Полиамид толалар — полиамидлар эритмасидан тайёрланадиган синтетик толалар Полиамид толалар олиш учун, одатда, мол. м. 15000 дан 30000 гача бўлган чи-зиқсимон полиамидлардан фойдаланилади. Полиамид толалар пишиқ, жуда қайишоқ, ейилмайди, кўпгина кимёвий моддалар таъсирига чидамли, ўзига бўёқ олади. Консентрланган минерал кислоталарда (айниқса, қайнатилганда), фенол, крезол ва бошқаларда эрийди. Бир хил толалар термооксидланишга, ёруғлик-ка, айниқса, ултрабинафша нурларга чидамсиз; бу камчиликларни бартараф қилиш мақсадида полиамидга турли микроқўшимчалар (турли металл тузлари, ароматик аминлар ва ҳоказо) қўшилади. Полиамид толаларни тайёрлаш технологик жа-раёни 3 босқичдан: полимерии синтез қилиш, толани шакллантириш ва ишлов беришдан иборат. Полиамид толалар нинг қуйидаги турлари бор: Полигексамети-ленадипинамид толаси — анид (МДҲ мамлакатлари), найлон (АҚСҲ), перлон, дедерон (ГФР), маранил, лурон (Англия). Поли —э—капроа-мид толаси — капрон (МДҲ мамлакатлари), нейлон, капролон (АҚСҲ), перлон (ГФР), силон (Чехия), амилан (Япония), акулон (Голландия), грилон (Швейсария), Пол и - w- эна нтоа-мид толаси — энант (МДҲ мамлакатлари), найлон (АҚСҲ). Поли-шундеканамид толаси — ундекан (МДҲ мамлакатлари), найлон (АҚСҲ), ролсин (Англия), рилсан (Франсия, Италия). Полиамид толалар узлуксиз ип ва штапел тола хрлида чиқарилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил