Xrizolit
(Peridotdan yoʻnaltirildi)
Хризолит, перидот (юн. чрйсос — олтин ва литҳос — тош) — минерал, оливиюшт шаффоф, олтин тусли, яшил рангли нафис тури. Таркибидаги рангига таъсир қилувчи ФеО 8— 15% дан кам эмас. Х. призма шаклидаги кристаллар ҳосил қилади. Мурт. Кислоталарда яхши эрийди. Осон сайқалланади. Кам учрайди, асосан, кимберлитлар, ишқорли оливинли базалтлар, серпентинланган перидотитлар, ултраасосли ишқорли жинсларда ҳамда сочмаларда учрайди. Қизил денгиздаги Зебергед о.да энг машҳур йирик кристаллари топилган. Х. АҚСҲ, Мянма, ЖАР, Россия Федерацияси (Саха)да ҳам мавжуд. Кддимда заргарлик ишларида Х. номи бошқа яшил рангли қимматбаҳо тошлар: демантоид (гранатнинг тури), олтиняшил рангли топаз, хризоберилл, везувианларга ҳам қўлланган.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |