Пеперони[1] (инглизча: пепперони, италянча: пеперони — италян-америка салямисининг аччиқ тури[2], шунингдек, американча пица номи. Асосан чўчқа гўштидан тайёрланади, шу билан бирга товуқ, мол ва бошқа гўшт турлари билан тайёрланган американча вариантлари ҳам бор. Пеперони қуритилган колбаса бўлиб, аччиқлиги жиҳатидан жанубий Италия салямисига, хусусан „Салсиccиа Наполетана пиccанте“га, Неаполнинг аччиқ колбасаси[3] ёки Калабрия Сопрессатасига ўхшайди[4][5]. Уларнинг асосий фарқ шундаки, пепперони асосини ташкил қилувчи масса майинроқ бўлади (Миланнинг зираворсиз салямиси каби) ва одатда сунъий қобиқдан фойдаланган ҳолда тайёрланади.

Пеперони (пеперони) сўзи италянча пепероне сўзининг кўпликда айтилиши бўлиб, қалампир деган маънони англатади, италян-америка ошхонасида эса аччиқ колбаса маъносини беради. Италияда пепперонинг американча турига буюртма бериш учун саламе пиccанте ёки саламино пиccанте (Калабрияда кенг тарқалган аччиқ салями) олиб келишларини сўрашингиз керак. Пеперони қўшилган пицанинг италянча номи — пизза алла диавола (аччиқ колбаса билан) тарзида айтилади.

Шу билан бирга, пепперони континентал Европада қалампирнинг турли навлари, жумладан қизил ва майда аччиқ, кўп ҳолларда тузланган қалампир, Италияда „паприка, аччиқ қизил қалампир“ (италянча: пеперонcино) ёки „ширин нордон қалампир“ (италянча: пепероне пиccанте) ни англатади. АҚШда эса улар пепперонcини ёки банан қалампирлари деб аталади.

Манбалар

Ҳаволалар