Piktogrammalar
Пиктограммалар (象形字 [хиàнгхíнгзì])[1] тасвирий расмлар билан яратилган иероглифлар ҳисобланади. Ҳозирги кунда улар иероглифларнинг унчалик катта бўлмаган қисмини ташкил қилади. Ундаги муҳим жиҳати шундаки, ҳодиса, ўсимлик ёки одам аниқ ҳолича тасвирланади, ортиқча деталларга тўхталиб ўтилмайди.
Қадимги „тоғ“ 山 пиктограммаси, масалан, тоғнинг умумий кўринишини, учта нарсалар билан шартли равишда тасвирлаган. „Дарахт“ 木 пиктограммаси шохлар, дарахтнинг танаси ва илдизнинг кўринишида тасвирланган. „Одам“ 人 иероглифи одамнинг ён томонлама тургандаги схематиклашган тасвирида намоён бўлади. „Олов“ 火 иероглифининг илк кўриниши „тог‘“ пиктограммасига ўхшаш бўлиб, улардан бирида тоғнинг чўққилари иккинчисида олов учқунлари тасвирланган. „Дарё“ 河流 пиктограммаси тизилиб оқаётган сувни тасвирлаган. Қўл тасвири шартли бўлиб, у бармоқаларнинг сонини тасвирламаган.
Алоҳида иероглифлар гуруҳи пайдо бўлди. Улар кўрсатувчи ёки белги иероглифлари деб номланиб, унда геометрик тузилиш ёрдамида у ёки бу тушунчалар берилади. „Паст“ 下 ва „тепа“ 上 иероглифлари предметнинг горизонт чизиғидан тепа ёки пастдаги ўрнини ифодалайди. „Оралиқ“ 间 иероглифи камоннинг ўртасидаги ўқ билан биргаликдаги тасвирига асосланган ҳисобланади.
Шу тариқа Хитойда предмет шакли ифодасига асосланган ёзувнинг содда системаси шаклланди. Умумий ҳисобда алоҳида белгилар ажралиб чиқди ва икки юзга яқин пиктограмма иероглифлари муомалада қолди.
Яна қара
Манбалар
- ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-декабр.
Адабиётлар
胡朴安著. 文字学常识. – 北京,; “中华书局”, 2010. 62 页.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Молоткова, Ю. В. „Методика обучения китайскому иероглифическому письму“ (2017). 2022-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-декабр 2022-йил.