Pechak
Печак (Cонволвулус Л.) — печакдошлар оиласига мансуб бир йиллик ва кўп йиллик чирмашувчи ёки илашиб ўсувчи ўсимликлар туркуми, бегона ўт. 250 дан ортиқтури бор. Узбекистонда 5 тури — дала печаги ёки қўйпечак (C.арвенсис), сохтакантабрик Печак ёки оқ партак (C.псеудоcантабриcа Счренк.), чимён печаги (C.цчимганиcус), қалами Печак ёки чумчуқоёқ (C.линеатус), да-ғал тукли Печак ёки мингбош (C.субҳирутус) учрайди. Улардан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ўсадиган дала печаги ёки қўйпечак тури дала экинлари орасида, шунинг-дек, йўл ёқалари, каналлар бўйларида куп учрайди.
Йўқотиш қи-йин бўлган бегона ўт ҳисобланади. Барглари ёйсимон ёки найзасимон. Гуллари тўғри, кар-найсимон, икки жинсли, йирик, уз. 6—7 см, косабарглари 5 та, ту-ташмаган. Меваси кўсакча, июн—октябрда гуллаб уруғлайди. Ил-диз бачкилари ва уруғидан кўпаяди, бир ўсимлик униш қобилиятини 2 йилгача сақлайдиган 400—600 уруғ беради. Кураш чоралари: куздаерни чу-қур шудгорлаш, илдиз бачкиларини култиваторлар, лушчилниклар билан майдалаш, дон экинлари майдонларига 2,4 Д, маккажўхоризорларга симазин гербицидларини пуркаш.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |