Jorjtaun
Жоржтаун — Гаянанинг пойтахти ва асосий иқтисодий маркази. Демерара дарёсининг Атлантика океанига қуйилиш жойида. Аҳолиси 200 минг киши (1995). Иқлими субекваториал, сернам иқлим. Йиллик ёғин 2230 мм. Январнинг ўртача температураси 26°, сентабрники 28°.
Ж.га 1781 йилда голландияликлар асос солган ва 1812 Й.гачаТаброк (ёки Стабрук) деб аталган. 1831 йилдан Британия Гвианасининг маркази. 1966 йил май ойидан мустақил Гаяна давлатининг пойтахти. Темир йўл стансияси. Халқаро аҳамиятга эга Тимери аэропорти бор. Г. мамлакатнинг йирик порти. Четга боксит, еғочтахта, шакар-қанд, ром ва б. чиқарилади; четдан ғалла ва саноат моллари келтирилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайта ишланади. Озиқ-овқат (шакар-қанд, тамаки, пиво, ун тортиш), ёғочсозлик (тахта тилиш) саноати корхоналари мавжуд. Меъморий ёдгорликларидан соборлар, ёғочдан ишланган дунёдаги энг катта собор (ХИХ аср), Миллий мажлис ва суд бинолари, ратуша ва б. сақланган. Университет, кутубхона, Гаяна музейи, драма театри, ботаника боғи бор.[1]
Манбалар
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |