 минг киши (2003).

Паяриқ
шаҳар
39°59′21″Н 66°50′45″Э / 39.98917°Н 66.84583°Э / 39.98917; 66.84583
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Самарқанд вилояти
туман Паяриқ тумани
Аҳолиси
11 500
Вақт минтақаси УТC+5
Payariq xaritada
Payariq xaritada

П. ўрнида 1880-йилларда Россиядан кўчиб келиб ўрнашиб олганларнинг қишлоғи бўлган ва дастлаб Федоровка, Каталас деб аталган. П. номи туман ҳудудидан ўтган „Пай“ ариғи номидан олинган. П.да туман ҳокимияти биноси, маъмурий ва давлат идоралари, ишлаб чиқариш корхоналари, автокорхона, МТП, бозор, 3 та умумий таълим мактаби, қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи, тиббиёт ва иқтисодиёт коллежлари, маданият уйи, марказий кутубхона, маданият ва истироҳат боғи бор. Марказий касалхона, тез тиббий ёрдам бўлими, поликлиника, дорихоналар, оптика дўконлари мавжуд.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил