Перлит (франс. перле — марварид) — консентрик-пўстлоқсимон структурали нордон вулкан шишаси. Таркиби нордон лаваларникига ўхшаш. Унда СиО2 (65-75%), А12О3 (10-15%), оз миқдорда Фе2О3, CаО, МгО, СО3 ва 1 — 9% гача сув бўлади. Чизиғи бўйича синдирилганда пусти марварид каби ялтирайдиган кичик шарчаларга бўли-нади. Текстураси массивли ёки ғовакли. П. вулканик шишани совишида гидратация жараёни қўшилганда ёки вулканик шишага кейинчалик гидротермал сув таъсир этганда ҳосил бўлади.

Зичлиги 2300–2390 кг/м3, ғоваклиги 1,8—2% дан 70% гача. П. 850—1200° гача қиздирилганда юмшайди, таркибидаги сув буғга айланади, юмшаган жинс шишиб, 10—20-марта катталашади. Шишган П. доначаларининг ҳажмий оғирлиги 30—40 дан 350–400 кг/м3 гача бўлади. Улар қум ва шағал ўрнида, енгил бетон боғловчиси сифатида, иссиклик изолясия материаллари тайёрлашда ишлатилади. П.дан кимё, нефтни қайта ишлаш, озиқовқат, доридармон, шиша саноатлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил