Ивй Лига Америка Қо'шма Штатларининг шимоли-шарқидаги саккизта хусусий илмий тадқиқот университетларини о'з ичига олган Америка университетлери спорт конференсиясидир[2].

Ивй Лигаси
Тури Дивизия 1
Ишга тушган санаси 1954
Бош котиб Робин Ҳаррис[1](2009-йилгача)
Бош маҳкамаси Неw Жерсей
Аъзолари 8
Вебсайти ивйлеагуэ.cом
Ивй лигеагуэ а'золарининг ҳудудий жойлашуви

"Ивй Леагуэ" номи ушбу университетлардаги эски бинолар атрофида о'садиган печак куртакларидан келиб чиққан[3]. Лигага киритилган университетлар юқори сифатли та'лим тизимига эга.

Ивй лига а'золари: Броwн университети, Колумбия университети, Cорнелл университети, Дартмоутҳ коллежи, Гарвард университети, Принcетон университети, Пенсилвания университети ва Яле университетидир.

Ивй лига 1933-йилдан бери фаолият юрутишига қарамасдан, 1954-йилда, Атлетика конференсияси ташкил этилгандан кейингина расмий ташкилот сифатида иш бошлади. Корнелдан ташқари барча "Ивй" мустамлака даврида ташкил этилган университетлардир. Улар Америка инқилобидан олдин тузилган то'ққизта колониал университетларнинг еттитасини ташкил қилади[4]. Бошқа иккита колониал коллежлар эса, Рутгерс университети–Неwарк, Уилям ва Мери коллежи давлат муассасаларига айланди[5].

Ивй лига университетлари дунёдаги энг нуфузли университетлари сарасига киради. Саккизта университетнинг барчаси 2023-йилги УС Неwс & Wорлд Репорт Натионал университетлар рейтингининг энг яхши 18 талигидан жой олди шу жумладан учта Ивйнинг, биринчи бешликка кирганлари (Яле университети, Гарвард университети ва Принcетон университети) ҳам бор[6]. "УС Неwс" 2001-йилдан бери ҳар йили Ивй лигаси энг яхши миллий университетларни э'лон қилиб боради. 2020-йилга келиб Принcетон о'н бир марта, Гарвард икки марта г'олиб бо'лган ва бу иккита Ивй беш марта тенг рақобатлашган. Саккизта Ивй барчаси Америка тадқиқот университетларининг энг нуфузли иттифоқдош бо'либ Америка Университетлари Ассоциациясининг а'золаридир[7].

А'зо Университетлар

Университет номи Ташкил этилган йил Жойлашган шаҳри Бакалавриат сони Аризачиларнинг қабул фоизи[8] Ивй лигадаги университетлар логоси
Броwн университети 1764 Род-Айленд 7,349 6.6%
Колумбия университети 1754 Неw Ёрк (шаҳар) 8,148 5.1%
Cорнелл университети 1865 Неw Ёрк (шаҳар) 15,503 10.6%
Дартмоутҳ коллежи 1769 Ню-Хемпшир 4,556 7.9%
Гарвард университети 1636 Кембриж (шаҳар) 7,153 4.5%
Принcетон университети 1746 Неw Жерсей 5,321 5.8%
Пенсилвания университети 1740 Филаделфия 9,962 7.4%
Яле университети 1701 Коннектикут 6,536 5.9%

Университетларнинг молиявий ҳолати

Ивй Лигаси университетлари дунёдаги энг йирик молиявий фондларига эга бо'либ, о'з талабаларига академик дастурлари, молиявий ёрдамлари ва илмий ишлари учун анчагина ресурсларни тақдим этадилар. 2021-йил ҳолатига ко'ра Гарвард о'з талабаларига ва бошқа харажатлари учун 53,2 миллиард доллар ажратди. Ҳар бир университет федерал ҳукумат ва хусусий манбалардан ҳар йили миллионлаб доллар тадқиқот маблаг'ларини жалб қилади.

Академик Рейтинги

Ивй Лига қабул даражаси жуда паст бо'либ, тахминан 10% ёки ундан пастроқ. Келаси 10 йилги о'рин учун саккизта университет олтитасининг қабул ко'рсаткичлари 6% дан пастлигини э'лон қилди[9]. Ивй нинг асосий қисмини Америка Қўшма Штатлари шимоли-шарқидаги талабалар талабалар ташкил қилсада қабул қилинган талабалар турли хил миллат ва элат вакилларидир.

Талабаларнинг илмий салоҳияти

Бугунги кунда Ивй лигаси 68000 га яқин талабалари АҚШдаги талабаларни умумий сонининг 0,4 фоизини ташкил қилади.[10] Ивй лигаси битирувчилари ҳукумат ва сиёсатда юқори о'ринларни эгаллаб келишган. АҚСҲнинг жами 15 президенти Ивй лига университетларида о'қиган.

Манбалар