Paygʻambar
Пайғамбар (форсчадан — хабар келтирувчи, хабар етказувчи) —христианлик ва исломда худодан ваҳий олган ва уни одамларга етказадиган шахс. Худо билан унинг бандалари ўртасидаги воситачи, худонинг ердаги вакили, элчиси ҳисобланади. Пайғамбарлар келажакни биладиган, диний ва тарихий воқеаларни, бирор одамнинг тақдирини олдиндан айтиб берадиган шахс сифатида тасаввур қилинади. Исломга кўра, Пайғамбарлар билан Аллоҳ ўртасида элчилик қилувчи фаришта — Жаброилдир. Баъзида Аллоҳ Пайғамбарга бевосита ваҳий юбориши, у билан гаплашиши ҳам мумкин. Пайғамбарларнинг адади Қуръон, ҳадис ва тарихий китобларда қатъий кўрсатилмаган. Баъзи манбаларда улар 124 мингта дейилган. Қуръонда Одам, Идрис, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Исмоил, Ишоқ, Яъқуб, Юсуф, Лут, Айюб, Зулкифл, Юнус, Мусо, Ҳорун, Шуайб, Илёс, Аляса, Довуд, Сулаймон, Закариё, Яҳё, Исо ва Муҳаммад каби Пайғамбарларнинг номи зикр этилган. Аксарият Пайғамбарларнинг номи Таврот ва Инжилда ҳам қайд этилган. Пайғамбарларнинг биринчиси Одам (ас), охиргиси Муҳаммад (с.а.в) саналади. Пайғамбарлар ҳар қандай гуноҳлардан пок ҳисобланадилар. Қур’онда Муҳаммад исми 4 марта, Мусо исми 136 марта, Исо исми 25 марта, Нуҳ исми 43 марта нозил этилган.
Қур’онда номи зикр этилган пайғамбарлар:
- 1.1 Одам آدم
- 1.2 Идрис (Эноч) ادريس
- 1.3 Нуҳ (Ноаҳ) نوح
- 1.4 Ҳуд (Ҳебер) هود
- 1.5 Солиҳ (Шелаҳ) صالح
- 1.6 Иброҳим (Абраҳам) ابراهيم
- 1.7 Лут (Лот) لوط
- 1.8 Исмоил (Ишмаэл) اسماعيل
- 1.9 Ис’ҳоқ (Исааc) اسحاق
- 1.10 Яъқуб (Жаcоб) يعقوب
- 1.11 Юсуф (Жосепҳ) يوسف
- 1.12 Айюб (Жоб) أيوب
- 1.13 Шуайб (Жетҳро) شعيب
- 1.14 Мусо (Мосес) موسى
- 1.15 Ҳорун (Аарон) هارون
- 1.16 Зулкифл (поссиблй Эзекиэл) ذو الكفل
- 1.17 Довуд (Давид) داود
- 1.18 Сулаймон (Соломон) سليمان
- 1.19 Илёс (Элижаҳ) إلياس
- 1.20 Аляса (Элиша) اليسع
- 1.21 Юнус (Жонаҳ) يونس
- 1.22 Закариё (Зачариас) زكريا
- 1.23 Яҳё (Жоҳн тҳе Баптист) يحيى
- 1.24 Исо (Жесус) عيسى
- 1.25 Муҳаммад محمد
Манбалар
Адабиётлар
- Пайғамбарлар қиссаси, Тошкент, 1993
- Ҳазрати пайғамбар ҳаёти, Тошкент, 1997-йил.
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Пайғамбарга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |