Perm
Перм (1940—57 йилларда — Молотов) — Россия Федерацияси Перм вилоятидаги шаҳар (1781 йилдан), вилоят маркази. Кама сохилидаги порт. Транспорт йўллари (темир йўл, дарё, автомобил ва ҳаво транспорти) тугуни. Аҳолиси 1021,7 минг киши (1998). Машинасозлик (авиадвигателлар, турли саноат ускуналари, авто-кранлар ва бошқа, мудофаа маҳсулотлари ишлаб чиқариш), кимё, нефт кимёси, нефтни қайта ишлаш, ёғочсозлик, полиграфия саноатлари бор. Кама ГЕС мавжуд. Россия ФАнинг Перм илмий маркази, 7 олий ўқув юрти (шу жумладан, университет), 4 театр (шу жумладан, опера ва балет театри), хореография билим юрти, ба-диий галерея, вилоят ўлкашунослик музейи, Кама сув омбори соҳилидаги Хохловка ёғоч меъморлиги музейи фа-олият кўрсатади. П. ХВИИ аср данмаълум. 1723 йилдан мис эритиш заводига қарашли ша-ҳарча. 1781 йилдан Перм ноиблиги маркази, 1796 йилдан Перм губерняси маркази. 1781—98 ва 1807—31 йилларда бу ерда Урал кончилик заводларининг Бош бошқармаси жойлашган. П.да меъморий ёдгорликлардан Петропавловск собори (1757—64), Спас—Преображение монастирининг собори (1798— 1832) ва бошқа сақланган.[1]
Манбалар
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |