Печора (Коми тилида: Печӧра, ненецча: Санэро’’ яха) — Россия Федерацияси Европа қисмининг шимоли-шарқидаги дарё. Узунлиги 1809 км, ҳавзасининг майдони 322 минг км². Шимолий Урал тоғларидан бошланиб, Печора пасттекислиги бўилаб оқади. Баренс денгизининг Печора қўлтиқчасига қуйилади. Қор, ёмғир сувларидан тўйинади. Октябр ноябрда музлаб, май ойида муздан бўшайди. Асосий ирмоқлари — Ус а, Лая, Шапкина, Шчугар, Илич (ўнгда), Ижма, Кожва, Пижма, Силма, Сула (чапда). Қуйилиш жойида ўртача сув сар-фи 4100 м³/сек. П.да мунтазам кема қатнайди. Денгиз кемалари Нарянмаргача кира олади. Балиқ овланади. Ҳавзасида тошкўмир (Печора кумир ҳавзаси), нефт (Ухт а) ва газ конлари бор[1].

Печора
Тавсиф
Узунлиги 1 809
Майдони 322 000 км²
Жойлашуви
Давлат Россия

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил