Перужино (Перугино; асли Ваннуччи, Ваннуcи) Петро (1445/1452, феврал, Читтаделла-Певе,Умбрия — 1523, март, Фонтиняно) — италян рассоми, Умбрия мактаби намояндаси. Перо делла Франческа, нидерланд усталари, шунингдек, А.Верроккодан (1470-йилдан унинг Флоренсиядаги устахонасида ишлаган) таъсирланган. Петронинг яратувчанлик ҳисси билан тўлиқ рангтасвири майин композиция ритми ва Умбриянинг олис адирларини акс эттирувчи ҳиссиётли манзарали замини билан ажралиб туради; фазо курилишидаги аниқлик ва вазминлик унинг асарларига алоҳида уйғунлик бахш этади: "Авлиё Петрга калитни топшириш", 1481—82, Ватикандаги Сикст капелла-ида; "Исога мотам", тахминан 1494—95, Уффици галереясида; "Хочга михлаш", 1496, Санта Мария Маддалена деи Пацси, Флоренсияда; кўплаб мадонналар образлари) ва бошқа Петро ижоди шогирди Рафаэл кучли таъсир кўрсатган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил